Тошкент молия институти



бет95/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Биринчи босқич.Таҳлилий шарҳ жараёнининг биринчи босқичида аудитор ўтган йилнинг молиявий ҳисоботлари, бюджетлари, номолиявий ва саноат ахборотлари асосида молиявий ҳисоботда суммаларнинг пайдо бўлишига тахминлар ишлаб чиқади. Кутилаётган натижалар бу- қайд етилган счётлар ва нисбатларни баҳолаш. Аудитор ўзининг тахминларини шундай ишлаб чиқадики, улар ўртасидаги сезиларли фарқ ва қайд етилган сумма хатолик даражасини кўрсатади.
Тахминларни тартиблаштириш таҳлилий амаллар жараёнининг муҳим босқичларидан ҳисобланади.
Тахминлар турли хил манбалардан юзага келади. Изланиш шуни кўрсатмоқдаки, саноат, иқтисодий ёки екологик ахборотларнинг қўлланилиши таҳлилий амалларнинг башоратлаш қобилиятини яхшилайди. Бошқа манбалар ўз ичига аудитор тажрибаси, ўхшаш корхоналар тўғрисидаги маълумотлар, соҳа маълумотларини олади.


Таҳлилий шарҳ жараёни
Иккинчи босқич.Таҳлилий шарҳ жараёнининг иккинчи босқичи (идентификация) бу- аудиторнинг кутилаётган натижалар билан қайд етилган суммаларни таққослаши. Аудитнинг натижавийлиги аудиторнинг компетентлиги ва молиявий маълумотлардаги хатолар кўринишини аниқланишига боғлиқдир. Ушбу моделларнинг сабабини аниқлаш кейинги даврдаги тестлашнинг йўналиши бўлиб хизмат қилади.
Аудитор тахминлар ва қайд етилган суммалар ўртасидаги фарқ қанчалик катталигини кўриб чиқиши зарур. Бошқа сўз билан айтганда, қайси ҳолда моддий фарқ мавжуд? (масалан, агар фарқ 20 фоизни ташкил еца) Ушбу ҳолни муҳимликнинг чегараси деб аташ мумкин. Текширув мобайнида аудитор счётлар китобидаги еҳтимолли хатоларни аниқлайди. Агар фарқлар еҳтимолли хатолардан камроқ бўлса, аудитор китоблар таркибини қайта кўриб чиқмайди. Агар фарқлар кўп бўлса, унда кейинг қадам фарқни ўрганиш бўлади.
Учинчи босқич.Таҳлилий шарҳ жараёнининг учинчи босқичида (изланиш, тадқиқот) аудитор тахминларнинг еҳтимолли сабабини ўрганишни ўз зиммасига олади. Аудиторлик тахминлар ва қайд етилган баланс қиймати ўртасидаги фарқ таҳлилий амаллар таъсири остига тушмайди ва тахминларни ривожлантиришда қатнашадиган мавжуд факторлар, шунингдек, маълумотларни ишончлилиги билан боғлиқ таъсир омиллари текширилаётган счётларга таъсир етади.
Тахмин аниқлиги қанча катта бўлса, қайд етилган ёзувлар ва аудиторнинг тахминанлар ўртасидаги фарқ шунча кўпроқ хатолик билан боғлиқ бўлади. Аксинча, тахминлар аниқлиги қанчалик кам бўлса, шунингдек, маълумотлар ишончлилиги ҳам, математик тахминлар ривожлантирилади. Тахминлар ва қайд етилган миқдорлар ўртасидаги фарқ топилганда,қоидага кўра, биринчи қадам раҳбариятдан изоҳ ва тушунтиришлар олинади. Шундай бўлса-да, аудитор ўзининг профессионал скептисизмини саволларга жавоб олаётганда инобатга олади ва уларни тасдиқлаш учун бошқа аудиторлик амалларни қўллайди. Режалаштириш босқичида таҳлилий амаллар қўлланилганда, дарҳол тасдиқлар зарур емас, чунки режалаштириш жараёнида таҳлилий амалларнинг мақсади амал қилиш учун иш жадвали мавжуд.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет