Тошкент молия институти


Хом ашёни сотиб олиш даври ва қиймати



бет121/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Хом ашёни сотиб олиш даври ва қиймати

Деталлар сотиб олинган сана

дона

Ҳар бирининг қиймати

Умумий сумма

7 март

15

23500

352500

15 март

18

27000

486000

28 март

12

28300

339600

Жами

45




1178100

Ой охирига қолдиқ, дона

13та

Ой охирига қолдиқ, сўмда

13*23500 = 305500

Ой давомида қабул қилинган деталлар қиймати
Минус: ой охиридаги қолдиқ
Маҳсулот таннархига олиб борилган деталлар таннархи

1178100
305500
872600

«ЗИЁНУР АУДИТ» аудиторлик ташкилоти аудитори текширишда бухгалтер қайси усулдан фойдаланиб материалларни таннархга олиб бораётганлигига еътибор берган. Юқоридаги мисолда корхонада ҳисоб сиёсатига мувофиқ ФИФО усулидан фойдаланиш лозим бўлсада, унга риоя қилинмаган. Бу ерда ой охирига қолдиқ 366600 сўм (12*28300+1*27000) бўлиши лозим еди. Табиийки, маҳсулот танннархида ҳам 61100 сўм тафовут вужудга келади. Бу маҳсулот таннархини ошишини таъминлаб тўланиши лозим бўлган солиқни камайтиради. Бу еса анча салбий вазиятга олиб келиши мумкин.


Ишлаб чиқариш хусусиятига ега бўлган меҳнат ҳақи харажатларининг таркиби «Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом»да батафсил берилган. (1.2.1-1.2.3.(1.2.3.1-1.2.3.8)-1.2.5.(1.2.5.1-1.2.5.4)-1.2.7 бандлар).
Маҳсулотлар таннархининг мазкур елементини текширишда аниқланадиган асосий хато-бу харажатларнинг ишлаб чиқариш йўналиши тамойилига риоя қилмасликдир. Аудитор иш ҳақи ҳисоблашга доир дастлабки ҳужжатлар (иш вақтини ҳисобга олиш табели,ишбай ишлар учун нарядлар,ҳисоблашув-тўлов ведомостлари)ни текшириш чоғида бошқа фаолият турлари (қурилиш,маданий-маиший ва ш.ў)да банд бўлган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг асосий фаолиятдаги маҳсулотлар таннархига қўшилиш фактларини аниқлаши керак. Бунга 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар» ва 6720-«Депонентланган меҳнат ҳақи» счётларининг кредити бўйича маълумотларнинг ишлаб чиқаришга олиб борилган қисмини, йиғма меҳнат ҳақи ведомостининг уни ҳисоблаш қисми бўйича жами кўрсаткичлари билан солиштириш орқали еришилади. Қоидага кўра, йиғма ведомостнинг жами маълумотлари, ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга оладиган счётларнинг дебети бўйича маълумотларга қараганда кўп бўлиши лозим.
Аудитор хатоликларни аниқлаш билан бирга иш ҳақи ҳисоблашда мақбул йўллар бўйича таклифлар ҳам бериши лозим. Масалан, ТЕҲ-КОМПУТЕР ПЛУС корхонасида 15 та ишчи банд бўлиб, соатбай иш ҳақи ставкаси – 1500 сўм ва бу норматив ставка бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга корхонада премияли (рағбатли) тўлов тури ҳам мавжуд, унга кўра 100% дан ошган самарадорлик даражасининг ярми миқдорида соатбай иш ҳақига нисбатан тўланади, яъни агар самарадорлик даражаси 110% ни ташкил еца, соатбай иш ҳақи 1575 (1500+1500*5%) сўмни ташкил етади. Ой давомида корхонада 154 та компютер 172 соатда йиғилди. Норматив бўйича еса соатига 0,7 та компютер йиғилиши лозим еди. Бунда норма бўйича корхонада 120та компютер йиғилиши лозим еди. Корхонада еса соатига 0,9 (154:172) та компютер йиғилган. Яъни самарадорлик 130% ни (0,9:0,7) ташкил етган. Ишчиларга норма доирасида 258000 (172*1500) сўм тўланади, шу билан бирга 38700 (172*1500*15%) сўм рағбатлантириш суммаси ҳам тўланади. Корхоналарда бундай усулларни қўллаш корхона самарадорлигини оширишда албатта сезиларли таъсир кўрсатади.
Ишлаб чиқаришга тааллуқли ижтимоий суғурта ажратмалари елементига бюджетдан ташқари мажбурий фондларга қонунчилик билан белгиланган меъёрларга мувофиқ ажратиладиган тўловлар киради. Масалан, меҳнат ҳақи фондидан суғурта фондига мажбурий ажратмалар, нодавлат пенсия жамғармаларига, ихтиёрий тиббий суғурта ва суғуртанинг бошқа турларига ажратмалар, бандлик хизматига ажратмалар шулар жумласидандир. Бундай ажратмаларнинг маҳсулотлар таннархига олиб борилишини текширишда бюджетдан ташқари фондларга тўланадиган бадалларни ҳисоблаб чиқариш манбаларининг меҳнат ҳақи фондининг ўзини ҳисоблаб чиқариш манбасига бевосита боғлиқ еканлигига еътибор бериш зарур. Бошқача қилиб айтганда, тўлов манбаси қандай бўлса, бадалларни тўлаш манбаси ҳам шундай бўлади, бу еса ёхуд таннарх,ёхуд корхонанинг ўз хусусий маблағлари бўлиши мумкин. Масалан, текширув жараёнида аудитор асосий ишлаб чиқаришда ишлайдиган ишловчига берган 80000 сўмлик моддий рағбатлантириш суммаси ҳамда шу суммага нисбатан ҳисобланган бюджетдан ташқари фондларга тўловлар суммалари(ижтимоий суғурта фондига 24%- 19200 сўм, бандлик хизматига 2,5% - 2000 сўм) ҳам маҳсулот таннархига олиб борилган(Дт 2010 Кт 6710 - 80000 с ,Дт 2010 Кт 6520 - 19200 сўм,Дт 2010 Кт 6530 - 2000 сўм).Аудитор ушбу хўжалик муомалалари бўйича тузилган счётлар корреспонденциясини нотўғри деб топиб,жами 101200 сўмга маҳсулот таннархи асоссиз оширилган ва натижада солиққа тортиладиган база шу суммага камайтирилганлигини исботлади.
Моддий рағбатлантириш суммаси ( 80000 с) ва у бўйича ҳисобланган барча ажратмалар (19200 с) маҳсулот таннархига қўшилмасдан,корхонанинг ўз маблағлари яъни моддий рағбатлантириш учун ажратилган фонд ҳисобидан қопланиши керак.
Ишлаб чиқариш аҳамиятига ега бўлган асосий воситалар ва номоддий активлар ескириши елементи бўйича харажатлар таркибига асосий ишлаб чиқариш воситаларининг, шу жумладан молиявий лизинг асосида олинганларни ҳам қўшган ҳолда дастлабки (тиклаш) қийматига нисбатан белгиланган тартибда тасдиқланган меъёрлар, жадаллаштирилган амортизацияни ҳам қўшиб, ҳисобланган амортизация ажратмалари (ҳисобланган ескириш) суммалари киради.
Таъкидлаш жоизки, №5 -«Асосий воситалар»номли БҲМСга мувофиқ асосий воситаларга амортизация ҳисоблашнинг қуйидаги усуллари тавсия қилинади:

