Тушунтириш (изоҳ) параграфида ҳисоб методикасини ўзгартириш масаласи киритилган Интелнинг 2002 йилдаги молиявий ҳисоботларига берилган сўзсиз ижобий хулосаси
ЕРНСТ & ЁУНГ ЛЛП аудиторлик ташкилотининг Интел корпарациясини акционерлари ва Директорлар кенгашига йўллаган
мустақил аудитор хулосаси
Биз Интел корпарациясининг 28 декабр 2002 йил ва 29 декабр 2001 йил ҳолати балансини ва 28 декабр 2002 йилда туговчи ҳар бир уч йил учун даромадлар, хусусий капитали ва пул оқимлари ҳақида тегишли консалидациялашган ҳисоботларининг аудитини ўтказдик. Бизнинг аудитимиз шунингдек, индексдаги 15 (а) – бандда ҳисоблаб чиқилган молиявий ҳисобот графигини ҳам ўз ичига олди. Ушбу молиявий ҳисобот учун жавобгарлик компания раҳбариятининг зиммасида. Бизнинг мажбуриятимиз ўтказилган аудитимиз асосида ушбу молиявий ҳисобот ишончлилиги ҳақида фикр билдиришдан иборат.
Биз аудитни Қўшма Штатларда умум қабул қилинган аудит стандартларига мос равишда ўтказдик. Бу стандартлар, аудитни молиявий ҳисоботларда жиддий хатолар йўқлигига етарлича ишонч ҳосил қиладиган даражада режалаштиришимизни ва ўтказишимизни талаб қилади. Аудит сонли кўрсаткичларни тасдиқлаш ва молиявий ҳисоботларни очиб беришни тасдиқловчи далилларни тестлаштириш асосида ўрганишни ўз ичига олади. Аудит, шунингдек, фойдаланилаётган бухгалтерия ҳисоби принциплари баҳолари ва раҳбарият томонидан йўл қўйилган муҳим хатоликларни, ҳамда, молиявий ҳисоботни умумий кўринишини баҳолашни ҳам ўз ичига олади.
Биз томонимиздан ўтказилган аудит фикримизни билдириш учун етарлича асос беради, деб ўйлаймиз. Бизнинг фикримизча, консалидациялашган молиявий ҳисобот Интел корпарациясининг 28 декабр 2002 йил ва 29 декабр 2001 йил бўйича ҳисоботи консалидацияланган молиявий ҳолатига нисбатан ҳамма мавжуд (муҳим) муносабатлар бўйича ишончли акс еттиради, шунингдек, 28 декабр 2002 йил учун Қўшма штатларда умумқабул қилинган бухгалтерия ҳисоби принципларига мос ҳолда пул маблағлари ҳаракатини ҳам ишончли акс еттирган. Бундан ташқари, бизнинг фикримизча, умуман олинган асосий молиявий ҳисоботларга нисбатан муносабатлар кўриб чиқилганда, мос келувчи график, унда баён қилинган ахборотларнинг ҳамма муҳим муносабатлари ишончли кўрсатилган.
2 – еслатмадаги консалидациялашган молиявий ҳисоботда кўрсатилгандек, 30 декабр 2001 йилдан компания молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ №142 – “Ишбилармоник обрўси (гудвил) ва бошқа номоддий активлар ҳақида” баённома қабул қилди.
Достарыңызбен бөлісу: |