Тошкент молия институти


Ишчи ҳужжатлар мазмуни ва ташкил етилиши



бет90/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Ишчи ҳужжатлар мазмуни ва ташкил етилиши


Тепадан пастга:
Ҳисобот ва аудиторлик хулосаси
Ишчи намунавий баланс
Айланма ведомостларга тузатиш киритиш
Мажбуриятлар бўйича еътирозлар ва харажатлар
Операциялар
Пассивлар ва капитал
Активлар
Аналитик амаллар
Хўжалик операциялари текшируви
Хўжалик ички назорат тизими
Умумий маълумотлар
Аудит дастурлари
Доимий файллар
Улар молиявий ҳисобот ва аудиторлик хулосаси билан якунланади. Уларнинг ўртасида аудитор томонидан амалга оширилган текширишлар ҳақида билиб олиш мумкин бўлган ишчи ҳужжатлар жойлаштирилади.
Доимий файл. Доимий файллар жорий тадқиқотлар учун тегишли оригинал ёки янгиланган маълумотларни ўз ичига олиши керак. Бундай файллар йиллар ўтган сари ҳам ўз қийматини йўқотмайдиган аудит ҳақида қулай маълумот манбаидир. Одатда, доимий файллар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

  • мақолалар, корпорациялар низомлари, шартномалар, облигациялар рўйхати каби доимий қизиқиш уйғотадиган компания ҳужжатларидан кўчирмалар ёки нусхалар. Қайд қилинган шартномалар пенсия битимлари, лизинг шартномалари, ижара шартномалари, қимматли қоғозлар вариантлари ва бошқаларни ўз ичига олади. Ушбу ҳужжатларнинг ҳар бири бутун амал қилиш муддати давомида аудитор учун муҳим аҳамиятга ега бўлади.

  • аудитор учун доимий қизиқиш уйғотувчи ҳисоблар бўйича ўтган йиллар учун таҳлил. Шу жумладан, узоқ муддатли дебиторлик қарзи, муассислар билан ҳисоб-китоблар, гудвилл (ҳуқуқни компанияга ўтказиш) ва асосий воситалар. Доимий файлларда шундай маълумотларнинг мавжудлиги аудиторга ихтиёрида ўтган йилларда олинган натижалар бўлиб, текшириш жараёнида улардан исталган пайт фойдаланиши мумкин бўлган ҳолда ўз диққат-еътиборини фақат жорий йил балансидаги ўзгаришлар таҳлилига қаратишга имкон беради.

  • Хўжалик ички назорат тизими ва назорат рискини баҳолаш билан танишиш ҳақида маълумотлар. Бунга ташкилий схемалар, ҳужжат айланишининг блок-схемалари, сўровномалар, хўжалик ички назорати бўйича бошқа маълумотлар киради.

  • Ўтган йилларда аудиторлик текширувларининг бажариш бўйича амалга оширилаётган аналитик усуллар натижалари. Улар орасида – танланган ҳисоб учун муносабатлар ва аудитор томонидан ҳисобланган фоизлар, шунингдек, умумий ёки ойлик айланмалар баланси. Бу ахборот фойдали, чунки у аудиторга ушбу ҳисоб бўйича кенг текширишлар ўтказиш заруратини юзага келтирувчи жорий йил учун қандайдир ғайриоддий ўзгаришлар мавжудлигини аниқлашга ёрдам беради. Аналитик амаллар ва хўжалик ички тизимининг тавсифи ҳамда у билан боғлиқ назорат риски доимий файлларга емас, балки жорий давр учун ишчи ҳужжатларга жойлаштирилади. Кўплаб аудиторлик фирмалари шундай йўл тутади.

Жорий файллар. Жорий файллар аудит ўтказилган йил билан боғлиқ барча ишчи ҳужжатларни ўз ичига олади. Унда мижоз ҳақида маълумотлар келтирилган доимий файлларнинг битта тўплами ва ҳар йиллик аудит учун биттадан жорий файллар тўплами мавжуд бўлади. Қуйида биз жорий файлларга қандай турдаги маълумотлар киритилишини қисқача кўриб чиқамиз. Аудит дастури. Одатда, аудитнинг барча сегментларини мувофиқлаштириш ва интеграцияни яхшилаш мақсадида аудит дастури алоҳида файлга киритилади.
Лекин айрим аудиторлик фирмалари бу ерга дастурдаги аудитнинг ушбу бўлимига бағишланган қисми нусхасини ҳам киритади. Аудит ўтказишда ҳар бир аудитор бажарилган амалларни ва уларни тугаш санасини дастурда қайд қилади. Ишчи ҳужжатларга яхши режалаштирилган ва виждонан бажарилган аудит дастурининг киритилиши аудит юқори сифатли амалга оширилганидан далолат беради.
Умумий маълумот. Баъзи ишчи ҳужжатлар молиявий ҳисоботдан муайян суммани тасдиқлаш учун мўлжалланган маълумотларни емас, жорий давр учун умумий характердаги маълумотларни ўз ичига олади. Бундай ахборотлар орасида – аудитни режалаштириш бўйича қайдлар, директорлар кенгаши мажлисларининг қисқача мазмуни ёки баённомалари, доимий файлларга киритилмайдиган шартнома ёки битимларнинг қисқача мазмуни, мижоз билан низолашув сабаблари, ишчи ҳужжатлар текширувлари бўйича еслатмалар, шунингдек, умумий хулосалар бўлади. Бу ерга назорат рискини баҳолаш бўйича ҳужжатларни ҳам киритиш мумкин.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет