Назорат учун саволлар:
Аудиторлик текширувида фирибгарлик тушунчаси тўғрисида нима биласиз?
Аудиторлар томонидан аниқланган фирибгарлик учбурчаги тўғрисида нима биласиз?
Молиявий ҳисоботдаги фирибгарликларни қандай тарифлайсиз?
Фирибгарликни рационализациялаш тўғрисида нима биласиз?
Аудитор томонидан аниқланган фирибгарлик холатларига аудиторнинг муносабати тўғрисида нима биласиз?
8-БОБ. АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИ ВАҚТИДА ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ ЎРГАНИШ ҲАМДА БАҲОЛАШ 8.1. Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда ташқи аудиторлар учун ички назортнинг аҳамияти
Ички назорат юзага келиши мумкин бўлган корхонанинг ўз олдига қўйган мақсадларига раҳна солувчи рискларни таъсирини каматиришга ёрдам беради. Бунда корхонанинг бош мақсадлари бўлган юқори фойда олишга еришиш, амалга оширилаётган барча операцияларнинг самарадорлигини таъминлаш, юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ёки юқори сифатли хизмат кўрсатиш, барча ҳукумат ва белгиланган қонун-қоидаларга ва талабларга бўйсуниш ҳамда барча ташқи ва ички маълумот олувчиларни ишончли маълумотлар билан таъминлаш, иш берувчилар ва ишчилар, қисқача қилиб айтганда фаолиятни ижтимоий-ҳуқуқий тартиблар асосида олиб бориш тушинилади. Ваҳолангки, ташқи аудитор одатда юқорида қайд қилинган корхонанинг ўз олдига қўйган амалга ошириши режалаштирилган ва лозим бўлган мақсадларидан ташқари молиявий ҳисоботга алоҳида еътибор қаратади.Чунки корхона ишончли молиявий ахборот олишда ҳам баъзи хафв-хатарга дуч келиши мумкин. Масалан, сотувчилар мукофотларга сазовор бўлиш учун сотиш ҳажмини сунъий равишда ошириб кўрсатиши мумкин ёки бўлмаса инвентарлар ҳисобини юритувчи ходимлар иш жараёнида чалғишлар натижасида инвентарларнинг ҳисоб-китобини ўз вақтида юритмасдан хатога йўл қойишлари мумкин. Бунинг оқибатида менежмент бўлими моддий ва номоддий активлар ҳисобини юритишда нотўғри қарорлар қабул қилиши хатоликка йўл қўйиши мумкин. Шунинг учун ҳам менежерлар ўз корхонларида ишончсиз маълумотларни олишга сабабчи бўлувчи омил белгиларни аниқ ва тўғри белгилай олиши ва аниқлаши лозим. Агар берилаётган ҳар бир маълумот корхона аҳамиятига молик бўлса бунда хатолар юзага келмаслигини олдини олган ҳолда корхона менежерлари топширлаётган ҳар бир маълумот устидан кучли назорат ўтқизишлари шарт ҳисобланади.
Молиявий ҳисоботда ички назоратнинг аҳамияти шундаки топширилаётган тўғри маълумотлар корхонанинг ўзига бўлган ишончини оширишга замин яратибгина қолмай, у бир вақтнинг ўзида юзага келиши мумкин бўлган барча ноқулай вазиятлардан корхонани холос етади. Самарали ички назорат ахборотнинг сифатлилигини таъминлаш билан бирга, ахборотнинг ташқи ва ички истеъмолчиларига тўғри қарорлар қабул қилишда ёрдам беради.
Достарыңызбен бөлісу: |