Тошкент молия институти


Менежмент тузилиши, ҳуқуқи ва мажбуриятларини белгилаш (ТКҲТҚ 3 Принсипи)



бет65/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Менежмент тузилиши, ҳуқуқи ва мажбуриятларини белгилаш (ТКҲТҚ 3 Принсипи)
Самарали фаолият олиб борадиган ҳар бир корхонада менежмент ҳуқуқ ва юклатилган вазифалар тўлақонли амалга оширилади ва ишлайди. Ташкилотдаги ҳар бир ҳодимнинг ички назоратни самарали амалга оширишдаги ўзига юклатилган топшириқ ва кўрсатмалари мавжуд бўлади. ТКҲТҚ қуйидаги ички назорат маъсулият ва мажбуриятларини келтириб ўтган:

  • директорлар кенгаши муҳим қарорлар қабул қилишда ва менежерлар ҳисоботларини кўриб чиқишда ўз ваколатларини сақлайди;

  • катта менежерлар ҳар бир ҳодим ички назорат жараёнида ўзларининг вазифалари ва мажбуриятларини яхши тушуниши учун турли ҳил кўрсатмалар ва нормалар ишлаб чиқишади;

  • ишчи ҳодимлар ички назоратни амалга оширишдаги талабларни ўзининг корхонадаги позициясига нисбатан тушиниши;

  • ташқи манбагаларга ҳизмат қилувчи таъминотчилар менежмент бўлимининг ишчи ҳодимларга нисбатан ваколатлари ва мажбуриятларини қўллаб қувватлаши.

Ташкилотнинг рақобатбардошлигини оширишдаги якдиллик чора-тадбирлари (ТКҲТҚ 4 принсипи)
Ҳар бир ташкилот рақобатбардош кадрларни тарбиялаш, жалб қилиш ва шакллантириш чора-тадбирларини амалга ошириши лозим. Рақобат ҳар бир ҳодимнинг унга топширилган ишларни қай даражада юқори малака ва билим билан ёндашган ҳолда бажаришига айтилади. Менежерлар кенгаши ишнинг тури, хусусияти ва муҳимлилигини ҳисобга олган ҳолда шу фаолият турига мос равишда ундан маълум даражадаги натижаларни белгилайди ва кутади. Қўйилган талаблар корхонада жорий етилган қонун-қоидалар асосида амалга оширилиб ҳодимларни топшириқларни бажаришда юқори натижаларга еришишини таъминлаш мақсадида уларни тайёрлаш, малакавий дарслар, машғулотларни ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ташкилотда ҳисобдорлик тушунчасини кучайтириш (ТКҲТҚ 5 принсипи)
Ташкилот ички назорат мажбуриятларига жавобгар шахсларни тайёрлши керак. Ҳисобдорлик механизми ўз ичига бошқарув кўрсаткичларини белгилаш ва ривожлантириш, муносиб рағбатлантириш ва мукофотлар билан таъминлашни олади. Бошқарув ва директорлар кенгаши бунга таъсирчан бўлишлари ва муносиб жавоб билдиришлари қонундан қочиш ёки жиноий фаолиятга сабабчи бўлишларини олдини олиш чорасини кўриши, бунда ортиқча босим ўз ичига сиғмайдиган даражадаги фаолият мақсадларни ёки қисқа муддатли ва узоқ муддатли фаолият кўрсаткичларидаги номутаносибликларни олади. Масалан, ҳаддан ортиқ даражадаги сотув кўрсаткичларини талаб қилиш сотувчиларнинг сотув ҳажмини ошириб кўрсатишга сабабчи бўлиши мумкин ва бу ўз навбатида молиявий ҳисоботларнинг ишончсиз бўлишига сабабчи бўлади.


8.4. Ички назоратнинг рискни баҳолаш елементи тавсифи ва унинг принсиплари




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет