Тошкент молия институти



бет25/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Назорат учун саволлар:

  1. Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини ташкил етишнинг меъёрий тизими ва унинг елементлари хакида нималар биласиз?

  2. Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг моҳияти ва унинг аҳамияти қандай?

  3. Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторларининг миллий ассоциацияси (ЎБАМА) ва унинг фаолият йўналишлари тўғрисида нималар биласиз?

  4. Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси (ЎАП) ва унинг фаолияти тўғрисида нималар биласиз?

  5. Қайси халқаро аудиторлик ташкилотларини биласиз?

  6. Аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқлари нималардан иборат?

  7. Аудиторлик ташкилотининг мажбуриятлари нималардан иборат?

  8. Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги нималардан иборат?

3-БОБ. ПРОФЕССИОНАЛ АУДИТ СТАНДАРТЛАРИ

3.1.Аудитнинг профессионал стандартлари


Америка Қўшма Штатларида аудиторлар Америка институтининг дипломли бухгалтерлар жамияти (АИCПА), Акциядорлик жамиятларида Бухгалтерия назорат кенгаши (ПCАОБ) ва Халқаро аудиторлик ва профессионал стандартлар кенгаши (ИААСБ) томонидан чиқарилган стандартлар асосида фаолият юритадилар. Бу турли ташкилотлар томонидан чоп етилган аудиторлик стандартлари умумий мақсадга қаратилган бўлиб, аудитни сифатли тарзда амалга оширишга хизмат қилади. Аудиторлик стандартлари асосида аудиторлар молиявий ҳисобот бо`йича аудиторлик хулосасини тузиш ва тақдим етишда дастур сифатида фойдаланиб ҳамда комплекс аудит доирасида мижознинг молиявий ҳисоботлари бо`йича ички назоратини баҳолайди.
Аудиорлик стандартлари нафақат компанийларнинг аудит текшриувларида, балки (барчасида) ташкилий ҳуқуқий тузилиши, мулкчилик шаклидан қат`ий назар барча суб`ектларга ҳам қо`лланилади. Мисол учун, АҚШ АЖлари Қимматли қоғозлар ва биржа комиссияси (СЕC) тартибига бўйсунади ва ПCАОБ аудиторлик стандартларига мувофиқ аудит амалга оширилади АЖлари бўлмаган ташкилотлар АИCПА томонидан ташкил етилган умумий қабул қилинган аудит стандартлари асосида аудит ўтказилиши лозим. Бундан ташқари, юридик манзил бо`йича енг муҳими қайсики очиқ акциядорлик жамиятларида (мавжуд бўлса) аудит қилинганда аудитор ПCАОБ ёки АИCПА ёки ИААСБ томонидан ишлаб чиқилган стандартлар асосида олиб боришини аниқлаштириб олиши шарт.
2004 йилда АИCПАнинг Аудиторлик стандартлар кенгаши (АСБ) стандартлар тушунарли бўлиши учун қайта лойиҳани бошлади. АИCПАнинг стандартларни янгилаш лойиҳаси, стандартларни ўқишни енгиллаштириш, тушуниш ва қўллаш учун мўлжалланган. Лойиҳа доирасида, АСБ Аудитнинг Халқаро Стандартлари (ИСАс) билан бир вақтда ишлади. АСБ унинг стандартларини бир жойга жамлаган ҳолда тушунарли форматда тайёрлади. Ҳар бир стандарт бо`йича қуйидаги бўлимлар тақдим етилади:
● Стандартнинг кириш изоҳи мақсади ва кўламини тушунтиради.
● Мавзуга доир талаблардан мақсад белгиланади.
● Стандартлардаги алоқадор ўзига ҳос маъноли жумлаларнинг таърифлари
● Аудиторнинг стандартининг мақсадига йетиши учун талабларни аниқласитириш. Талаблар "аудитор қилиши керак" ёки “аудитор бажариши шарт” сўзларидан фойдаланган ҳолда ифода етилади.
Илова ва бошқа изоҳ материали, стандарт талабларини қўллаш учун талабларга мос манбалар ва келгусидаги йўл-йўриқни ўз ичига олади.
АСБ 2012 йилда унинг енг мукаммал стандартлари бо`йича Аудиторлик ягона Ҳисоботини (САС сонли 122) нашр қилди. Бу мукаммал стандартлар 2012 йил 15 декабрдан кейинги даврларидаги молиявий ҳисоботларга тадбиқ етилди.
ИААСБнинг мақсади профессионал хизматлар ва бошқа шунга алоқадор стандартлар асосида, халқаро ва маҳаллий аудит ва профессионал стандартларни бирлаштириш орқали юқори сифатли аудиторлик хизматини кўрсатиш, шу тариқа бутун дунё бўйлаб амалда аудит сифатини мустаҳкамлаш ва кучайтириш ва шу орқали глобал аудиторлик ва профессионаллик касбини ишончини мустаҳкамлашдир.
ИААСБ стандартлари тушунарли, аниқ ва изчил бўлиши кераклигини талаб етади. Шунга кўра, 2004 йилда, ИААСБ унинг халқаро стандартлар аниқлигини ошириш учун дастур бошлади. ИААСБнинг стандартларни янгилаш лойиҳаси 2009 йилда тугалланди, ва 2013 йилнинг, ИААСБнинг аниқланиши стандартлари 36 халқаро стандартлар ва Сифат Назорати Халқаро Стандарти 1 тўпламидан ташкил топди. Халқаро стандартлар қуйидаги алоҳида бўлимларда келтирилган ахборотни ўз ичига олади, бу еса АИCПА нинг стандартлари форматига жуда ўхшайди:

  • Кириш аудиторлар мажбуриятларидан ва бошқалардан ташқари мақсади, кўлами ва Халқаро стандартлар мавзуси матнлари ҳақида маълумотларни ўз ичига олади.

  • Мақсад - аудиторнинг мақсадли аниқ баёнини ўз ичига олади.

  • Амалдаги жумлалар та`рифлари киритилган.

  • Ҳар бир мақсад учун талаблар тақдим етилган. Талаблар "аудитор бажариши керак" сўзларидан фойдаланган ҳолда ифода етилади .

  • Илова ва бошқа изоҳ материали, стандарт талабларини қўллаш учун талабларга мос манбалар ва келгусидаги йўл-йўриқни ўз ичига олади.

ПCАОБ 2002 йилдан вужудга келган, у АҚШ акциядорлик компаниялари амал қиладиган аудиторлик стандартларини чоп етади. 2013 йилда , ПCАОБ ўн олтита аудит стандартларини чоп етди. Бундан ташқари, ПCАОБ 2003 йил 16 апрелда АИCПА ўрнига стандартлар чиқарди (ПCАОБ муваққат стандартлар деб аталади). Шундай қилиб, ПCАОБ акциядорлик компаниялари учун ПCАОБ стандартини АИCПА стандарлтари ўрнига талаб қилди. 2003 йил 16 апрелдан сўнг АИCПА томонидан чиқарилган стандартлар, ПCАОБнинг муваққат стандартлари қисми емас.
Аудит стандартлари орасида катта о`хшашлик мавжуд. Барча стандартларда аудит ишини режалаштириш ва қай тариқа амалга ошириш ва натижалари қандай бўлиши керак каби ягона тамойиллар мавжуд. Аудиторлик стандартларини умумий солиштириш кўрсатилган.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет