Тошкент молия институти


Ишлаб чиқариш харажатларининг бухгалтерия ҳисоби бўйича ички



бет119/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Ишлаб чиқариш харажатларининг бухгалтерия ҳисоби бўйича ички назорат тизими ҳолатини текшириш юзасидан тестлар

. №



Тест синовлари бўйича йўналишлар ва саволлар

Жавоблар

Жавоб
йўқ

Ҳа

Йўқ

Изоҳ

1

2

3

4

5

6

1

Шартлар
Юк хатлари, чеклаб-олиш хариталари, талабномалар, нарядлар, табеллар, ҳисоб варақалари бланкаларидан моддий жавобгар шахслардан ташқари бошқалар фойдалана оладими?







х




2

Ҳаққонийлик
Уста (бригадир) томонидан тайёрланган материалларни олиш талабномалари ва иш вақтини ҳисобга олиш варақалари текшириладими ?




х







3

Ҳар ҳафта якуни бўйича уста (бригадир) томонидан тайёрланган меҳнат ва ишлатилган материаллар тўғрисидаги ҳисобот текшириладими?







х

Корхона
да назорат паст



4

Тўлиқлик
Юк хатлари, чеклаб олиш хариталари, талабномалар, нарядлар, табеллар, ҳисоб варақалари олдиндан рақамланадими ва ундан мавжуд бўлмаган ва сохта ҳужжатларни аниқлаш учун фойдаланиладими?




х







5

Жавобгарлик
Наряд-топшириқномалар, материаллар бўйича юк хатлар ва ишчи кучига бўлган еҳтиёжлар махсус масъул шахслар томонидан тайёрланадими?




х







6

Аниқлик
Материалларни сарфлаш, меҳнат ҳисоби ва ишлаб чиқариш ҳисоботлари бўйича дастлабки ҳужжатлар маълумотлари бўйича аниқланган фарқлар текшириладими?




х







7

Харажатлар бўйича меъёрлар мунтазам равишда қайтадан кўриб чиқиладими?







х

Корхона
да назорат паст



8

Тайёр маҳсулот тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари билан омборга кирим қилинган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотлар орасидаги фарқлар ҳисобга олинадими?




х







9

Табақалаштириш
Харажатлар калкуляция елементлари ва бандлари бўйича тўғри табақалаштириладими?




х







10

Ҳисоб
Маҳсулот таннархи бўйича харажатлар ҳисоби ва калкуляция усули танлаб олинганми?




х







11

Харажатлар ҳисоби учун масъул шахслар томонидан сегментлар бўйича ва умумлаштирилган ҳисоб маълумотлари текшириладими?




х







12

Даврийлик
Харажатлар ҳисоби "Воқеаларни давр бўйича аниқлиги" тамойилига жавоб берадими?







х




Назорат муҳити қуйидаги елементлардан иборат:


- сиёсат ва бошқарув услублари;
- корхонанинг бошқарув тузулмаси;
- директорлар кенгаши, хусусан унинг аудиторлик комитети фаолияти;
- бошкарув функциялари ва масъулиятларни тақсимлаш услублари;
- назорат бошқарув услублари, шу жумладан ички аудит;
- кадрлар сиёсати ва амалиёт;
- ташқи таъсирлар (банклар текшируви, солиқ назорати).
Назорат муҳитидаги назорат амалларига назорат амалларининг айрим хусусиятлари хосдир.
Раҳбарлар ва мененжерларнинг назоратга муносабати назорат муҳитига енг катта таъсир кўрсатади. Бошкарувнинг юқори поғонаси хизматчиларнинг назоратга муносабатини белгилайди. Яхши бошқарув муҳити юқори даражадаги ички коммуникация тизимини таъминлайдиган, директорлар Кенгаши ҳузуридаги аудиторлик инспекциясининг самарали ишлашига ёрдам берадиган, бюджетлар тизими (бизнес-режа ёки смета) ва уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлардан фойдаланадиган, ички аудитнинг самарадорлигини таъминлайдиган бошқарув тизими билан тавсифланади. Кейинчалик, назорат муҳити корхона ходимларининг компетентлилиги, хизмат вазифаларининг тақсимланиши, активлар, ҳужжатларни олиш имкони ва ҳисоб ёзувларини вақти-вақти билан таққослаб туриш билан аниқланади. Назорат функцияларини амалга оширувчи ходимлар компетентлилиги корхона ички назорат тизимининг асосий белгиси ҳисобланади. Корхонанинг кадрлар билан боғлик муаммолари ички назорат тизимига салбий таъсир кўрсатади. Агар бухгалтерлар тез-тез алмаштириб турилса, бу ҳисоб ва назорат функциялари етарли тажрибага ега бўлмаган ва бунинг оқибатида кўплаб хатоларга йўл қўядиган одамлар томонидан бажарилишга олиб келади. Янги раҳбарлар ва мансабдор шахслар корхонадаги ҳисоб тизими билан етарли даражада таниш бўлмаслиги мумкин. Айрим ҳолларда бухгалтерия ходимлари юқори бошқарув бўғини томонидан топширилган ножўя ҳисоб амалларини бажаришни хоҳламаганликлари учун ҳам ишдан бўшаб кетадилар. Шунинг учун ҳам бухгалтерия ходимларининг тез-тез алмаштирилиб туриши нохуш факт бўлиши мумкин.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет