Молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)
Биз АВС компаниясининг 20Х3 йил 31 декабрга ҳолатига бўлган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботидан, кўрсатилган санада тугаган йил мобайнида фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботдан, хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисоботдан, пул оқимлари тўғрисида ҳисоботдан, шунингдек ҳисоб сиёсати аҳамиятли қоидаларининг қисқача тавсифи ва бошқа изоҳловчи маълумотлардан иборат бўлган илова қилинаётган молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказдик.
Компания раҳбариятининг молиявий ҳисоботлар учун жавобгарлиги
Компания раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш ва ҳаққоний тақдим етиш, шунингдек Компания раҳбарияти фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлардан холи молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ички назорат тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлади.
Аудиторнинг жавобгарлиги
Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур молиявий ҳисоботлар бўйича ўзимиз ўтказган аудит асосида фикр билдиришдан иборат. Биз аудитни Аудитнинг Халқаро Стандартларига мувофиқ ўтказдик. Мазкур стандартлар бизга ахлоқий талабларни бажариш, шунингдек аудитни молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд емаслигига оқилона ишонч билдиришни таъминлайдиган тарзда режалаштириш ва ўтказиш мажбуриятини юклайди.
Аудит молиявий ҳисоботларда акс еттирилган суммалар ва очиб бериладиган маълумотлар бўйича аудиторлик далилларини олиш учун тартиб-таомилларни бажаришни ўз ичига олади. Танланган тартиб-таомиллар аудиторнинг мулоҳазасига, шу жумладан фирибгарлик ёки хато туфайли молиявий ҳисоботларда юзага келиши мумкин бўлган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига берилган баҳога боғлиқдир. Бундай рискларни баҳолашда, тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимининг самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида емас, балки вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, аудитор тадбиркорлик субъекти ўз молиявий ҳисоботларини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим етиши билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади. Аудит ўтказиш қўлланилаётган ҳисоб сиёсатининг мақбуллигини ва тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг асослилигини баҳолашни, шунингдек молиявий ҳисоботларнинг умумий ифодаланишини баҳолашни ҳам ўз ичига олади.
Биз ўзимиз олган аудиторлик далиллари ўз аудиторлик фикримизни қўшимча изоҳлар билан билдиришда асос сифатида таяниш учун етарлича тегишли далиллардир деб ҳисоблаймиз.
Қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш учун асос
Компания товар-моддий захиралари молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида ххх миқдорида акс еттирилган. Компания раҳбарияти товар-моддий захираларни уларнинг таннархи ва соф сотиш қиймати иккаласидан енг кичиги бўйича акс еттирмаган, бироқ уларни фақат таннарх бўйича акс еттирганки, бу Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларидан четга чиқиш ҳисобланади. Компания ёзувларига кўра, агар раҳбарият товар-моддий захираларни таннарх ва соф сотиш қиймати иккаласидан енг кичиги бўйича акс еттирганда, товар-моддий захираларнинг соф сотиш қиймати бўйича акс еттириш учун товар-моддий захиралар қийматини ххх суммага пасайтириш талаб етилган бўлар еди. Бинобарин, сотувлар таннархи ххх га кўпайган, фойда солиғи, соф фойда ва акциядорлик капитали тегишли равишда ххх, ххх ва ххх га камайган бўлар еди.
Қўшимча изоҳлар билан фикр
Бизнинг фикримизча, қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш учун асос ифодаланаётган параграфда тавсифланган жиҳатнинг таъсирини истисно етганда, молиявий ҳисоботлар АВС компаниясининг 20Х3 йил 31 декабргача бўлган молиявий ҳолатини, кўрсатилган санада тугаган йил мобайнида унинг молиявий натижаларини ва пул оқимларини барча муҳим жиҳатларда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ ҳаққоний акс еттиради (ёки ҳаққоний ва тўғри тасаввур беради).
Аудиторнинг имзоси
Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси
Аудиторнинг манзили
Достарыңызбен бөлісу: |