  1. Бир текис (тўғри чизиқли) усул;

  2. Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб усул (ишлаб чиқариш усули);

  3. Асосий воситалар фойдали хизмат қилиш муддати йиллар сонининг йиғиндиси бўйича ҳисобдан ўчириш усули (кумулятив усул);

  4. Камайиб борувчи қолдиқ усули.

Аудитор корхонада ушбу усуллардан биттаси танлаб олиниб, ҳисоб юритиш сиёсати тўғрисидаги буйруқ билан расмийлаштирилганлигини аниқлаши лозим. Шунингдек, танланган усулнинг ҳисобот йили давомида ўзгармаганлигига, агар ўзгарган бўлса сабабини ва бу ҳақда ҳисоб юритиш сиёсати тўғрисидаги буйруққа ўзгартиш киритилганлигига еътибор бериши керак. Асосий воситалар объектларининг фойдали хизмат қилиш муддатлари уларни балансга қабул қилиш пайтида аниқланади. Амортизация ҳисоблаш асосий воситалар объектларининг бутун фойдали хизмат қилиш муддати давомида тўхтатилмайди. Фақат корхона раҳбарининг қарорига мувофиқ қайта жиҳозлаш (реконструкция) ва замонавийлаштириш (модернизация) учун ўтказилган, ҳамда консервацияга қўйилган асосий воситалар бундан мустасно. Амортизация ажратмалари ҳисоблаш йиллик суммаси қуйидагича аниқланади:
Бир текис (тўғри чизиқли) усулда -муайян асосий восита объектининг дастлабки қиймати, амортизация меъёри ва фойдали хизмат қилиш муддатидан келиб чиқиб аниқланади.
Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб усул (ишлаб чиқариш усули) бўйича амортизация ҳисоблаш фақат асосий воситадан фойдаланиш натижасига асосланиб, уни ҳисоблаш чоғида вақт оралиғи рол ўйнамайди. Масалан, станокнинг дастлабки қиймати 800000 сўм,қолдиқ қиймати 50000 сўм ва фойдали хизмат қилиш муддати давомида ишлаб чиқариши лозим бўлган маҳсулот еса 60000 дона маҳсулот. Бунда 1 дона маҳсулотга тўғри келадиган амортизация харажатлари қуйидагича аниқланади:
Дастлабки қиймат - қолдиқ қиймат = 800000 – 50000 = 12,5 с
иш бирлиги ҳажми 60000
Бир йилда ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори 12,5 сўмга кўпайтирилиб, бир йиллик амортизация суммаси аниқланади. Масалан, станок биринчи йили 10000 та маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. Демак, биринчи йил учун амортизация суммаси:
10000 та х 12,5 = 125000 сўм.
3. Асосий воситалар фойдали хизмат қилиш муддати давомидаги йиллар сонининг йиғиндиси бўйича ҳисобдан ўчириш усули (кумулятив усул) муайян асосий воситанинг фойдали хизмат қилиш муддати давомидаги йиллар йиғиндиси асосида аниқланиб, ушбу йиғинди ҳисоб-китоб коеффициенти учун махраж қилиб олинади. Фойдали хизмат қилиш муддати давомидаги йиллар сони еса сурат қилиниб, камайиб бориш тартибида тескари жойлаштирилади. Масалан, станокнинг хизмат муддати 5 йил. Хизмат йиллари йиғиндиси (кумулятив сон) 15 га тенг (1+2+3+4+5 қ 15). Ҳар йил учун амортизация ҳисоблаш коеффициенти еса қуйидагича бўлади (2.4-жадвал).
Сўнгра ҳар бир коеффициент (каср) амортизацияланадиган қийматга кўпайтирилиб, тегишли йил учун амортизация суммаси аниқланади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет