Тошкент молия институти


Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар аудитида ҳал етиладиган вазифалар



бет128/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар аудитида ҳал етиладиган вазифалар

Вазифалар мажмуи

Аудитда ҳал етиладиган вазифалар

1. Меҳнат қонунчилигига доир ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга риоя қилиниши ва ички назорат самарадорлигининг ҳолатини баҳолаш

1.1. Меҳнат ҳақи тўлашни белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мавжудлиги ва таҳлили;
1.2. Жамоа меҳнат шартномалари, ходимларни мукофотлаш ва рағбатлантириш тўғрисида низом мавжудлиги;
1.3. Кадрлар, иш вақти ва ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизмат) ҳисобини ҳужжатлаштиришнинг ташкил етилиши;
1.4. Ҳақ тўлаш ва иш ҳақидан ушланадиган суммалар турларининг классификатори (туркумлагичи) мавжудлиги;
1.5. Иш ҳақи фонди устидан назорат тизимининг мавжудлиги ва ҳолати;
1.6. Ҳисобот кўрсаткичларнинг синтетик ва аналитик ҳтисоб регистрлари маълумотларига мослиги.

2.Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китобларга доир ҳисоб ва ҳисобот маълумотларининг ишончлилигини текшириш.



2.1.Дастлабки ҳисоб ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилиши;
2.2. Ҳақ турлари (ишбай, вақтбай ва ҳ.к.) бўйича иш ҳақи ҳисоблашнинг тўғрилиги.
2.3. Ҳар хил мақсадлар (меҳнат таътили ва ҳ.к.) учун ўртача иш ҳақини ҳисоблашни текшириш;
2.4. Иш ҳақидан ушланадиган суммалар тўғрилиги;
2.5. Иш ҳақи харажатларини таннарх таркибига қўшиш;
2.6. Иш ҳақи ҳисоблаш ва ундан ушланадиган суммаларни ҳисоб-регистрларида акс еттириш;
2.7. Солиққа тортишда имтиёзларни қўллаш ва жами даромадни ҳисоблашнинг тўғрилиги;

3.Бюджетдан ташқари фондлар, ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги



3.1. Ягона ижтимоий тўлов фондига ажратмаларни ҳисоблаш базаси ва ҳисоб-китоблар тўғрилиги;
3.2. Ягона ижтимоий тўлов фонди билан ҳисоб-китобларни ҳисоб ва ҳисоботда акс еттиришнинг тўғрилиги;

Аудитор текширув чоғида аввало ҳисобот кўрсаткичларида жиддий хатолар йўқлигига етарли даражада ишонч ҳосил қилиши лозим. Бунда далил-исботларни тўплаш учун ҳар хил манбалардан шаклланадиган ахборот базасидан фойдаланилади. Шунингдек, аудитни бошлашдан олдин ички ҳисоб-китобларни текшириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжат пакети, синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари ва бошланғич ҳужжатларни комплектлайди.
Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоб муомилаларини бухгалтерия ҳисобида акс еттириш ва солиққа тортиш бўйича белгиланган қоидаларни тартибга солувчи меъёрий-ҳужжатлар тўпламимижоз корхона фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилиши лозим.
Таъкидлаш жоизки, меҳнатга ҳақ тўлаш масалалари етарли даражада мураккаб. Унда меҳнатнинг тавсифи, меҳнат ҳаражатларини ва унинг натижаларини ўлчаш ҳамда баҳолаш, расценкалар, мукофотлар ва ҳоказоларни белгилаш билан боғлиқ кўплаб нозик ва ўзига хос тафсилотлари мавжуд. Шунинг учун аудитордан ушбу масалалар бўйича меъёрий база ва ҳисоб юритишнинг аҳволини аниқлаш, штатлар жадвали, корхона раҳбариятининг ходимларни ойлик маош тайинлаб ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни (танлаб текширилади), тузилган пудрат шартномалари ва меҳнат битимлари, меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлаш ва моддий ёрдам бериш тўғрисидаги низомларни ўрганиш талаб етилади. Сўнгра иш вақтини ҳисобга олиш табеллари, ишбай ишлар учун нарядлар ва ҳисоблашув-тўлов ва тўлов ведомостлари, меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда уни тартибга солиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши текширилади. Аудитор ушбу масалалар билан танишиб чиқиб, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларнинг асосий блокларини синчиклаб текшириши лозим. Хусусан:
1.Корхона ходимларининг штат жадвалида белгиланган ойлик маошларига риоя қилиниши; штат жадвалининг бошқарув кенгаши ёки акциядорлар мажлисида тасдиқланганлиги; ўриндошлик асосида меҳнатга ҳақ тўлашнинг тўғрилиги; штат интизомига риоя қилиниши; меҳнат битимлари бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг асослиги.
2.Ишчиларга ишбай нарядлар бўйича ҳақ тўлашнинг тўғрилиги, хусусан, бажарилмаган ишлар учун қўшиб ёзиш ҳоллари йўқлиги, меҳнатга ҳақ тўлашнинг аккорд тизими қўлланилганлиги. Аккорд нарядларининг тегишли бутун иш учун қилинган калкуляция билан асосланиши, аккорд топшириқларининг белгиланган муддатда бажарилганлиги ва юқори сифатлилиги аниқланади.
3.Мукофотлаш тартиби ва асослилиги, мукофотлаш сабабларини аниқлаш ва меҳнат жамоаси томонидан қабул қилиниб, тасдиқланган мукофотлаш тизимини таҳлил қилиш билан биргаликда аниқланади.


16.3. Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар аудитини режалаштириш босқичи


Ҳар қандай фаолият, хусусан аудиторлик фаолияти ҳам самарали бўлиши учун даставвал, унинг пухта ва аниқ режаси ёки дастурини тузиш лозим. Уларнинг мазмуни қўйилган мақсад ва уни бажариш учун белгиланган аниқ вазифалардан келиб чиқади.
Текширув ўтказишни бошлашдан аввал аудитор корхонада меҳнатга ҳақ тўлашнинг қандай шакллари ва тизимлари қўлланиши, ходимлар жадвали, меҳнатга ҳақ тўлаш ва мукофотлаш тўғрисида ички низомлар, жамоа шартномаси мавжудлиги, меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисоби қандай ташкил етилганлиги, ушбу ҳислоб бўлими компютерлаштирилганлиги ва бошқа масалаларни аниқлаши лозим. Албатта, аудитор тест саволлар рўйхатини ишлаб чиқиши лозим. Қуйида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича аудит дастурини тузишдан олдин тузилган тест саволлари жадвали келтирилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет