Тошкент молия институти


-чизма. Ходимлар ва ёлланган шахслар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар ишончлилигини текшириш



бет131/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   139
АУдит дарслик kurildi

17-чизма. Ходимлар ва ёлланган шахслар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар ишончлилигини текшириш

Номувофиқлар топилганида уларнинг сабабларини аниқлаш зарур. Солиштириш амалларини ишчи ҳужжатлар билан расмийлаштириб, ҳисобот, синтетик ва аналитик ҳисоб маълумотларининг тенглигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, аудитор иш ҳақи ҳисоблашнинг тўғрилигини текширишни бошлайди.


Номувофиқликлар топилганда фарқ суммалари ва уларнинг вужудга келиш сабабларини ишчи ҳужжатларда кўрсатиш зарур. Шундан сўнг дастлабки ҳужжатларнинг мавжудлилиги ва ишончлилиги, тўғри тўлғазилганлиги, меъёрий ҳужжатлар талабларига мослиги ўрганилади.
Иш вақтини ҳисобга олиш табели, буйруқлар, ишбай ишлар учун нарядлар, бажарилган ишларни ҳисобга олиш варақалари, йўл варақалари, ҳисоб-китоб ва ҳисоблашув-тўлов ведомостлари, таътил учун ҳақ ва қўшимча ҳақларнинг бошқа турлари ва бошқалар текширилади. Текширув чоғида қуйидагиларга еътибор бериш зарур:
-барча мажбурий реквизитларнинг тўлиқлиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги;
-бажарилган ишлар ва иш вақтини ҳисобга олиш учун маъсул шахслар имзоларининг мавжудлиги;
-тушунтириш берилмаган тузатишлар ва тўғрилашлар;
-иш вақтини ҳисобга олиш табелига “ўлик жонлар”ни қўшиш ва бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш ҳолатларини аниқлаш зарур.
Ҳисоблашув-тўлов ва тўлов ведомостларидаги суммаларнинг жамланишини арифметик текширув мақсадга мувофиқ. Бу ведомостларда ҳар бир алоҳида олинган ходим бўйича суммаллар тўғри жамланганида, жами суммани атайлаб ошириб ёзиш ҳолларини аниқлашга имкон беради. Бунданй хатолар нафақат меҳнат ҳақи харажатларининг ошиб кетишига, балки пул маблағларининг ўзлаштирилишга ҳам олиб келади.
Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китобларни моҳиятан текшириш, ёппасига (ходимлар сони унчалик кўп бўлмаганида) ёки танлаб амалга оширилиши мумкин, аудитор танлов кўламини текширув дастури ва муайян шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда аниқлайди. Лекин барча турдаги меҳнат ҳақи ва ундан ушланадиган суммаларни қамраб олиш мақсадида танлов доирасига барча тоифа, гуруҳлар ва бўлинмалар ходимлари билан ҳисоб-китоблардан олиниши мақсадга мувофиқ.
Аудитор бир неча ходимларнинг шахсий жилдлари ва шахсий ҳисобварақларини танлаб олиши ва ишга ёлланиш ҳамда бошқа лавозимга ўтказилиш саналари, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари (ставка, оклад) ва қўшимча тўловлар тўғрисидаги ахборотларнинг мувофиқлигини текшириши зарур. Бунда штат интизоми ва белгиланган лавозим маошлари ёки контракт шартларига риоя қилиниши, меҳнат шартномалари бўйича ва ўриндошлик асосида меҳнат ҳақи тўлашнинг асосланганлиги текширилади.
Иш вақтини ҳисобга олиш табели, ҳисоблашув-тўлов ведомости ва шахсий ҳисоб-варақларини солиштириш йўли билан ишланган вақт миқдори тўғрисидаги маълумотларнинг бир хиллигини, тўлиқ ишланмаган ойда ҳисобланган иш ҳақининг арифметик ҳисоб-китоби тўғрилигини текшириш зарур. Меҳнатга ишбай ҳақ тўлашда бажарилган ишлар миқдори ва сифат кўрсаткичларининг мувофиқлиги, ҳамда меъёрлар ва баҳоларни қўллашнинг тўғрилиги текширилади. Аввал ҳақ тўланган дастлабки ҳужжатлар бўйича такроран иш ҳақи ҳисоблаш ҳолатларининг йўқлигини ҳам текшириш зарур.
Мукофотлар ҳисоблашнинг тўғрилиги ва асосланганлигини текшириш чоғида, аудитор мукофотлаш тўғрисидаги Низом, буйруқлар, ҳисоб-китоб ведомостлари ва шахсий ҳисобварақалар маълумотларини таққослайди. Масалан, ходимга ҳисобот даврида фаолияти учун мазкур даврда унинг иш кунлари бўлмаган ҳолда мукофот ҳислобланган. Мукофот ҳисоблаш корхона раҳбарининг буйруғи, директорлар кенгашининг қарори ва шунга ўхшаш тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим. Иш меъёрлари пасайтириб қўлланилганлиги ва бошқа шунга ўхшаш мураккабликлар ҳақида шубҳа пайдо бўлганида аудитор експерт-мутахассис хизматидан фойдаланиши мумкин. Таътил вақти учун ҳақ тўлашни текшириш чоғида буйруқ ва табел бўйича таътилд белгиланган сана, ҳисоб-китоб даврини аниқлашнинг тўғрилиги ва таътил ҳисоб-китоби ва шахсий ҳисобварақада ҳисоб-китоб учун олинган даврдаги ойлар бўйича иш ҳақи суммаларининг мослигига еътибор берилади. Таътил учун ҳақ ҳисоблашнинг тўғрилиги ҳақида далил-исботларга ега бўлиш учун аудиторлар бир қанча ходимлар бўйича муқобил таътил ҳисоб-китоби тузиши мумкин.
Нормал иш шароитидан четга чиқиш билан боғлиқ қўшимча ҳақ (тунда ишлаганлиги учун, иш вақтидан ташқари иш учун, байрам кунлари ишлаганлик учун, оғир ва зарарли шароитда ишлаганлик учун ва ҳ.к) ҳисоблашнинг тўғрилиги ҳисоб-китоб маълумотлари ва иш вақтини ҳисобга олиш табели ҳамда қонунчиликда белгиланган қўшимча ҳақ миқдорининг мувофиқлигини текшириш йўли билан аниқланади.
Вақтинчалик ишга яроқсизлик учун нафақа ҳисоблашни назорат қилиш амаллари қуйидагиларнинг тўғрилигини текширишни ўз ичига олади:
-бир кунлик ўртача иш ҳақи;
-нафақа миқдорини(%) иш стажига қараб текшириш;
-нафақанинг енг катта миқдорини белгилаш;
-ишга яроқсизлик кунлари
-ҳисобланган нафақа суммалари.
Ҳисоб-китобларни текширишда аниқланган номувофиқликлар аудиторнинг ишчи ҳужжатларида қайд қилиб борилади. Иш ҳақи хисоблашнинг тўғрилиги ва асосланганлигини текшириш чоғида аудитор, одатда, меҳнат ҳақи ҳисоблаш текширилган шахсий ҳисоб варақлар бўйича, иш ҳақидан ушланадиган суммалар тўғрилигини танлаб текширади. Ходимлар иш ҳақидан ушланадиган суммалар ҳужжатлар билан асосланганлиги, қонунийлиги ва уларнинг тўғри ижро қилинганлигини аниқлаш зарур. Иш ҳақидан ушланмалар ижро варақалари (алиментлар, жарималар, моддий зарарни қоплаш) бўйича; кредитга сотиб олинган товарлар бўйича топшириқ-мажбуриятлар бўйича; ходимнинг аризаси бўйича (квартира ҳақини ўтказиш, боласининг мактабгача болалар муассасида тарбиялангани учун, ўқиш учун, касаба уюшмасига аъзолик бадали ва ш.ў); тўлов ведомостлари бўйича берилган бўнакларни ушлаб қолиш. Иш ҳақидан даромад солиғи ва нафақа фондига тўланадиган бадаллар ушланишининг тўғрилигини текшириш махсус еътибор талаб қилади. Шунингдек, барча ушланмалар суммаси ходимнинг бир ойлик маоши 50%идан ошиб кетмаганлигини ҳам аниқлаш зарур.
Даромад солиғи бўйича берилган имтиёзларнинг қонунийлигини аниқлаш учун имтиёзларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирилганлигига ишонч ҳосил қилиш керак:
-ходимнинг жами даромадидан чегириладиган имтиёз суммаларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
Шундан сўнг жисмоний шахслар жами даромадини аниқлаш, асосий ходимлар, ўриндошлар, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида пул тўланадиган шахслар ва бошқалар бўйича солиқ имтиёзлари ва даромад солиғи ставкаларини қўллашнинг тўғрилигини текширилади.
Жами даромадни текширишда корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланган, ижтимоий тавсифдаги тўловлар (овқат пули, йўл ҳақи хужжатлари, олий ўқув юртларида таълим олиш, имтиёзли шартлар билан қарз бериш, байрам ва юбилей саналарига совға бериш, меъёрдан ошиқ хизмат сафари харажатлари ва тегишли ҳужжат билан тасдиқланмаган сарфлар ва шунга ўхшашлар)нинг солиққа тортиш мақсадида жисмоний шахслар жами даромадига қўшилганлиги аниқланади.
Иш ҳақидан ушланадиган суммалар бўйича аниқланган тафовутлар ҳам аудиторнинг ишчи ҳужжатларида умумлаштирилиши ва акс еттирилиши лозим.
Иш ҳақи ҳисоб-китобини текширгандан сўнг меҳнат ҳақига доир харажатларни счётлар, маъсулият марказлари ва таннарх ҳисоблаш объектлари бўйича гуруҳлаш ва умумлаштиришнинг тўғрилигини аниқлаш зарур.
Меҳнат ҳақини ҳаражат счётларига (2010, 2310, 2510, 9400)олиб боришининг асослилигини текширишда ишлаб чиқариш заҳираларини тайёрлаш (1510) ва капитал ишлар (0810, 0820, 0830, 0840, 0850, 0860, 0890) билан боғлиқ меҳнат ҳақи суммаларининг харажат счетларига олиб борилиш ҳоллари йўқлигини аниқлаш зарур. Бу дастлабки ҳужжатлар (иш вақтини ҳисобга олиш табели, ишбай ишлар учун нарядлар ва бошқалар), ҳисоблашув ва ҳисоблашув-тўлов ведомостлари, ҳамда 4210, 6710 ва 6720 счетлар бўйича ҳисоб регистрлари маълумотларини кўриб чиқиш услуби билан аниқланади. Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар акс еттирилишининг тўғрилигини текшириш натижалари аудиторнинг иш ҳужжатлари билан расмийлаштирилади. Умумлаштирилган маълумотлар асосида меҳнат ҳақи бўйича аниқланган тафовутларнинг ҳисобот моддалари кўрсаткичларига таъсирининг сезиларлилиги (жиддийлиги) аниқланади.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет