Тошкент молия институти


Мижоз ва саноатнинг стандард кўрсаткичлари



бет94/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Мижоз ва саноатнинг стандард кўрсаткичлари



Мижоз ва саноатнинг стандард кўрсаткичлари

Ҳисоблаш

Ликвидлик:
(1) жорий ликвидлик коеффисийенти
(2) тезлашган ликвидлик коеффисийенти

(1) Жорий активлар / Жорий мажбуриятлар
(2) (Касса + Қисқа муддатли қимматли қоғозлар + Дебиторлик қарзлар) / Жорий мажбуриятлар

Тўловга қобилилиятлилик:
(1) Хусусий капиталга қарздорлик
(2) Бир марталик олинган фоизлар
(3) хизмат харажатлари ҳажми

(1) Узоқ муддатли қарз / Хусусий капитал
(2) (Солиқ солингунга қадар ва фоизлар тўлангунга қадар соф фойда) / Фоизли харажатлар
(3) (Фоизлар ва амортизация
ҳисоблангунга қадар соф фойда)/ Бошқа ва фоизли тўловлари

Рентабеллик:
(1) соф фойда бўйича рентабеллик
(2) ялпи фойда
(3) Инвестициялар рентабеллиги
(4) Бир марталик олинган фоизлар

(1) Соф фойда / даромад
(2) (сотилган товарлар қийматидан ҳисобланган даромад ) / даромад
(3) Соф фойда / Хусусий капитал
(4) (солиқ олди ва фоизлар ҳисоблангунга қадар соф фойда) / Фоизли харажатлар

Тадбирлар:
(1) Дебитолар айланмаси
(2) Захиралар айланмаси
(3) Активлар айланмаси

(1) Даромад / Ўртача дебиторлик қарзи
(2) Сотилган товарлар таннархи / Ўртача ТМЗ
(3) даромад / активлар умумий суммаси

Мулоҳазакор тестлар


Мулоҳазакор тестлар счётлар ўртасида кутилаётган муносабатлар асосида ўз "асослилиги" нуқтаи назаридан ҳисобот давридаги счёт қолдиқларидаги ўзгаришлар ёки счёт қолдиқларини таҳлил қилади. Бу молиявий маълумотлар, номолиявий маълумотларга асосланган тахминларини асосида ривожлантиришни ўз ичига олади. Мисол учун, иш ҳақи вақтларини ўзгариши,шунингдек, таътил ва касаллик кунларининг таъсиридан фойдаланиб, доллар курсининг йетарлича тор доирадаги диапазонида модел ўтган йилнинг иш ҳақи счётини жорий йилгисига нисбатан ўзгаришларни олдиндан кўрсатиши мумкин.
Ҳар иккисидан фарқли ўлароқ: тренд таҳлил қилиш ва нисбатлар таҳлили (билвосита барқарор муносабатларни тахмин қилади), мулоҳазакор тестлар маълумотлардан балансни аниқ башорат қилишни ривожлантириш учун фойдаланади. Аудитор (масалан, саноат ва иқтисодий омиллар каби) асосий омиллардан ҳар бири учун тахминларни, ҳисоб балансини баҳолаш учун ишлаб чиқади. Турли нархлаш тузилмаларининг сотилган бирликлар сонини ҳисобга олиб, шунингдек, ҳисобот давридаги саноатнинг йўналишларини тушуниб савдо учун мулоҳазако тестларни шакллантириши мумкин. Нормал ҳолат бўлиб ҳисобланмаган, савдога ҳеч қандай таъсир омиллари таъсир қилмаса, сўнгги кутилган натижа мос келади.
Тренд таҳлил қилиш, нисбатлар таҳлили ва мулоҳазакор тестларни таққослаш
Тренд таҳлил қилиш, нисбатлар таҳлили ва мулоҳазакор тестлар статистик аниқликлар ва ташқи маълумотларнинг қўлланилиши билан, мустақил башоратланувчи ўзгаришлар сонини кўриб чиқиш билан фарқ қилади. Тренд таҳлил биргина белги, яъни, ҳисобот қайдларига нисбатан ўтган йилги маълумотлар билан чекланган. Тренд таҳлил қилиш биргина белгига таяниб бошқа турдаги таҳлилий амаллар каби, потенциал мос келадиган експлутацион маълумотларни қўллашга рухсат бермайди. Нисбатлар таҳлили икки ёки ундан ортиқ молиявий ва номолиявий тегишли маълумот манбаларидан фойдалангани учун натижа янада аниқроқ ҳисобланади. Мулоҳазакор тестлар ва регрессион таҳлил янада тахминлар аниқлигини яхшилайди. Мулоҳазакор тестлар ва регрессион таҳлил тахминларни шакллантиришда бевосита (масалан, умумий иқтисодий ва саноат маълумотлар) ташқи маълумотлардан фойдаланиши мумкин. Статистик маълумотлар ва маълумотларнинг интеллектуал таҳлилидан фойдаланиш орқали янада аниқ статистик тахминлар ҳосил қилинади.


10.3. Таҳлилий амаллардан моҳиятан қай тартибда фойдаланишни тушуниш.


"Аудитор таҳлилий амалларни режалаштириш ва умумий шарҳ босқичларини амалга ошираётда қўллаши керак."Таҳлилий амаллар, шунингдек, мустақил синов учун қўлланилиши мумкин. Режалаштириш босқичида, таҳлилий амалларни мақсади хавф(риск) ҳудудларини ажратиш ва аудиторнинг диққат марказида аудиторлик амалларнинг вақти ва кўламини аниқлаш бўлишидир. Умумий шарҳ босқичида, таҳлилий амалларнинг мақсади молиявий ҳисоботнинг умумий кўринишини баҳолаш ва тақдим етилган хулосаларнинг ҳолисона баҳосидан иборат. Баъзи тестлар сиртдан ўтказиб юборадиган фирибгарлик ёки хатоларни камайтириб кўрсатиш каби мавжуд англашилмовчиликларни аниқлашда ҳам таҳлилий амалларни қўллаш мумкин. Аудитни тестлаштиришнинг асосий босқичида таҳлилий амаллар риск даражасини пасайтириш мақсадида далилларни олиш учун қўлланилади.

10.4.Таҳлилий шарҳ жараёни ва унинг босқичлари


Режалаштириш жараёни, таҳлилий амалларни бажариш ва хулоса таҳлилий шарҳ дейилади. Таҳлилий шарҳда иштирок етувчи назарий ва амалий, жараён олди фикр-мулоҳазалар мавжуд.
Шарҳнинг назарий кўриниши тўртта диагностик жараёнлардан иборат:
1. Онгли тассаввур
2. Фаразлар негизи
3. Ахборотлар излаш
4. Баҳолаш фаразлари
Хусусан, аудиторлар далилларни ва текширув фаразларини тўплаш учун еҳтимоллик билан боғлиқ сабаблар фаразини илгари суришади ва охир-оқибат қайси фараз ўзгариш сабаби еканлигини аниқлайди.
Бу йерда биз амалий ёндашувни қўллаймиз, ушбу тўрт босқичдан иборат жараён профессионал адабиётларда кенг тарқалган:
■ биринчи босқич- тахминларни тартиблаштириш (тахминлар)
■ иккинчи босқич- ёзма тахминлар ҳажмини таққослаш (идентификация)
■ учинчи босқич- таҳминлар ва қайдлар ўртасидаги фарқларга изоҳларни ўрганиш (изланиш, тадқиқот)
■ тўртинчи босқич- молиявий ҳисобот ва текширув натижалари бўйича қайд етилган ва тахмин қилинган суммалар ўртасидаги фарқлар таъсини баҳолаш (баҳо).


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет