Тошкент молия институти


Амортизация ҳисоблаш жадвали



бет122/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Амортизация ҳисоблаш жадвали

Йиллар

1 - й

2 - й

3 - й

4 - й

5 – й

Коеффиценти

_5_
15

_4_
15

_3_
15

_2_
15

_1_
15

4. Камайиб борувчи қолдиқ усули кумулятив усулдаги тамойилга асосланган бўлиб, исталган қатъий ставка (%) қўлланилиши мумкин. Бундай ставка (%) сифатида кўп ҳолларда бир текис (тўғри чизиқли) усулда қўлланиладиган амортизация меъёрининг иккига кўпайтирилган миқдори олинади ва ҳар йил бошидаги қолдиқ қийматидан шу йил учун ескириш суммаси ҳисоблаб чиқарилади.


Аудитор корхонада қўлланилаётган амортизация ҳисоблаш усули бўйича ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини ҳам текшириши зарур. Шунингдек, асосий воситалар объектлари бўйича амортизация ажратмалари ҳисоблаш усулидан қатъий назар, йил давомида ҳар ойда йиллик сумманинг 1/12 қисми ҳажмида ҳисоблаб борилганлигини аниқлаш керак. Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмалари қайси ҳисобот давридан ҳисобланган бўлса, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботда шу даврда акс еттирилиши, ҳамда корхонанинг ҳисобот давридаги молиявий натижаси қандай бўлишидан қатъий назар (фойда ёки зарар) ҳисобланишини ҳам назарда тутиш зарур.
Булардан ташқари, хўжалик юритувчи субъект томонидан, ишлаб чиқариш аҳамиятига ега бўлган номоддий активларнинг дастлабки қиймати ва фойдали хизмат қилиш муддати (бироқ хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият қилиш муддатидан ошмаган муддат)дан келиб чиқиб ҳисобланган, меъёрлар бўйича ҳар ойда маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига олиб бориладиган ескириш суммалари ҳам ушбу елементга киради. Бунда аудитор фойдали хизмат қилиш муддатини аниқлаш имкони бўлмаган номоддий активлар бўйича ескириш меъёри беш йил муддат ҳисобидан келиб чиқиб аниқланишини, бироқ бу муддат хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият муддатидан ошиб кетмаслигини назарда тутиши керак.
Ишлаб чиқариш аҳамиятига ега бўлган бошқа харажатлар рўйхати «Харажатлар таркиби.... тўғрисидаги Низом»да батафсил келтирилган. Жумладан, ишлаб чиқариш жараёнларига хизмат кўрсатиш харажатлари; ишлаб чиқаришни хом ашё, материаллар, ёнилғи, енергия, дастгоҳлар, мосламалар ва бошқа меҳнат воситалари ҳамда буюмлари билан таъминлаш харажатлари; асосий ишлаб чиқариш воситаларини ишчи ҳолатида сақлаш харажатлари; асосий ишлаб чиқариш воситаларини хўжалик усули билан барча турдаги (жорий, ўрта, капитал) таъмирлашлар ишлаб чиқариш харажатларининг тегишли моддалари бўйича маҳсулот (иш,хизмат)лар таннархига киритилади.
Бундан ташқари, зарур ҳолларда айрим тармоқлар хўжалик юритувчи субъектлари Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг рухсати билан капитал таъмирлаш ишларини бажариш учун заҳира (манба) яратишлари мумкин. Ушбу заҳирани яратиш учун қилинган ажратмалар ҳам мазкур елемент таркибида акс еттирилади ва кўзда тутилаётган харажатлар қиймати ҳамда ҳар бир асосий восита объектини капитал таъмирлашнинг даврийлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Заҳира учун ажратмалар меъёри ҳар ҳисобот йили охирида қайта кўриб чиқилиб, зарурат бўлганда янги молия йили учун ўзгартирилиши (кўпайтирилиши ёки камайтирилиши) мумкин. Агар капитал таъмирлаш учун яратилган заҳира маблағларининг суммаси мазкур объектни таъмирлаш учун қилинган ҳақиқий харажатлар суммасидан ортиқча бўлса, ошиб кетган сумма бўйича тузатиш киритилиши керак; агарда ҳақиқий харажатлар заҳирадагидан ошиб кеца, у ҳолда ошиб кетган сумма «Ишлаб чиқариш аҳамиятига ега бўлган бошқа харажатлар» елементи таркибида акс еттирилади.
Ёнғиндан сақлаш ва қўриқлашни ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг техникадан фойдаланиш қоидаларида кўрсатилган бошқа махсус талабларни таъминлаш, улар фаолиятини назорат қилиш харажатлари ҳам текширилади.
Идорадан ташқари қўриқлаш харажатларини, бундай қўриқлаш талаб қилинадиган мазкур ишлаб чиқаришга махсус талаблар мавжуд бўлгандагина, маҳсулотлар таннархига киритиш мумкин.
«Харажатлар таркиби..... тўғрисидаги Низом»га мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятига тааллуқли жорий ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар ҳам маҳсулотлар таннархига киритилади. Ижара тўловларини маҳсулотлар таннархига киритиш бўйича Низомда ҳеч қандай чеклашлар кўзда тутилмаган. Хусусан, жорий тартибда ижарага олинган асосий воситаларни таъмирлаш харажатларини ҳисобдан ўчириш кўплаб мунозарали масалаларни юзага келтиради.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 548-моддасида белгиланган, ижарага олинган асосий воситаларни сақлаш бўйича умумий қоидаларга мувофиқ агарда қонун ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ижарага олувчи мол-мулкни яхши ҳолда сақлаши, ижарага олинган мулк-мулкни ўз ҳисобидан жорий таъмирлаши ва сақлаш бўйича бошқа харажатларни қилиши лозим. Ўз навбатида, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага берувчи ижарага топширилган мол-мулкни ўз ҳисобидан таъмирлаши шарт (547-модда). Шундай қилиб, шартномада таъмирлаш ишлари кўрсатилмаган бўлса, ЎзРФК 547 ва 548 моддаларига мувофиқ иш тутилади.
Аудит ўтказиш жараёнида таҳлилий амаллар ўтказилади, заруратга қараб ижара шартномалари юридик експертизадан ўтказилади. Масалан, аудитор текширув чоғида ижарага олинган бинони таъмирлаш харажатларининг таннархга олиб борилиши билан боғлиқ муомалани аниқлаган. Аммо шартномада барча турдаги мол-мулкларни ижарага берувчи томон таъмирлаши кўрсатилган. Демак, ижарага олувчи бинони таъмирлашга доир харажатларни таннархга асоссиз киритган. Агар шартномада бундай ҳолат кўрсатилмаганда еди, унда корхона Ўз.Р.Ф.К нинг 610-моддасига мувофиқ таъмирлаш харажатларини ўз ҳисобидан амалга ошириб, маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига киритгани асосли ҳисобланар еди.
Ишлаб чиқариш тармоғини, жумладан, харажатлар, олинган маҳсулотлар ва уларнинг таннархини текшириш корхона йиллик ҳисоботининг 5-С шакли («Корхона сарф-харажатлари тўғрисидаги») маълумотларини ўрганишдан бошлаш мақсадга мувофиқ.
Аудиторлик текширув ўтказилаётган даврга кўра, барча харажатлар ёки уларнинг айрим турлари текширилиши мумкин; маҳсулотлар таннархи, ҳар маҳсулот сотилганда тайёр маҳсулотнинг чиқиб кетиши, яъни 2810 - счет “Тайёр маҳсулот” счетидан чиқиб кетадиган маҳсулот қийматига нисбатан олинади.
Ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархини текшириш учун корхона «ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархи» шакли ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари таққосланади. Тафовутлар аниқланган ҳолларда уларнинг сабабларини аниқлаш, хусусан, булар келгусидаги харажатларни сунъий равишда ошириб кўрсатиш мақсадида олдиндан билган ҳолда таннархни ҳисоботда ошириб кўрсатиш натижаси ёки бошқа хатоликларнинг оқибати еканлигини аниқлаш зарур. Булардан ташқари харажатларнинг таннархга тўғри ва ўз вақтида олиб борилиши ҳам текширилади.
