Назорат учун саволлар:
Аудиторлик далилларини тўплаш воситаси сифатида танлаш ва умумлаштирлган дастурий таъминот шарҳи қай тартибда фойдаланиш мумкин?
Аудиторлик танлашнинг мақсад ва вазифалари нимадан иборат?
Танлаш билан боғлиқ рисклар нималарда иборат?
Танлашнинг қандай турлари мавжуд?
Статистик танлаш нима?
Ностатистик танлаш нима?
Статистик ва ностатистик танлаш ўртасида қандай фарқ мавжуд?
Монетар танлаш нима?
12.1. Аудиторлик хулосаси ва молиявий ҳисобот юзасидан жавобгарлик
Аудиторлик хулосаси қисқа, бир неча сатрдан иборат бўлади холос. У аудиторлик фаолиятида махсус билимга ега бўлмаган фойдаланувчилар учун юридик жиҳатдан расмийлаштирилган ахборот бўлиши мумкин. Аммо, шуни инобатга олиш керакки, текширув якунидаги хулоса бир неча қатордан иборат бўлсада, у ўта еҳтиёткорликни талаб қилади ва синчиклаб, узоқ вақт ўтказилган аудит жараёнининг якунланганини билдиради.
АҚШда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, аниқ бир йилда трансмиллий аудиторлик фирмасининг ўзи каби йирик бешта мижозига кўрсатган иш ҳажми 128000 соатга тенг. Бажарилган бу каби йирик ҳажмдаги ишни аудиторлар 175 баъзан еса ундан ҳам кам сўздан иборат бўлган аудиторлик хулосасида акс еттирадилар. Шуни таъкидлаш керакки, хулосадан ташқи фойдаланувчи аудитор бажарган иш билан бошидан охиригача танишишни истамайди. Унга фақатгина қисқа сатрлардаги хулоса аҳамиятли холос. (тасаввур қилинг 128000 соатлик иш натижаларини кўриб чиқиш қанча узоқ вақт олишини).
Раҳбариятнинг аудиторлик ҳисоботи учун жавобгарлиги
2002 йилга қадар АҚШдаги корхоналарнинг бошқарув ходимлари молиявий ҳисоботлардаги бузиб кўрсатишлар, хатоликлар учун тасдиқланган фирибгарлик ҳолатларидан ташқари, жавобгарликка тортилмас едилар (Бошқача айтганда, ходимлар бу хатоликлар ҳақида билар едилар ва бу уларнинг қастдан қилган хатолари бўлиши ҳам мумкин еди) 2002 йилда Сарбейке-Окели (СОХ) қонуни қабул қилингач бунга чек қўйилди. Унга кўра, ижрочи ёки молиявий директор ва шунга ўхшаш мансабдор шахслар АҚШнинг қимматли қоғозлар ва биржалари (СЕC) бўйича Комиссияга тақдим етилган йиллик ёки чоралик ҳисоботларда қуйидаларни тасдиқлашлари лозим:
раҳбар ҳисоботни кўриб чиқади;
ҳисобот жиддий фактлар ҳақида ёлғон маълумотни баён қилмайди ёки моддий фактни бекитмайди,
молиявий ҳисоботларда ва бошқа молиявий ахборотлардаги барча муҳим кўрсаткичлар компаниянинг молиявий аҳволини ҳаққоний акс еттиради;
раҳбариятнинг имзолари:
-ички назорат тизимини ташкил етиш ва хизматидан фойдаланиш учун жавобгарлик бор;
имзо қўювчи мансабдор шахслар компания ички аудиторлари ва директорлар кенгашининг аудит бўйича қўмитаси қуйидагиларни очиб беради:
- ички назоратни лойиҳалаштиришдаги ёки ички назорат фаолиятидаги компанияга салбий таъсир қилиши мумкин бўлган ҳамма жиддий камчиликлар рўйхатга олинади, ишлаб чиқилади, умумлаштирилади ва компания аудиторига бу ҳақда хабар қилинади;
-бошқарув ёки бошқа ходимларни ўз ичига олувчи ва компания ички назорат тизимида муҳим аҳамиятга ега ҳар қандай фирибгарликлар;
-ички назорат тизимидаги камчиликлар ва ўзгаришлар ёки ички назоратга жиддий таъсир кўрсатувчи омиллар ҳақида ҳисоботга имзо қўйган мансабдор шахслар уларни баҳолаш санасидан кейин жиддий камчиликлар ва заиф томонларига нисбатан барча тузатувчи хатти-ҳаракатларни ҳам инобатга олган ҳолда.
Бу шунингдек, штаб-квартираси АҚШдан ташқарида бўлган, акциялари АҚШ фонд биржаларида сотиладиган корпороцияларнинг мансабдор шахсларига ҳам тегишли бўлиб халқаро музокараларга олиб келиши ҳам мумкин. Қатор Европа мамлакатларида талаб ушбу қонун доирасида бўлиб, унда директорлар кенгашининг ҳамма аъзолари (ёки икки даражали бошқарувда ижро етувчи орган ва кузатув кенгаши) молиявий ҳисоботларга имзо қўйишлари билан уларнинг жавобгарлиги юзага келишини, масъулият фақат битта бош директор ёки молиявий директорга тааллуқли емаслигини билдиради. Бироқ, молиявий ҳисоботлар ва ички назорат учун асосий жавобгарлик бошқарув юклатилган шахс зиммасида қолади ва бу Сарбейке-Окели қонунининг асосий тамойилидир.
Достарыңызбен бөлісу: |