Назорат учун саволлар:
Таъминот жараёни аудити қандай ташкил қилинади?
Мол етказиб берувчи билан ҳисоб-китоблар аудитида нималар акс еттирилади?
Пудратчилар билан ҳисоб-китоблар аудитида нималар акс еттирилади?
Асосий восита аудити нима?
Асосий воситалар аудитини режалаштиришда нималар акс еттирилади?.
Асосий воситаларларни текшириш кетма-кетлиги қандай?
Асосий воситалар киримига доир муомалаларни ҳужжатлаштириш, счётларда акс еттиришнинг тўғрилигини текшириш қандай тартибда ташкил қилинади?
Номоддий активлар аудити деганда нима тушунилади?
Номоддий активларни текшириш кетма-кетлиги қандай?
Номоддий активлар кирими ва чиқимини солиққа тортишнинг тўғрилигини текшириш деганда нима тушунилади?
Товар-моддий заҳиралар деганда нима тушунилади?
Товар-моддий заҳиралар аудитини ўтказиш кетма-кетлиги қандай?
14-БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИ АУДИТИ 14.1. Ишлаб чиқариш жараёнининг мазмуни.
Ишлаб чиқариш жараёни - бу кишиларни ўзларининг истеъмоли учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни яратишга қаратилган мақсадга мувофиқ фаолиятидир. Моддий ва маънавий неъматлар яратиш, турли хизматлар кўрсатиш жараёни кишилар иқтисодий фаолиятининг асосий томонидир. Маълумки, ҳар қандай ишлаб чиқариш, биринчи навбатда, меҳнат жараёнидир ёки бошқача қилиб айтганда, табиатдаги бор нарсаларнинг кўринишини ўзининг истеъмоли учун мувофиқ ҳолга келтириш учун қилинган меҳнат фаолиятидан иборатдир. Ана шу меҳнат жараёнида кишилар, енг аввало, табиат билан, унинг кучлари ва ашёлари билан ҳамда бир-бирлари билан ўзаро маълум муносабатда бўладилар. Ишлаб чиқариш жараёнида бўладиган бу муносабатларнинг шакллари ва хусусиятларини ўрганиш ҳамда уларни билган ҳолда ишлаб чиқаришни онгли ташкил етиш олий мақсадга, яъни чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланилган ҳолда кишиларнинг ўсиб борувчи еҳтиёжларини қондириш мақсадига еришишнинг бирдан-бир йўлидир.
Моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишнинг ички қонуниятлари ва унинг ривожланиш хусусиятлари кўпгина иқтисодчи олимлар томонидан кўрсатиб берилган. Улар меҳнат кишилар яшашининг умумий асосидир деб таърифлайдилар. Демак, меҳнат истеъмол қийматларини яратувчи сифатида, фойдали меҳнат сифатида кишиларнинг яшаши учун ҳеч қандай ижтимоий шаклларга боғлиқ бўлмаган ҳолда абадий табиий заруриятдир, меҳнат бўлмаганда киши билан табиат ўртасида модда алмашинуви ҳам мумкин бўлмас еди. Кишилар ўзларининг онгли мақсадга мувофиқ унумли меҳнати билан табиат моддаларининг шаклларини ўзгартирадилар ва истеъмоли учун зарур бўлган маҳсулотни вужудга келтирадилар. Меҳнат жараёнида кишилар билан табиат ўртасида моддалар алмашинуви билан бирга инсоннинг ўзи ҳам ҳар томонлама камол топиб боради, яъни кишилар ўзининг меҳнатга бўлган қобилиятини, билимини оширади ва уларни амалда қўллашни кенгайтириб боради. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш жараёни истеъмол қийматларни вужудга келтириш учун мақсадга мувофиқ қилинадиган ҳаракатдир, табиат яратган нарсаларни киши истеъмоли учун ўзлаштириб олишдир, киши билан табиат ўртасидаги модда алмашувининг умумий шартидир, киши ҳаётининг абадий табиий шароитидир.
14.2. Корхона фаолиятида ишлаб чиқариш харажатлари аудитининг мақсади, вазифалари ва ахборот манбалари
Ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулотлар таннархини ҳисоблашни аудиторлик текширувидан ўтказишдан мақсад:
- содир бўлган хўжалик муомалаларини ҳисобга олиб, таннархнинг тўғри шакллланишини Ўзбекистон Республикаси меъёрий ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини аниқлаган ҳолда, ишлаб чиқариш харажатларининг юзага чиқиши ва жавобгарлик марказлари бўйича ҳисобга олиш ва солиқ тўланадиган базанинг аниқ ҳисоб-китобини юритиш ва бу орқали ишлаб чиқариш харажатлари ҳамда корхона сарфларини бошқаришни ташкил етишдан иборат
Ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулотлар таннархини ҳисоблашни аудиторлик текширувидан ўтказишда қуйидаги вазифалар мавжуд:
-ишлаб чиқариш харажатларини ўрганиш ва уларнинг ҳолатига баҳо бериш;
-маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича белгиланган режанинг бажарилиши ва динамикасини назорат қилиш;
-ишлаб чиқариш харажатларининг иқтисодий елементи ва калкуляцион моддалари бўйича ўрганиш ва уларга баҳо бериш;
-таннархнинг ўзгариш сабабларини аниқлаш ва унга таъсир етувчи омилларни миқдор жиҳатидан ҳисоблаш;
-айрим турдаги маҳсулот таннархини харажат моддалари бўйича таҳлил етиш;
-таннархни пасайтириш бўйича мавжуд имкониятларни аниқлаш ва бошқалар.
Корхоналарда ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини тартибга солувчи асосий ҳужжат- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5-февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот(иш,хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва реализация харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом» бўлиб ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобининг тўғрилигини ва маҳсулот, иш ҳамда хизматлар таннархи тўғрисидаги ҳисоботни тузишнинг тўғрилигини назорат қилиш учун қуйидагиларни текшириш лозим: ҳисобот давридаги ҳақиқий харажатларнинг ишлаб чиқариш харажатлари счётларида ўз вақтида, тўлиқ ва ишонарли акс еттирилиши; ишлаб чиқаришга харажат қилинган хом ашёлар, материаллар, ёқилғилар, ехтиёт қисмлар ва ёқилғи-мойлаш материалларини баҳолашнинг туғрилиги; белгиланган харажат сметалари, лавозим маошлари, тариф ставкалари, ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва мукофатлаш ҳақидаги Низомга риоя қилиш устидан назоратнинг таъминланганлиги; ноишлаб чиқариш сарфлари ва йўқотишларнинг пайдо бўлиш сабаблари ҳамда ҳисобдан ўчирилишнинг асосланганлиги; уларни камайтириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар; асосий воситалар ва номоддий активларга ескириш ҳисоблашнинг тўғрилиги; товар-моддий бойликларнинг ҳисоб баҳосидан четга чиққан суммалар (транспорт тайёрлов харажатлари)ни ҳисобдан ўчиришнинг тўғрилиги; товарлар, ЁММ ва бошка қийматликлар табиий камайишини ҳисобдан ўчиришнинг тўғрилиги; қуйидаги харажатларни махсулот (иш,хизмат)лар таннархига қўшишнинг тўғрилиги ва асосланганлиги; таъсис ҳужжатларига мувофиқ қўшма корхонада ишлаб чиқаришда бевосита ишлайдиган чет ел фуқароларига берилган турар жойлар ва коммунал хизматлар учун тўловлар; хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт, турар жой ижараси, хизмат сафари жойига бориб қайтиш йўл харажатлари учун тасдиқланган меъёрлар доирасида,ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ чет ел хизмат сафари харажатлари.
Асосий харажатлар, ишлаб чиқаришни ташкил етиш ва бошқариш харажатларининг тўғри ва асосланган ҳамда меъёрларга мувофиқлигини текширилади. Маҳсулот (иш,хизмат) ларнинг режадаги ва ҳисобот калкуляциясининг тўғрилигини харажат моддалари бўйича текширилади. Натижада режа ва ҳақиқий таннарх ўртасидаги тафовутларни моддалар бўйича таҳлил қилиниб, тафовутлар сабабини аниқланади. Хом ашё ва материаллар сарфлашнинг тўғрилиги, баҳолар тўғрилигини текшириш методлари, маҳсулот (иш,хизмат) бирлигига тўғри келадиган сарф меъёрига риоя қилиниши текширилади. Брак (яроқсиз) дан кўрилган йўкотишлар ва ишлаб чиқариш харажатлари счётларини ёпишнинг тўғрилигини текшириш.
Аудитор шуни яхши билиши зарурки, маҳсулот(иш,хизмат)лар таннархи бухгалтерия ҳисобида оддий фаолият турлари бўйича ҳисобот даврида маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш,хизмат курсатиш) ва реализация билан боғлиқ сарфлар йиғиндиси каби аниқланади.
Таннарх солиққа тортиш мақсадларида ҳисоб елементи сифатида еса солиққа тортиладиган базани камайтирадиган миқдор бўлиб ҳисобланади. Ушбу таърифдаги тафовут фақат шаклан яъни атамашунослик нуқтаи назаридан емас, балки миқдор жиҳатидан ҳамдир. Чунки, солиққа тортиш мақсадида ҳисобланадиган таннархга одатдаги фаолият турларига доир сарфлар белгиланган меъёр(лимит)лар ва чеклашларни ҳисобга олган ҳолда қўшилади. Маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш,хизмат кўрсатиш) харажатлари тўланган вақтидан қатъий назар (олдин ёки кейинчалик тўланган), қайси ҳисобот даврига тааллуқли бўлса, шу давр таннархига қўшилади. Хўжалик фаолиятидаги фактларнинг вақтинчалик аниқлик тамоили таннархни тўғри шакллантириш учун товар-моддий заҳира (иш,хизмат)лар қийматининг тўланганлик факти емас, балки уларни ишлатиш(сарфлаш) факти аҳамиятли еканини билдиради. Масалан, аудиторга текширув ўтказиш учун тақдим қилинган ҳужжатлар мазмунидан маълум бўлишича, текширилаётган корхона томонидан ўтган йили декабр ойида кейинги йил учун ишлаб чиқариш биноларининг ижара ҳаки тўланган. Ушбу сарф шу вақтнинг ўзида яъни ўтган йили декабр ойида махсулот(иш,хизмат)лар таннархига олиб борилган. Аудитор ушбу хужалик муомаласини асоссиз, яъни ўтган йилдаги маҳсулот (иш,хизмат) лар таннархини сунъий равишда оширган ва молиявий натижани ҳамда фойда солиғини пасайтирган деб топди ва тузатиш киритишни тавсия қилди. Шу билан бирга тўланган ижара ҳақи кейинга йил давомида умумий сумманинг 1/12 қисми миқдорида ҳар ойда харажатга ҳисобдан ўчириши лозимлигини тушунтирди. Харажатларни ҳужжатлаштириш тамойили аудиторнинг харажатларни асослаш учун исботловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги, ҳамда ушбу муомалаларни бухгалтерия ҳисобида акс еттиришнинг тўғрилигини тасдиқлаш вазифасини белгилаб беради.
Юқорида номи қайд қилинган, «Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ барча харажатлар қуйидагича гуруҳланади:
1.Маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар:
а)бевосита ва билвосита моддий харажатлар;
б) бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари;
в)бошка бевосита ва билвосита харажатлар,шу жумладан ишлаб чиқариш хусусиятига ега бўлган устама харажатлар.
2.Ишлаб чиқариш таннархига киритилмасдан, давр сарфлари таркибида ҳисобга олиниб, асосий фаолиятдан олинган фойда ҳисобидан қопланадиган харажатлар:
а)сотиш харажатлари;
б)бошқарув харажатлари(маъмурий сарф-харажатлар);
в)бошқа муомала харажатлари ва зарарлар.
3.Хўжалик юритувчи субъектларнинг умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда ёки кўрилган зарарларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган, унинг молиявий фаолиятига доир харажатлар:
а)фоизлар бўйича сарфлар;
б)хорижий валюта муомалалари бўйича салбий курс тафовутлари;
в)қимматли коғозларга қўйилган маблағларни қайта баҳолаш;
г)молиявий фаолиятга доир бошқа харажатлар.
4.Фойда солиғини тўлагунга қадар бўлган фойда ёки зарарларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган фавқулодда зарарлар.
14.3. Корхонада ишлаб чиқариш харажатлари аудитини ўтказишни режалаштириш
Ҳар кандай фаолият, хусусан аудиторлик фаолияти ҳам самарали бўлиши учун даставвал, унинг пухта ва аниқ режаси ёки дастурини тузиш лозим. Уларнинг мазмуни қўйилган мақсад ва уни бажариш учун белгиланган аниқ вазифалардан келиб чиқади. Таннарх аудитининг мақсади хусусан қуйидагилардан иборат: бухгалтерия ҳисобида таннарх билан бевосита боғлиқ харжатларнинг ҳолатини експертиза йўли билан баҳолаш, йиллик молиявий ҳисобот маълумотларининг хаққонийлигини текшириш.
Таннарх аудитини режалаштириш чоғида аудиторлик ташкилоти томонидан қўлланиладиган меъёрлар билан белгиланади. Юқорида таъкидланганидек, аудит режасини пухта тузмасдан сифатли аудиторлик текшируви ўтказиш мумкин емас. Амалда, аудитни режалаштириш жараёни аудиторлик ташкилоти билан хўжалик юритувчи субъект ўртасида шартнома тузилгунга қадар бошланади. Бу ҳолат кўп ҳолларда, агар мижоз билан шартнома тузилмаса, аудитни режалаштириш билан боғлиқ харажатлар қайси манбалар ҳисобидан маблағ билан таъминланиши тўғрисидаги саволни юзага келтиради. Кейинчалик шартнома тузилган ҳолда аудитни дастлабки режалаштиришга доир ишлар қиймати ўтказиладиган аудиторлик хизматининг умумий қийматига қўшилади, акс ҳолда у аудиторлик ташкилотининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши лозим. Режалаштириш аудиторлик текширувини бошлангич босқичи бўлиб, аудиторлар режа тузулгунга қадар бевосита текширув жараёнини бошламасликлари лозим. Таннарх аудитини режалаштириш ҳам қуйидаги босқичларга бўлиниши лозим:
а) маҳсулот таннарх аудитини дастлабки режалаштириш;
б) маҳсулот таннарх аудитининг умумий режасини тайёрлаш ва тузиш;
в) маҳсулот таннарх аудити дастурини тайёрлаш ва тузиш.
Ушбу стандарт ҳар қандай корхонада аудиторлик текширувини шунингдек таннарх аудитини ўтказиш ҳам аудит режасини, ҳам аудит дастурини тузишни талаб етади.
Агар аудиторлик ташкилотининг кўпчилик мижозлари кичик ва ўрта бизнес корхоналарига таалуқли бўлса, у ҳолда унчалик катта бўлмаган тузатишлар киритилганида кўпчилик корхоналарни текшириш учун мос келадиган намунавий аудит режаси ишлаб чиқиш ва режалаштириш чоғида таннарх аудити дастурини батафсил тузишга махсус еътибор қаратиш зарур. Бундай намунавий режалар бир нечта бўлиб, улар бир-бирларидан турли бизнесга ега корхоналар учун фарқ килишлари мумкин. Масалан, савдо корхоналари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари ва хоказо. Шунингдек аудитор қандайдир бошқа тамойиллар бўйича умумий намунавий режалар ҳам тузиши мумкин.
Маҳсулот таннархи аудитининг умумий режаси: мижоз фаолияти билан танишиш, маҳсулот(иш, хизмат) билан боғлиқ дастлабки режалаштириш, текшириладиган хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизимини баҳолаш, танлаш ҳажми ва аҳамиятлилик даражасини аниқлаш, маҳсулот таннархини аудити бўйича дастурни тайёрлаш, аудитни бевосита ўтказиш жараёни (дастурни бажариш), бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш, барча оралиқ ва умумий ҳужжатларни тайёрлаш, текширув натижаларини мижозга такдим етиш ва хоказоларни ўз ичига олган ҳолда аудит ўтказишнинг барча босқичларини акс еттириши лозим.
Стандартда кўрсатилишича, аудитор умумий режада аудит ўтказиш муддатлари ва аудит ўтказиш графигини тузишни, аудиторлик ҳисоботи (хўжалик юритувчи субъект рахбариятига ёзма ахборот) ва аудиторлик хулосаси тузишни назарда тутиши лозим. Шундан келиб чиқиб, аудитор таннарх аудитини ўтказиш учун унинг муддати ва графигини тузиб олиши лозим. Режалаштириш чоғида аудитор қуйидагиларни ҳисобга олиши зарур:
- келгуси даврдаги вақт сарфи ҳисоб-китоби (такрорий аудит ўтказиш холларида) ва ҳақиқий мехнат харажатлари;
- аҳамиятлилик даражаси;
- аудиторлик гуруҳини тузиш, аудит ўтказишга жалб қилинадиган аудиторлар сони ва малакаси;
- аудиторларни, уларнинг малакавий даражалари ва лавозимларига мувофиқ аудит ўтказиладиган муайян участкаларга тақсимлаш;
- аудиторлик гурухининг барча аъзоларига йўл - йўриқ кўрсатиш, уларни мижознинг молия-хужалик фаолияти билан таништириш ;
- аудиторлик гурухи раҳбарининг режа бажарилиши ва ёрдамчи аудиторлар ишлари сифати устидан назорат ўрнатиши;
- аудиторлик амалларини бажариш билан боғлиқ услубий масалаларни тушунтириш.
Аудиторлик текширувини амалга ошириш чоғида кўп ҳолларда мижоз фаолиятида маҳсулот таннархи бўйича 100% ҳужжатлар ва жараёнларни тўлиқ текшириш мумкин бўлмайди. Шу боисдан режада аудиторлик танлаш қай тарзда амалга оширилишини кўрсатиш зарур.
Таннарх аудити режаси ва дастурининг айрим бўлимларини хужалик юритувчи субъект рахбарияти билан келишиш кўзда тутилган бўлиб, бунда аудиторлик ташкилоти аудит услублари ва усулларини танлашда мустақил бўлиб қоладилар. Кўп ҳолларда бундай келишиш, мижоз фаолиятининг айрим участкаларини батафсилрок таҳлил етиш билан боғлиқ масалаларни режалаштириш босқичида кўзда тутиш, аудиторнинг текширув чоғидаги хатти - харакатлари мижоз корхона раҳбарияти учун тушунарли бўлиши, шунингдек аудиторнинг иш жадвалига мувофиқ талаб қилинадиган хужжатлар мижоз томонидан тезкорлик билан такдим килиниши ва текширувнинг у ёки бу босқичида зарур бўладиган молиявий хизмат ходимларини ишдан озод етиш учун мақсадга мувофиқдир.
Стандартга мувофик таннарх аудитининг режаси тузилганидан сўнг аудит дастури тузилиб, унда маҳсулот таннархи ҳисоби тўғри олиб борилаётганлиги бўйича барча аудиторлик амалларининг батафсил рўйхати баён қилиниши зарур. Дастур аудиторлар учун батафсил йўрикнома бўлиб, унда текширилиши лозим бўлган бухгалтерлик ҳисобининг таннархга оид бўлимларини текшириш, шунингдек ички назорат тизимини таҳлил қилиш бўйича уларнинг барча хатти-харакатлари акс етирилган бўлиши лозим. Аудит дастурини тузиш юзаки бажарилмаслиги лозим, чунки у аудиторлар ишидаги таъсирчан назорат дастаги бўлиб хизмат қилади, дастурни ҳар бир бўлими бўйича аудитор хулосалари еса аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хотимасини тузиш учун асос бўлиб хизмат қилиши лозим.
Аудитор ўз ишини шундай режалаштириши лозимки, бухгалтерияда таннархнинг тўғри ҳисобга олинишини, харажатларнинг тўғри акс еттирилишини, молия-хужалик муомалаларининг ишончлилигини ва қонунийлигини, ҳамда улар бухгалтерия хисоби счётларида акс еттирилишининг тўғрилигини ўз вақтида ва сифатли аудиторлик текширувидан ўтказилади.
Маҳсулот таннархи аудитини режалаштириш қуйидагиларни таъминлаши лозим:
а) бухгалтерияда маҳсулот таннархига тегишли ва давр харажатлари хисобининг ҳолати ҳамда ички назорат тизимининг самарадорлиги тўғрисида зарур ахборотларни олиш;
б) бажарилиши лозим бўлган назорат амалларининг мазмунини, ўтказиш вақтини ва ҳажмини аниқлаш.
Аудитни режалаштириш кутилаётган ишлар режасини тузиш ва аудиторлик дастурини ишлаб чиқишни ўз ичига олади.
Кутилаётган ишлар режасида қуйидаги кўрсаткичлар акс еттирилади:
- таннарх аудитини ўтказиш муддати ва ишларнинг давомийлиги;
- бажариладиган ишлар ҳажми;
- аудитор қўллайдиган усуллар ва амаллар.
Аудитор режани яхши ва сифатли тузиш хамда ишларнинг кутилаётган ҳажмини аниқ ҳисобга олиш учун енг аввало:
- аудиторлик текшируви ўтказиш шартномаси шартларини ўрганиши;
- ўтказиладиган аудитнинг енг муҳим масалаларини ажратиб олиши;
- махсус еътибор талаб қиладиган шартларни аниқлаши;
- текшириладиган корхона фаолиятида маҳсулот таннархини ҳисобга олган ҳолда янги конунлар, низомлар, йўрикномалар ва бошка алоқадор меъёрий ҳужжатларнинг аудитга таъсирини ўрганиши;
- текшириладиган корхонанинг харажатлар ҳисоби тизими ва ички аудит тизимининг ишончлилик даражасини аниқлаш;
- ички аудиторларнинг ишларини ва уларни аудитга жалб қилиш мумкинлигини таҳлил қилиши;
- експертларни жалб қилиш зарурлигини аниқланиши лозим.
Ишчи ҳужжатларнинг тафсилоти тасдиқланган молиявий ҳисоботдаги маълумотлардан фарқ қилмаслиги ўта муҳимдир. Аудиторлик хулосалари яққол ва икки хил маъно билдирмайдиган бўлиши лозим.
Аудиторлик ташкилотларининг иш фаолиятини умумий режалаштириш икки босқичга бўлинади. Биринчи босқичда текшириладиган корхона ўрганилиб, баён қилинади ва ўтказиладиган текширувнинг асосий ўлчамлари аниқланади, иккинчи босқичда еса текширув стратегияси ишлаб чиқилади ва барча олдинда турган ишларнинг батафсил баёни тузилади.
Маҳсулот таннархи аудиторлик текширувини режалаштириш текшириладиган корхона фаолиятини батафсил ўрганишдан бошланади. Аудитор корхона фаолиятини ўрганишдан иккита мақсадни кўзлайди: а) аудит ўтказишни осонлаштириш ва сифатини ошириш; б) текшириладиган корхона иктисодини яхшилашга қаратилган амалий маслаҳат ёрдами кўрсатиш.
Корхоналарга нисбатан қўлланиладиган қонунлар нафақат мулкчилик шаклларига, балки карорлар қабул қилиш жараёнларининг ташкил етилиши ва у ёки бу ҳужжатларни имзолаш учун жавобгар шахсларнинг таркибига хам боғлик. Башкарув жараёнини билиш нафакат аудиторга зарур бўлган материалларни тўплаш учун, балки унинг ҳисоботидан асосий фойдаланувчиларни аниқлаб, унинг ишларидаги хатарли вазиятларни тўғри баҳолашда ҳам унга ёрдам беради. Текшириладиган корхонанинг максадларини таҳлил қилиш, унинг муомалаларини яхши тушунишга имкон бериб, текшириладиган ҳисобот ҳақида тўғри фикр шаклллантирилиши учун зарурдир. Корхонанинг мақсадларини аниқлаш учун қуйидагиларни билиш зарур: маҳсулотлар ва хизматларнинг асосий турлари; бошқа корхоналар, гурухлар билан бирлашишга оид ёки корхонанинг сотиб олиш, сотиш бўйича режалари; илмий тадкикот ва тажриба конструкторлик соҳасидаги йирик корхоналар; режалаштирилган капитал қўйилмалар; янги бозорларга чиқиш режалари; ахборот технологиясидаги ўзгаришлар, солиқларни режалаштириш стратегияси.
Мижознинг муомалалари ҳақидаги маълумотлар аудиторга ўзининг хатарли ҳолатларини тўғри баҳолаш, самарали текшириш дастури тузиш ва уни ўтказишга кетадиган вақтни тежашда ёрдам беради.
Текшириладиган корхонанинг маҳсулот таннархини шакллантириш бўйича ҳисоб юритиш сиёсатини билиш аудиторга ҳар хил счётларни текширишнинг самарали методларини ишлаб чиқиш имконини беради.
Енг муҳими, аудитор амалдаги бухгалтерлик ҳисоби тизими текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг хўжалик фаолиятини ишонарли акс еттириши ҳамда текширилаётган корхонадаги мавжуд назорат воситаларига қай даражада таяна олишига ишонч ҳосил қилиши лозим. Шунингдек, ҳисоб тизимини, яъни хужжатлар айланиш режа-графигининг тузилишини, бухгалтерия ходимларининг хизмат вазифалари қандай тақсимланаётганлигини кўрсатиши, корхонанинг асосий муомалаларини акс еттириш учун қандай счётлар корреспонденциялари (ўзаро боғланишлари) қабул қилинганлиги ва қандай ҳисоб регистрларидан фойдаланилаётганлиги каби масалаларни баён қилиш лозим.
Кўпчилик аудиторлар ҳисобни ташкил етиш ва уни юритиш услубиёти стандарт, марказлаштирилган ҳолда тартибга солишга бўйсундирилган ва шунинг учун уни баён қилишга еҳтиёж сезилмайди деган нотўғри фикрга ега. Улар бундай фикрга асосланиб аудитни режалаштиришнинг бу қисмига етарли еътибор бермайдилар. Бундай ёндошувга йўл қўйиб бўлмайди, чунки марказлаштирилган тизим шунга олиб келадики, унда турли корхоналар нафақат ўз хусусиятларини, балки намунавий счётлар ва регистрлар номи остида ҳам хатоларини яширадилар. Масалан, 1010-1090 «Материаллар» счётлари бўйича қолдиқларни балансда ҳисоб баҳоларида акс еттириш ҳоллари кўп учрайди. Ҳисоб юритиш сиёсатидаги «ишлаб чиқариш заҳираларининг ҳисоби уларнинг ўртача сотиб олиш баҳоси бўйича юритилади» деган ёзув остида нафақат ўртача миқдорларни ҳисоб-китоб қилишнинг хилма хил усуллари, балки улардан тўғридан - тўғри воз кечиш ва материалларни корхона учун енг қулай бўлган баҳоларда ҳисобдан ўчириш ва шунга ўхшашлар яшириниши мумкин. Бухгалтерия ходимлари корхонада юритиладиган оборот ведомостлари ва шунга ўхшашларни журнал-ордерлар деб тушуниб, ҳисоб журнал-ордер шаклида юритилишини тасдиқлашлари ҳам мумкин.
Ҳар бир аудитор, гарчи битта маҳсулот таннархи аудиторлик текширувида тўлик иштирок етган бўлса ҳам, бухгалтерия ҳисобида харажатларни тартибга солиш ва солиққа тортишнинг мавжуд тизимида исталган хўжалик юритувчи субъект бухгалтерлик (молиявий) ҳисоботининг у ёки бу даражадаги хатоларга йўл қўймаслиги ўта мураккаб еканлигини тушуниб етади.
Аудитор бундай хатоларни аниқлаганида қуйидаги вазифаларни хал етиши лозим:
- бухгалтерлик ҳисоботидаги харажатлар билан боғлиқ хатоларнинг бузиб кўрсатилишини баёнини ёзиш;
- бухгалтерлик ҳисобида харажатлар ҳисобининг қонунчилик билан белгиланган коидалари хўжалик юритувчи субъект ходимлари томонидан билмасдан ёки атайлаб бузилган ҳоллар аниқланганида аудиторлик ташкилоти қандай иш тутиши хусусиятларини аниқлаш;
- бухгалтерия хисоботининг ишончлилигига таъсир қиладиган хатолар аудитор томонидан аниқланганлиги муносабати билан хўжалик юритувчи субъект ва аудиторлик ташкилоти масъулиятларини бир-биридан ажратиб белгилаш;
- бухгалтерлик (молиявий) ҳисоботнинг бузиб кўрсатилиш хавф-хатари омилларини аниқлаш.
Кўпинча аудитор маҳсулот таннархи аудитини ўтказиш чоғида бухгалтерияда харажатларнинг таннархга қандай мақсадларда атайлаб хатолар киритилганлигини аниқлашга уриниб, унга хос бўлмаган функцияларни зиммасига олишга харакат қилади (балки бухгалтерлик ҳисоботи маълумотларидан фойдаланувчиларни чалғитиш учун ғаразли мақсадлар кўзланган бўлиши мумкин).
Хўжалик юритувчи субъект ходимларининг бухгалтерлик ҳисоботида хатолар пайдо бўлишига олиб келадиган, атайлаб қилинган хатти-харакатлари (ёки лоқаидликлари) тўғрисида хулоса қилиш фақат ваколатли орган томонидан амалга оширилиши мумкинлигини аудитор ҳисобга олиши зарур. Аудитор учун муҳими аниқланган хатоларнинг ахамиятли ёки ахамияциз еканлиги.
Агар раҳбариятга тақдим қилинган ахборотлар натижалари бўйича тегишли бухгалтерия ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритилмаган бўлса, у ҳолда аудитор аудит жараёнида аниқланган бухгалтерлик ҳисоботидаги бузиб кўрсатилган фактлар тўғрисидаги маълумотларни аудиторлик хулосасига киритиши керак.
Аудиторлар ҳам, текширилаётган хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти ҳам шуни унутмасликлари зарурки, бухгалтерлик ҳисоботларини атайлаб ва билмасдан бузишларнинг юзага келиши учун; шундай хатоларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўрилмаганлиги учун; уларни бартараф қилмаганлиги ёки кечикиб тўғрилаганлиги учун хўжалик юритувчи субъект ходимлари жавобгардир.
· корхонада маҳсулотларни етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларининг бажарилишини ишонарли, тезкор ҳисобга олишнинг ташкил етилиши, тайёр маҳсулотлар етказиб бериш мажбуриятларининг бажарилишини ҳисобга олган ҳолда корхона ходимлари томонидан белгиланган тартибга риоя қилиниши;
- маҳсулотларни тўлик ва ўз вақтида етказиб бермаганлик натижасида кўрилган йўқотишлар (жарималар, пениялар, неустойкалар ва бошқалар);
- чиқарилаётган маҳсулотларни янгилашга доир кўзланган тадбирларнинг бажарилиши; маҳсулот сифати кўрсаткичлари, брак ва сифациз маҳсулот етказиб берганлик учун кўрилган зарарлар;
- маҳсулот чиқариш ритми, ритмсиз ишлаш сабаблари, суткалик графиклар бажарилмаслиги оқибатида кўрилган зарарлар;
- хом ашёлар, материаллар ва ишлаб чиқариш чиқитларидан оқилона фойдаланиш;
- маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳақидаги ҳисобот маълумотларининг бухгалтерлик ҳисоби ва дастлабки хужжатлар маълумотларига тўғри келиши;
- маҳсулотлар ҳисоботига ҳисобот даврида тайёрланиб тугалланмаган маҳсулотларнинг киритилмаганлиги ва ҳисоботларда бошқа қўшиб ёзиш ҳамда чалкашликларга йўл қўйилмаганлиги.
Ҳисоб сиёсатида қуйидагилар акс еттирилиши лозим:
Материалларни сотиб олиш ва тайёрлашни ҳисобга олиш тартиби:
Ишлаб чиқаришга берилган материалларни ҳисобдан ўчириш усуллари:
- хар бир бирлигининг таннархи бўйича.
- ўртача таннарх бўйича (АВЕCО).
- моддий ишлаб чиқариш заҳираларининг биринчи сотиб олинган таннархи бўйича навбати билан (ФИФО)
Харажатларни ва муомала сарфларини ҳисобга олиш услуби:
- махсулотлар таннархини шакллантирадиган харажатларни ҳисобга олиш (2010,2310,2510) баланс счётларида амалга оширилади.
- тўлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш таннархи.
Умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш ва ҳисобдан ўчириш тартиби.
Келгуси давр сарфларини ҳисобдан ўчириш тартиби:
- бир текисда;
- маҳсулот ҳажмига мутаносиб равишда.
Бошқарув ва тижорат сарфларини тан олиш тартиби:
- ҳисобот йилида улар тўлик тан олинади.
- сотилган ва сотилмаган товарлар (махсулотлар) ўртасида тақсимланади.
Аудитор ички назорат тизимининг ишончлилигини ва текшириш ўтказишда унга таяниш мумкинлиги ҳақида асосли қарор қабул қила олиши учун бу тизимни ўрганади. Назорат тизимининг ишончлилиги, унинг ҳисоб юритишда муайян шахслар қасддан қилиши мумкин бўлган, шунингдек тасодифий йўл қўйиладиган хатоларнинг олдини олиш ва аниқлаш лаёқатидан иборат. Агар аудиторнинг фикрича, ички назорат тизими ишончли бўлса, бунда у текширув объектларидан бирортаси бўйича счётлар ёки муомалаларни текширишни тўлик ёки қисман ички назорат тизимининг ишлашини текшириш натижаси билан алмаштириши мумкин. Агар, ички назорат тизими ишончли ва сезиларли даражада издан чиқмасдан ишлаётганлигини аниқланса, у бундай тизимдаги бухгалтерлик маълумотларида ҳам катта хатолар йўқ деб тахмин қилишга ҳақлидир. Агар мабодо ички назорат тизими самарасиз бўлса, аудитор унинг камчиликларидан келиб чиқадиган хатарли вазиятларни бартараф қилиш учун тестлар сони ва уни танлаш ҳажмини кўпайтириши лозим. Ички назорат тизимини кўриб чиқишда, аудитор аввало, корхона маъмуриятининг ички назоратга муносабатини, яъни корхона раҳбарининг фикрлаш хусусиятларини, уларнинг раҳбарлик қилиш услубини, аниқ молиявий ҳисоботга муносабатини ўрганади. Аудитор корхона атрофидаги ишчанлик муҳитини ҳам инкор қилмаслиги лозим. Ўрганишнинг ушбу босқичида аудитор мижоз билан тузилган шартномадан келиб чиқадиган тахликали вазиятларни баҳолашда тўплаган маълумотларидан фойдаланади. Лекин, у агар бутун аудитнинг тахликали вазиятларини қулай деб баҳолаган бўлса, шунингдек, корхонанинг ички назорат тизимини ҳам ишончли деб билмаслиги лозим.
Режалаштириш пайтида ички назорат тизими фаолиятининг барча томонларини батафсил таҳлил қилиб чиқиш лозим. Аудитор олинган маълумотларни ягона тизимга келтириш учун қисқача ҳисобот тайёрлаб, унда қуйидагиларни баён қилади: корхонанинг фаолият қилиш соҳаси ва принциплари; раҳбариятнинг ишончли ҳисоб ва назорат тизимини яратишга оид мажбуриятлари; раҳбариятнинг корхона фаолиятини назорат қила олиш лаёқати.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ички назоратга таалуқли кандайдир махсус талаблар юк. Шунинг учун аудитор ички назорат тизимини бахолашда иккита омилга таянади:
- ички назоратнинг мақсади корхона раҳбарияти учун ҳам, аудитор учун ҳам бир хил - бухгалтерия ҳисоботининг ишончлилиги ва объективлигини таъминлаш;
- аудиторлик ҳисоботининг таҳлилий қисмида ички назорат ҳолатини експертиза қилиш натижаларини акс еттириш зарур.
Ички назорат тизимини баҳолашнинг асосий мақсади аудитни режалаштириш, шунингдек аудиторлик амалларининг турларини, ўтказиш вақтини ва ҳажмини аниқлаш учун пухта замин яратиб, уларни аудиторлик текширувининг дастурида акс еттиришдан иборат.
Назорат муҳитининг аҳволи раҳбарларнинг иш услуби, уларнинг дунё қараши, назорат ва ходимлар устидан назорат мақсадини тушунтириш тизимининг самарадорлигига боғлик.
Достарыңызбен бөлісу: |