Тошкент молия институти



бет86/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Ишончлилик. Ишончлилик – далиллар ишончга қанчалик муносиб еканлиги ва ҳаққоний деб ҳисоблаш мумкинлигининг тавсифидир. Агар далилларни юқори даражада ҳақоний деб ҳисоблаш мумкин бўлса, бу аудиторни молиявий ҳисобот холис тақдим етилганлигига етарлича даражада ишонтира олиши мумкин. Масалан, агар аудитор товар-моддий қимматликларни ўзи қайта ҳисоблаган бўлса, у ҳолда бунинг натижасида олинган далиллар компания маъмурияти аудитори ихтиёрига тақдим етган ўз рақамларига қараганда кўпроқ ишончли ҳисобланади. Аксарият аудиторлар, шу жумладан, ушбу китобнинг муаллифлари ҳам далиллар пухталиги атамасидан ишончлилик синоними сифатида фойдаланадилар.
Далиллар ишончлилиги фақат сараланган аудиторлик амаллари билан боғлиқ. Саралаш ҳажмини янада кўпайтириш ёки умумий тўпламдан бошқа елементларни танлаш орқали ишончлиликни ошириш мумкин емас. Уни далилларнинг қуйида келтирилган олти тавсифидан биттаси ёки бир қанчаси нуқтаи назаридан юқорироқ сифатли бўлган аудит амалларини танлаш орқалигина ошириш мумкин.
Ўринлилик. Далиллар ўринли ва аудит предметига тегишли бўлиши керак. Фақат шу ҳолатда далилни ишончли деб ҳисоблаш мумкин. Фараз қилайлик, аудитор унинг мижози етказиб беришлар учун ўз мижозларига юкхат тақдим етмайди, деган гумонда (тўлиқлик даражасини текшириш). Агар аудитор бу вазиятда юклаш бўйича юкхатларни танласа ва уларни тегишли транспорт ҳужжатлари бўйича текширса, у ҳолда бу далиллар аудитнинг тўлиқлик ва тугаллик даражасини текшириш каби мақсадларига тааллуқли бўлмайди. Мазкур ҳолатда ўринли амал саралама транспорт ҳужжатларини юклаб жўнатиш учун мутаносиб юкхатлар билан таққослашдан иборат бўлади.
Ўринлилик даражаси фақат аудитнинг аниқ мақсадлари мезонлари билан белгиланиши мумкин. Далиллар бир мақсадга нисбатан ўринли ва бошқасига нисбатан ноўрин бўлиши мумкин. Аввалги мисолда, яъни, аудитор юклаб жўнатиш учун юкхатларни транспорт ҳужжатлари билан таққослаганда, далиллар молиявий ҳисобот ишончлилигини аниқлаш учун тамомила ўринли бўлади. Аксарият ҳолларда далиллар аудитнинг бир неча мақсадлари учун ўринли бўлади, бироқ барчаси учун емас.
Манба мустақиллиги. Хўжалик тизимидан ташқарида олинган далиллар ушбу тизим доирасида олинган далилларга қараганда ишончлироқ ҳисобланади. Масалан, ташқи далиллар (банклар, ҳуқуқшунослар ёки мижозлар маълумотлари) мижознинг ўзидан олинган жавоблардан, шунингдек, унинг иқтисодий тизими доирасидан чиқмайдиган ҳужжатларда келтирилган маълумотлардан ишончлироқдир.
Хўжалик ички назорат тизими самарадорлиги. Агар мижознинг хўжалик ички назорат тизими самарали бўлса, у ҳолда мижоздан олинган далиллар ҳам мос равишда ишончлироқ бўлади. Масалан, агар сотиш ва юкхатларни расмийлаштириш бўйича хўжалик ички назорат тизими самарали бўлса, у ҳолда аудитор юкхатлар ва транспорт ҳужжатларидан улар номақбул бўлган ҳолатга қараганда анча ишончлироқ маълумотлар олиш имкониятига ега бўлади.
Аудиторнинг бевосита билимлари. Ҳақиқатда текширишлар, кузатишлар, ҳисоб-китоблар ва тадқиқотлар натижасида аудитор томонидан бевосита олинган маълумотлар ишончлилиги у билвосита оладиган маълумотларга нисбатан юқорироқ саналади. Масалан, агар аудитор ялпи фойдани савдо ҳажмининг муайян фоизи сифатида ҳисобласа ва унинг динамикасини олдинги давр маълумотлари билан солиштирса, у ҳолда бундай далиллар аудитор назорат тизимига таянган ҳолда қўлга киритган маълумотларга кўра ишончлироқ бўлиши мумкин.
Маълумот етказувчи шахсларни баҳолаш. Ахборот манбаи ҳатто мустақил бўлган тақдирда ҳам, далиллар мақоми ишончли далиллар билан ишлашга имкон берувчи шахслар томонидан тақдим етилган ҳолатдагина уларни ишончли деб ҳисоблаш мумкин. Шу сабабга кўра, адвокатлар ва банклар келтирган далиллар, одатда, мижознинг ишга оид операциялари билан яхши таниш бўлмаган шахслардан олинган маълумотларга кўра ишончлироқ саналади. Бундан ташқари, бевосита аудитор томонидан тўпланган далиллар, агар у далилларни тўғри баҳолаш учун етарлича малакали бўлмаган ҳолатда ҳам етарли даражада ишончли бўлиб чиқмаслиги мумкин. Масалан, агар текширувчи ҳақиқий олмосдан шишани ажрата олишига аниқ имкон берувчи тегишли билимларга ега бўлмаса, бриллиант буюмлардан иборат товар-моддий қимматликларни текшириш уларнинг ҳақиқатда мавжудлигига оид ишончли маълумотлар бермайди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет