Ички назорат тизими елементлари
ТКҲТҚ ички назоратнинг 5 та елементларини аниқлаган бўлиб, булар ўз навабатида корхонанинг ўз олдига қўйган марраларга еришишда ёрдам берувчи омил ҳисобланади. Бу елементлар ТКҲТҚ нинг янггиланган дастурида келтирилган бўлиб, 1.1 расмда кўришимиз мумкин. Кўриниб турганидек жараён молиявий назоратни амалга ошириш корхонанинг молиявий ҳисоботга тегишли мақсадлари билан бошланади, қайсики барча нотўғри ҳисобот ва маълумотлардан ҳоли бўлган ахборотлар йиғиндиси тушунилади. Айтиб ўтилган 5 та елемент қуйидагилардир:
1. Рискни баҳолаш. Бу шундай рискларки корхонанинг истиқболига раҳна солади. Рискни баҳолаш бирламчи ҳисобланиб уни корхонанинг бошқа назорат турларини амалга оширишдан олдин бажарилиши керак.
2. Назорат муҳити. Бу бир қанча стандартлар йиғиндиси бўлиб, бунда ички назоратни амалга оширишда талаб етиладиган, зарур бўлган амаллар ва тузилишлар тушинилади. Шуни ёдда тутиш лозимки, назорат муҳити ички назоратнинг барча босқичаларида тўғридан тўғри таъсирга ега бўлади ва мавжуд бўлади.
3. Назорат амаллари. Булар амалга оширилиши керак бўлган операциялар бўлиб, амаллар ва тузилиашда ҳамда корхонанинг ички сиёсатида белгилаб олинган бўлади. Бу амаллар кохонанинг барча жабхаларида, назорат босқичларида амал қилади.
4. Маълумот ва алоқа. Иккиси ҳам ички назорат амалларини ўтказишда муҳим ҳисобланади. Маълумки маълумот ташқи ва ички манбалардан олиниши мумкин. Алоқа еса ўз навбатида ўша керакли ахборотларни олишда бўгланиш, ахборотларни қабул қилиш ёки узатиш ҳисобланади. Маълумот ва алоқа иштирокчиларга ички назоратнинг моҳияти, бунда уларнинг мажбурияти ва у қай тарзда амалга оширилиши кераклигини бунда унинг корхона мақсадларига еришишдаги роли каби саволларга жавоб беришга ёрдам беради.
5. Мониторинг. Бу босқичда, ички назоратни амалга оширишда юқорида келтирилган елементларнинг тўғри ишлаётганлиги ва муқобиллиги текширилади ва ўрганилади.
Самарали ички назорат холис ишлаши учун 5 та елементни талаб етилади. Хусусан, назорат самарали ташкил етилган ва амалга оширилган бўлиши шарт унинг тўғри ишлаши учун; амал ички назорат тизими билан билан узликсиз ва мувофиқ бўлиши таъминланиши керак. Бу заруриятлар ички назоратнинг корхона фаолияти давомида қўйилган мақсадларга еришишда муҳим рол ўйнашини етибордан четта қолдирмаслик лозим.
Достарыңызбен бөлісу: |