Тошкент молия институти



бет89/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Мижозларни сўроққа тутиш. Сўроққа тутиш натижасида мижоз аудитор томонидан берилган саволларга ёзма жавоб ёки оғзаки маълумот беради. Сўров натижасида мижоздан сезиларли ҳажмда маълумот олиш мумкин бўлса-да, бу маълумотларни тугал деб бўлмайди, чунки у мустақил манбадан олинмаяпти ва далиллар мижознинг фойдасига бузиб кўрсатилган бўлиши ҳам ҳеч еҳтимолдан йироқ емас. Шунинг учун аудитор сўров натижасида маълумот тўплаганда, бошқа усуллар воситасида уни янада мустаҳкамловчи далиллар билан бойитиши зарур. Масалан, аудитор тизимли бухгалтерия ёзувларини юритиш, ҳисоблар бўйича айланмалар ва салдони текшириш учун мижоз қўллайдиган усуллар ҳақида маълумот олиш учун, одатда, аввало, унинг ўзидан хўжалик ички назорат тизими қандай ишлаши ҳақида сўрайди. Сўнгра аудитор хўжалик операцияларини текширади ва улар ростдан ҳам айнан унга хабар қилинганидек йўсинда ҳисобга олинаётгани ва назорат қилинаётганлигини аниқлайди.
Арифметик аниқлик. Арифметик аниқликни текшириш ҳисоб-китобларни танланма текшириш ва аудит қилинаётган давр учун мижоз маълумотларини кўчириб ўтказишни назарда тутади. Ҳисоб-китобларни қайта текшириш мижоз томонидан амалга оширилган арифметик якунлар ва операциялар тўғрилигини аниқлашдан иборат. У товарлар ва бошқа товар-моддий қимматликларини сотиш бўйича юкхатларни тўплаш, журналлар ва қўшимча бухгалтерия дафтарлари якунлари, амортизация ва етказилган зарарлар бўнаги бўйича ҳисоб-китобларни текшириш каби операцияларни ўз ичига олади. Ахборот узатишни қайта текшириш еса, масалан, якка тартибда тарқатишдан иборат. Агар айни бир сумма бир неча жойда ҳисобга олинган бўлса, бундай ҳолатда аудитор у барча жойда бир хил еканлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Масалан, аудитор сотиш ҳажмини дебиторлик қарзи билан таққослаган ҳолда, синтетик ва аналитик ҳисобга олиш тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун, Бош китоб билан уни қиёслаш учун унча катта бўлмаган тестлар ўтказади. Кўпчилик аудиторлар бундай текширишни “такрорий операциялар” деб атайдилар.
Аналитик амаллар. Аналитик амалларни бажаришда таққослашдан фойдаланилади ва ўзаро боғлиқликлар белгиланиб, улар баланс билан унга илова қилинган ҳисобот қай даражада ҳаққоний еканлигини баҳолашга имкон беради. Бундай амалга мисол сифатида ўтган йил учун ялпи фойданинг фоиз қиймати билан жорий йил учун ялпи фойданинг фоиз қийматини солиштиришни зикр етиб ўтиш мумкин. Айрим номоддий активлар ва ҳисоблар бўйича аналитик усуллар ягона талаб қилинувчи далил тури бўлиб чиқиши мумкин. Қолган ҳисобларга келсак, аналитик амаллар баланс ва бошқа ҳисоботлар ишонарли еканлигини тасдиқлаб турган ҳолларда бошқа турдаги далиллар ҳажмини камайтириш мумкин. Баъзи ҳолларда аналитик амаллардан келгуси текшириш керак ёки керак емаслигини белгилаш учун янада кенгроқ тадқиқ қилиш зарур бўлган ҳисоблар ёки хўжалик операцияларини аниқлаш учун ҳам фойдаланилади. Жорий йил учун умумий таъмирлаш харажатлари билан ўтган йилги худди шундай харажат кўрсаткичини таққослаш ва фарқни ўрганиш бунга мисол бўла олади. Агар фарқ сезиларли бўлса, у ҳолда бундай харажатлар ортиши ёки камайиши сабабларини аниқлаш зарур.
Аналитик амаллар учун фойдаланиладиган ахборот – бу, одатда, аудиторнинг ўзи томонидан қилинган ҳисоб-китоблардир. Қайси ҳисоблар келгуси текшириш талаб қилмаслиги, қайси соҳаларни янада батафсил ўрганиш лозимлигини ҳал етишга кўмаклашиши учун аналитик амалларни аудит бошида амалга оширган мақсадга мувофиқ саналади.


9.4. Ишчи ҳужжатлар


САС 41 (АУ 338), аудит стандартлари тўғрисидаги Низомга мувофиқ ишчи ҳужжатлар – бу аудитор қўлланилган амаллар, тестлар, олинган маълумотлар ва аудит жараёнида қилинган мутаносиб хулосаларни қайд қиладиган ёзувлардир. Ишчи ҳужжатлар аудитор текширишни тўғри бажариш учун муҳим деб ҳисоблаган ва у ўз аудиторлик хулосасида келтирадиган хулосаларни қўллаб-қувватлаши мумкин бўлган барча маълумотларни ўз ичига олиши керак.
Ишчи ҳужжатлар вазифалари. Ишчи ҳужжатларнинг умумий мақсади аудиторга ёрдам беришдан иборат: улар аудитор аудитни умум қабул қилинган стандартларга мувофиқ ўтказаётганига етарли даражада ишонч ҳосил қилиши учун имкон яратади. Хусусий ҳолларда жорий йил аудити билан боғлиқ ишчи ҳужжатлар тўпланган далиллар, шунингдек текшириш натижалари ёзуви саналиб, аудитни режалаштириш учун асос бўлади. У муайян ҳолат учун аудиторлик хулосасининг мувофиқ турини аниқлаш учун маълумот ва супервайзерлар (назоратчилар) томонидан амалга оширилаётган текширувлар учун асос саналади.
Аудитни режалаштириш асослари. Агар аудитор жорий йил учун ўз аудитини мутаносиб тарзда режалаштиришни хоҳласа, унинг ишчи ҳужжатларида зарурий маълумотлар бўлиши керак. газеталарда Бундай ҳужжатларда хўжалик ички назорат тизими ва аудитнинг алоҳида соҳалари, аудит дастури ва ўтган йил учун аудит натижалари учун ажратилган вақт ҳақида тавсифий маълумотлар каби режалаштириш учун турли-туман маълумотлар мавжуд.
Тўпланган далиллар ва тест натижалари ёзуви. Ишчи ҳужжатлар – бу аудит умум қабул қилинган стандартларга мувофиқ амалга оширилганидан далолат берувчи енг биринчи ҳужжатлардир. Агар шундай зарур юзага келса, аудитор назорат органлари ва судда ўз аудити яхши режалаштирилгани ҳамда тегишли тартибда назорат қилинганини, тўпланган далиллар ишончли, етарли ва ўз вақтида олинганлиги, аудиторлик хулосаси текшириш натижаларига мос келишини намойиш етиши керак бўлади.
Аудиторлик хулосаси турини аниқлаш учун маълумотлар. Иш ҳужжатлари – муҳим ахборот манбалари бўлиб, аудиторлик хулосасининг муайян шароитга мос тури ҳақида оқилона қарор қабул қилишга ёрдам бериши мумкин. Ҳужжатларда мавжуд далиллар аудит соҳасининг мувофиқлигини ва молиявий ҳисобот тақдим етишнинг объективлик даражасини аниқлаш учун фойдали.
Супервайзерлар ва ҳамкорлар томонидан текшириш учун асос. Агар супервайзерда аудитор айнан шундай аудиторлик хулосаси тузиш учун ростдан ҳам етарли далиллар тўплаганини баҳолашга қизиқиш пайдо бўлса, у биринчи навбатда иш ҳужжатларига мурожаат қилиши мумкин бўлади.
Аудиторлик хулосаси тузиш билан бевосита боғлиқ мақсадлардан ташқари ишчи ҳужжатлар солиқ декларациялари, қимматли қоғозлар биржалари учун ахборотлар ва бошқа хабарномалар тайёрлаш учун асос сифатида хизмат қилиши мумкин; аудиторнинг фикрига кўра, мижоз фаолиятини яхшилашга ёрдам бериши мумкин бўлса ёки бундай хабарномалар умум қабул қилинган аудиторлик стандартлари бўйича талаб етилса, улар компания аудиторлик қўмитаси ва компания раҳбариятига турли масалалар бўйича расмий тақдимномалар киритиш учун ахборот манбаи бўлиши мумкин; улар ходимларни тайёрлаш ва келгуси аудитларни режалаштириш ҳамда ижросини мувофиқлаштиришга ёрдамлашиш учун қўшимча маълумотлар сифатида ҳам хизмат қилади.
Мазмун ва ташкил етиш. Ҳар бир аудиторлик фирмаси ишчи ҳужжатларни тайёрлаш ва ташкил етишга ўз ёндашувини ишлаб чиқади. Бошловчи аудитор еса ўз аудиторлик фирмаси томонидан ишлаб чиқилган ёндашувга амал қилиши керак. Ушбу китобда биз асосий еътиборни барча иш ҳужжатлари учун умумий бўлган бош тамойилларга қаратамиз.
15-чизмада мазкур ҳужжатларнинг типик тўпламининг мазмуни ва ташкил етилиши кўрсатилган. У аудиторлик тадқиқотига алоқадор деярли барча нарсани ўз ичига олади. Аудит доирасида тайёрланган ишчи ҳужжатларнинг тури муайян мантиққа боғлиқ бўлиб, у, шунингдек, улар файлларга қандай жойлаштирилишини ҳам белгилаб беради. Қисқа қилиб айтганда, турли компаниялар бундай ҳолларда муайян даражада турлича ёндашувлардан фойдаланиши ҳам мумкин. Расмда келтирилган мисолда ишчи ҳужжатлар рўйхати умумий ахборотдан, масалан, доимий файлларга жойлаштирилган корпорациялар ҳақида маълумотлар билан бошланади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет