Салбий фикр билдириш учун асос
Х иловада баён етилганидек, Компания ўзи 20Х3 йилда сотиб олган ХЙЗ шуъба компаниясининг молиявий ҳисоботларини жамламаган (консолидацияламаган), чунки у шуъба компаниянинг сотиб олиш санасидаги муайян муҳим активлари ва мажбуриятларининг ҳаққоний қийматини аниқлаш имкониятига ега бўлмаган. Шу сабабли ушбу инвестиция таннарх бўйича ҳисобга олинган. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ шуъба компанияси жамланиши (консолидацияланиши) лозим, чунки у Компания томонидан назорат қилинади. Агар ХЙЗ шуъба компанияси жамланган (консолидацияланган) бўлганида, илова қилинаётган молиявий ҳисоботларнинг кўпгина елементларига муҳим даражада таъсир кўрсатилган бўлар еди. Жамланмаган (консолидацияланмаган) шуъба компаниясининг жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботларга таъсири аниқлангани йўқ.
Салбий фикр
Бизнинг фикримизча, салбий фикр билдириш учун асос ифодаланаётган параграфда тавсифланган жиҳат аҳамиятга молик бўлгани боис, жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботлар АВС компаниясининг 20Х3 йил 31 декабрга бўлган молиявий ҳолатини, кўрсатилган санада тугаган йил мобайнида унинг молиявий натижаларини ва пул оқимларини барча муҳим жиҳатларда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ ҳаққоний акс еттирмайди (ёки ҳаққоний ва тўғри тасаввурни бермайди).
Аудиторнинг имзоси
Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси
Аудиторнинг манзили
Назорат учун саволлар:
Аудиторлик ҳисоботи қандай тузилади?
Аудиторлик ҳисоботининг кириш қисмида нималар акс еттирилади?
Аудиторлик ҳисоботининг таҳлилий қисмида нималар акс еттирилади?
Аудиторлик ҳисоботининг якуний қисмида нималар акс еттирилади?.
Аудиторлик хулосасининг тузилиши кетма-кетлиги қандай?
Аудиторлик хулосаларининг қандай турлари мавжуд?
Аудиторлик хулосасини тузишдан бош тортиш деганда нима тушунилади?
Достарыңызбен бөлісу: |