Текширишнинг муҳим босқичи сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархини тўлиқ ва тўғри ҳисобдан чиқарилганлигини аниқлашдан иборат. Маҳсулотларнинг таннархига билвосита ва ёрдамчи харажатларнинг тўғри тақсимланганлигини аниқлаш аудит ўтказишдаги асосий текширилиши зарур жараён ҳисобланади.
Маҳсулотга қилинган харажатларни текширишда ва маҳсулотлар таннархини таҳлил қилишда: маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархи режа таннархи билан таққосланади; айрим маҳсулот турларидан зарар кўриш сабаблари; харажатларнинг айрим маҳсулотлар ва тугалланмаган ишлаб чиқаришлар турларига тўғри олиб борилганлиги; бухгалтерия ҳисоби счётларини ёпиш тартибига риоя қилинишининг асосланганлиги кабилар аниқланади. Булардан ташқари, умум ишлаб чиқариш ва таъмирлаш харажатларининг таннарх объектларига тўғри тақсимланганлиги 2510- «Умум ишлаб чиқариш харажатлари» счёти ва ушбу харажатларни тақсимлаш ҳисоб-китоби маълумотларига мувофиқ текширилади.
Ёқилғи-мойлаш материалларининг сарфланиши тасдиқланган меъёрлар ва бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб, машина ва ускуналарнинг (ёқилғи билан ишлайдиган бўлса) ҳисоб варақаларига асосан аниқланади. Шунингдек, меъёридан ошиқча сарфланган ёқилғи-мойлаш материалларининг қиймати айбдор шахслар зиммасига олиб борилганлигини ҳам аниқлаш зарур.
Маҳсулот таннархининг тўғри ҳисобланиши, хусусан, харажатлар бир қисмининг асоссиз равишда ёрдамчи хўжаликлар ёки тугалланмаган ишлаб чиқаришга олиб борилиши ҳисобига товар маҳсулотлар таннархининг сунъий тарзда пасайтирилиш ҳолатлари йўқлиги аниқланади.
Ишлаб чиқариш жараёнида бракка ҳисобдан чиқарилишини текширишда яроқсиз маҳсулотларни ҳисобдан чиқариш далолатномасининг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилиши аниқланади.
Шунингдек, яроқсиз ҳолга келган маҳсулотлар қийматини айбдор шахслардан ундириш бўйича чоралар кўрилганлигини ҳамда уларнинг корхона зарарига ёзилиб ҳисобдан ўчирилиши ҳолатларининг йўқлиги аниқланади. Булардан ташқари, маҳсулотлар таннархини пасайтириш имкониятлари ва моддий, молиявий ва меҳнат ресурслари сарфланишида хўжасизлик ҳолатларини бартараф қилиш мақсадида таҳлил ўтказиш зарур. Бундан материал ва меҳнат харажатлари ҳамда таннарх таркиби харажат моддалари бўйича таҳлил қилинади.
Калкуляция - бу айрим турдаги маҳсулотлар бирлигининг ёки бутун товар маҳсулотларнинг таннархини аниқлаш усулидир. Калкуляция муайян турдаги маҳсулотга нисбатан харажатларни гуруҳлаш усули сифатида, ишлаб чиқариш жараёнининг исталган босқичида маҳсулотлар таннархининг ҳар бир таркибий елементини кузатиб бориш имконини беради. Шу боисдан, маҳсулотлар бирлигининг таннархини ҳисоблашни текшириш ишлаб чиқариш харажатлари аудитининг муҳим бўлаги ҳисобланади.
Аудитор харажатларнинг сарф-харажат моддалари бўйича уларнинг мақсади ва вужудга келиш жойларига қараб гуруҳланишини ҳамда бевосита ёки билвосита йўл билан маҳсулотларнинг ҳар бир турига олиб борилишини билиши зарур. Иқтисодиёт тармоқларида сарф-харажатлар таркиби турлича ва тегишли тармоқ (ёки тармоқлараро) йўриқномалар ва услубий тавсиялар билан белгиланади.
Маҳсулотлар таннархини ҳисоблашни текширишда аудитор қуйидагиларнинг тўғрилигини аниқлайди:

  • маҳсулот ишлаб чиқариш (иш,хизмат) учун қилинадиган харажатларнинг туркумланишини;

  • харажатларни калкуляция моддалари бўйича ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш (тақсимлаш);

  • яроқсизлик (брак) дан ва бекор туриб қолишдан кўрилган йўқотишлар;

  • тугалланмаган ишлаб чиқаришни аниқлаш;

  • билвосита сарфларни тақсимлаш;

  • харажатларни ҳисобга олиш ва маҳсулотлар таннархини ҳисоблаш усулларини қўллаш;

  • ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олишга доир счётларнинг ўзаро богланиши (корреспонденцияси)ни тузиш;

  • ишлаб чиқариш харажатларининг йиғма, аналитик ва синтетик ҳисобини юритишни;

  • харажат счётлари бўйича аналитик ва синтетик ҳисоб ёзувларининг бош дафтар ҳамда балансдаги ёзувларга мос келиши.

Маҳсулотлар таннархини ҳисоблашда ҳар хил усуллар қўлланилади. Саноат ишлаб чиқаришида таннарх ҳисоблаш қуйидаги усулларда амалга оширилади: оддий усул, норматив усул, буюртмалар усули, босқичлар усули.
Аудиторлик текширувининг вазифаларидан бири - танланган калкуляциялаш усулининг асослилигини тасдиқлашдан иборат.
Харажатлар маҳсулотлар таннархига олиб борилиш хусусиятига кўра муайян маҳсулот таннархига тўғридан-тўғри олиб бориладиган бевосита ва билвосита харажатларга бўлинади.
Билвосита харажатлар кўп елементли бўлиб, ҳисоб юритиш сиёсати тўғрисидаги буйруқда белгиланган қайсидир кўрсаткичга мутаносиб равишда алоҳида маҳсулот турлари ўртасида тақсимланади. Қандай кўрсаткичга мутаносиб тақсимлаш усулини ҳар бир корхона тармоқ хусусиятидан келиб чиқиб мустақил аниқлайди. Масалан, саноатда мутаносиб тақсимлаш кўрсаткичи сифатида қуйидагилар қўлланилади:

  • асосий иш ҳақи;

  • қурилмаларни сақлаш ва ишлатиш учун қилинадиган смета (норматив) харажатлар;

  • маҳсулот массаси ва ҳажми;

  • ишчилар томонидан ишланган киши-соатлар;

  • қурилмаларнинг машина-соатлар сони.

Аудиторнинг вазифаси корхона ҳисоб сиёсатида қабул қилинган ва амалда қўлланилаётган билвосита сарфларни тақсимлаш усулининг тўғрилигини тасдиқлашдан иборат.
Бир неча турдаги фаолият билан шуғулланувчи (ҳар хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи) корхоналар билвосита харажатларини улар ўртасида тақсимламайдиган ҳолатлар аудиторлик амалиётида тез-тез учраб туради. Бундай ҳолларда ҳар хил маҳсулотлар таннархларининг бузиб кўрсатилиш ҳоллари содир бўлади, ҳақиқий молиявий натижалар яширилади.


14.5. Текширув жараёнида олинган маълумотлар асосида ишлаб чиқариш харажатлари аудити натижаларини умумлаштириш


Маҳсулот таннархи аудити бўйича аудиторлик ҳисоботини ва хулосасини шакллантириш маҳсулот таннархи аудити режаси ва дастурининг барча бўлимлари бўйича ўтказилган аудиторлик текшируви натижаларини умумлаштириш ва баҳолаш жараёнида вужудга келади.
Аудит натижаларини баҳолаш ишлари асосан қуйидагиларни ўз ичига олади:
- маҳсулот таннархи аудити бўйича ишчи ҳужжатларни шарҳлаш ва якуний ишчи ҳужжатларни тайёрлаш;
- маҳсулот таннархини текшириш жараёнида аниқланган камчиликларнинг аҳамиятлилик даражасини баҳолаш;
- маҳсулот таннархини текшириш бўйича аудиторлик далил - исботларнинг етарлилигини баҳолаш;
- амал қилаётган корхона принципи билан боғлик омилларни баҳолаш;
- текширув натижалари бўйича аудиторнинг мижоз корхона раҳбариятига тақдим қиладиган ёзма ахборотини тузиш;
- аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тузиш.
Маҳсулот таннархи аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида бошқа бўлимлар текшируви каби асосан текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг дастлабки ҳужжатлари, ҳисоб регистрлари ва ҳисоботларида акс еттирилган ҳақиқий ахборотлар таҳлил қилинади ва баҳоланади. Фақат айрим ҳоллардагина аудиторлар тахмин ва ҳисоб-китобларга асосланган молиявий ахборотларни баҳолайди.
Таъкидлаш жоизки, текширув натижалари ва хўжалик юритувчи субъект мутахассисларининг ҳисоб-китобларини баҳолашда аудиторлар маълум даражада профессионал еҳтиёткорликка риоя қилишлари зарур.
Аудитор қуйидаги ҳоллардаги каби, катта номувофиқликлар мавжудлигини кўрсатувчи ҳолатларни объектив баҳолаши зарур:
- харажатларни тақсимлаш, таннархни аниқлаш ваш у кабилар юзасидан хўжалик юритувчи субъект ходимларига маълум бўлган, аммо аудитор томонидан очилмаган хатоларни аниқлаш фактлари;
- текширув учун зарур бўлган, аудиторга ўз вақтида тақдим қилинмаган харажатлар билан боғлиқ дастлабки ҳужжатлар ёки маълумотларга доир хўжалик муомалалари;
- мутахассисларнинг ҳисоб-китобларидаги номувофиқликлар;
- инвентаризация натижасида аниқланиб, далолатнома ва таққослаш ведомостлари билан расмийлаштирилган, лекин етарли даражада таҳлил қилинмаган ва тузатилмаган катта тафовутлар;
- катта тафовутларнинг тасдиқланмаганлиги ва аудитор сўровларига кутилган жавоблар олинмаганлиги;
- текширув учун танлаб олинган, зарур дастлабки ҳужжатлар ёки тегишли рухсат етувчи кўрсатмалар тақдим қилинмаган хўжалик муомалалари.
Аудитор маҳсулот таннархи бўйича тўпланган далил - исботлар етарлилигини баҳолашда ушбу ҳолатлар аниқланган босқични (режалаштириш, аудит ўтказиш) ҳисобга олиши керак. Шунингдек, катта хатолар хатарини дастлабки баҳолаш ва батафсил текшириш режалари ҳам еътиборга олиниши лозим.
Агар бундай ҳолатлар режалаштириш босқичида аниқланган ва ҳисобга олинган бўлса, унда аудитор тўпланган далил-исботларнинг етарлилигига ва режалаштирилган ҳамда қўшимча аудиторлик амалларини бажаришнинг мақсадга мувофиқлигига баҳо бериши зарур.
Аудиторлик текширувининг асосий босқичларини ўтказиш натижалари аудит ўтказишдан қўйилган мақсадга еришилганлик даражасини баҳолаган ҳолда аудиторнинг ишчи ҳужжатларида қаид қилиниши лозим.
Ёзма шаклда олинган далил-исботларни енг ишончли деб тан олиш қабул қилинган. Ёзма тасдиқларнинг ишончлилиги уларнинг тўғри расмийлаштирилишига боғлиқ. Тасдиқлар ишончлилигининг таҳлилидан келиб чиқиб, тасдиқланган ва тасдиқланмаган суммаларнинг катта-кичиклиги, шунингдек мажбуриятларнинг ишончлилиги тўғрисида аудитор фикрини шакллантириш учун олинган далил-исботлар етарлилиги баҳоланади;
Махсулот таннархи аналитик ҳисоби маълумотларининг тенглигини текшириш. Дастлабки ҳужжатларни текшириб чиқиш ёки бўлимлар бўйича харажатларнинг амалга оширилгани тасдиғини олиш муносабати билан аудиторлар харажатларни ҳисобга оладиган аналитик ҳисоб регистрларини текшириб чиқиши, ҳамда уларни Бош дафтар маълумотлари билан таққослаши лозим. Харажатлар муомалалари ҳисобга олинадиган счётларни таҳлил қилишда қуйидагилар аниқланиши мумкин:
- тугалланмаган ишлаб чиқариш счётлари буйича дебет колдиклар;
- харажатларнинг маҳсулот таннархига олиб борилиши бўйича ҳаддан ташқари катта тузатишлар;
- яроқсиз маҳсулотлар қийматини ишлаб чиқарилаган маҳсулотлар таннархига ўтказиш бўйича ҳужжатлар;
- ёрдамчи ишлаб чиқаришга қилинган харажатларнинг ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархига олиб бориш бўйича меъёрлар;
- билвосита харажатларнинг маҳсулот таннархига тўғри тақсимланиши бўйича меъёрлар.
Барча белги қўйилган суммалар якуний ишчи ҳужжатларини тайёрлашда таҳлил қилиниши ва ҳисобга олиниши лозим. Ушбу ишларнинг натижаларини бошқа олинган далил-исботлар билан таққослаш мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, аудитор харажатлар таркибидаги динамик ўзгаришларн ҳам аниқлаб улар бўйича аниқланган камчиликларни ўз ҳисоботида акс еттириши лозим.
Аудитор қуйидаги жадвалдан қайси харажат моддалари бўйича бу йилда ўзгаришлар мавжудлигини аниқлайди ва унинг сабабини ўрганади, унда аниқланган ғайриоддий ўзгаришларни ўз ҳисоботида акс еттиради. Масалан, юқорида келтирилган маълумотлардаги нотўғри олиб борилган ижтимоий суғурта ва бадалларнинг суммалари жадвалдаги ўзгаришларга ўз таъсирини ўтказган бўлиши мумкин, яъни салмоққа нисбатан камайиш кўрилсада, сон жиҳатидан 1925м.с га ошган.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет