Меҳнат ҳақи юзасидан ходимлар билан ҳисоб-китобларга доир аудиторлик текширувининг режаси
Текширилаётган корхона__СП ОАО “АЛЛИАНCЕ ЛЕАСИНГ”
Аудит даври2012 йил январдан 2012 31 декабр
Киши-соат миқдори
Аудиторлик гуруҳининг раҳбари Хамидов Д.
Аудиторлик гуруҳининг таркиби 2та аудитор
Режалаштирилган аудиторлик таваккалчилиги____________
Режалиштирилган муҳимлик даражаси____________
Т.р
|
Режалаштирилган ишлар тури
|
Ўтказиш даври
|
Ижрочи
|
Изоҳ
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
1
|
Штат жадвалини текшириш
|
|
Аудитор
|
Иқтисодий субъектнинг умумий аудит ўтказиш режасига мувофиқ
|
2
|
Ойлик маошларни текшириш
|
|
Аудитор
|
3
|
Ишбай нарядларни тўғрилиги текшириш.
|
|
Аудитор
|
4
|
Аккорд нарядларни текшириш.
|
|
Аудитор
|
5
|
Мукофотлаш тартибини текшириш.
|
|
Аудитор
|
6
|
Меҳнат ҳақидаш ушланган даромад солиғи ва бошқа солиқларни ва ажратмаларни текшириш.
|
|
Аудитор
|
7
|
Солиқ органларига бўлган тўловларни текшириш.
|
|
Аудитор
|
Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб-китоблар аудитининг намунавий дастури қуйидагича бўлиши мумкин.
Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб-китобларга доир аудиторлик текшируви дастури
№
|
Амаллар рўйхати
|
Маълумотлар манбаи
|
1
|
Ишбай ишловчи ходимлар иш маҳсули ҳисобининг ташкил етилиши ва назорати ҳамда иш ҳақи ҳисобланишини текшириш
|
Нарядлар, машрут варақалари, табеллар, иш маҳсули меъёрлари, ишбай ҳақлар
|
2
|
Вақтбай ва бошқа ҳақ тўлаш турлари бўйича ҳисобларни текшириш
|
Тасдиқланган таъриф ставкалари, лавозим маошлари, табеллар
|
3
|
Иш ҳақидан ушлаб қолишлар бўйича ҳисобларни текшириш
|
Ҳисоб-китоб тўлов қайдномалари, журнал ордерлар, буйруқлар ва бошқалар
|
4
|
Ходимлар бўйича таҳлилий ҳисоб-китоб юритилишини текшириш
|
Шахсий счётлар, қайдномалар, машинаграммалар
|
5
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича счётлар тўғри корреспонденцияланганлиги ва йиғма ҳисобни текшириш
|
Қайдномалар, журнал-ордерлар, машинаграммалар
|
6
|
Ижтимоий еҳтиёжлар бўйича тўловлар тўғри ҳисобланганлигини текшириш
|
Тўлов қайдномалари, ёритиб ёзишлар, машинаграммалар
|
7
|
Иш ҳақи бўйича депонентланган суммаларни текшириш
|
Депонент варақлари, депонентланган иш ҳақини ҳисобга олиш дафтари
|
16.4. Ходимлар билан меҳнат ҳақи ва бошқа муомалалар бўйича ҳисоб-китобларни текшириш
Корхоналар амалиётида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қуйидаги камчиликлар кўпроқ учрайди: ойлик маошлари ва ставкалар ҳажмининг штат жадвали ва лавозим маошлари схемасида белгиланганидан ошиб кетиши; иш ҳақига ҳар хил қўшимча ва устамаларнинг ноқонуний тайинланиши; қўшиб ёзишлар; ишбай расценкаларнинг ошириб кўрсатилиши; ишчилар ва муҳандис-техник ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш учун белгиланган иш ҳақи фонди ҳисобидан котибалар, шахсий ҳайдовчилар ва ҳар хил бошқарув хизмати ходимларига хақ тўлаш кабилар.
Ноқонуний қўшимча ҳақ белгилаш, айрим ҳолларда ҳисобланган меҳнат ҳақини ўзлаштириш, ўзлаштириш мақсадида материал қийматликларни сотиб олиш ёки сметада кўзда тутилмаган харажатларни ёпиш учун сохта ходимларни ишга қабул қилиш ҳоллари ҳам учрайди. Аудитор дастлабки ҳужжатлар ва ҳисоботларни бевосита иш жойларида пухта таҳлил қилиш йўли билан қуйидагиларни аниқлайди: иш ҳақи тўлаш учун пул олишда банкка тақдим қилинадиган маълумотлар тўғрилиги ва олинган пул маблағларининг белгиланган мақсадда ишлатилиши, иш ҳақи фондидан ошиқча ҳақ тўлашга рухсат бериш тартибига риоя қилиниши, иш ҳақи фонди маблағларининг ошиқча сарфланишига йўл қўйилиш сабаблари яъни бутунлай нотўғри, қалбакилаштирилган, кўпчилик ҳолларда режа топшириқларини бажарганлик ва ошириб бажарганлик учун деб ноқонуний мукофот олиш мақсадида қилинадиган ҳисобот маълумотларини ошириб кўрсатиш кабилар. Қўшиб ёзиш оқибатида ҳақиқатда бажарилмаган ишларга иш ҳақи тўлаш, хом ашё, материаллар, ёқилғилар ва бошқа ресурсларни ҳисобдан чиқариш, натижада талон-тарож қилиш ҳоллари кўп учрайди.
Ходимлар сони ва уларнинг тоифалари бўйича иш ҳақи фондининг ҳажми хўжаликнинг бизнес-режасида белгиланади. Иш ҳақи қишлоқ хўжалигида маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархида салмоқли ўрин егаллаганлиги сабабли аудитор иш ҳақи фондини текширишга алоҳида еътибор қаратиши лозим.
Текширув бошланишидан олдин аудитор хўжаликда тасдиқланган иш ҳақи фондининг ҳажмини ва унинг бизнес-режага тўғри келишини аниқлаши зарур.
Иш ҳақи фондининг ҳақиқий сарфи “Ходимларнинг тоифалари ва ҳисобланган иш ҳақининг таркиби бўйича маълумот” (19-шакл бўйича ҳисоб-китоблар бажариладиган жадвал), “Ходимлар, ёлланган ва четдан жалб қилинган шахслар иш ҳақи фондини ҳисобга олиш ведомости” (20-шакл), ҳисоб-китоб тўлов ведомостлари ва иш ҳақи ҳисоблаш учун асос бўлган бошқа дастлабки хужжатлар маълумотларига асосан текширилади. Текширилаётган давр (чораклик, йил) учун белгиланган иш ҳақи фондиниҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи суммалари билан таққослаш зарур. Бунинг натижасида иш ҳақи фондининг умумий тежалгани ёки ошиқча сарфлангани аниқланади. Агар йил давомида ишлаб чиқариш хажмининг ўзгарганлиги сабабли дастлабки иш ҳақи фондига ўзгартиришлар киритилган бўлса, у ҳолда улар умумий тежаш ёки ошиқча сарфлашни аниқлашда инобатга олинади.
Текшириш жараёнида ҳисоблашув-тўлов ведомостлари маълумотларининг ҳар ойда банкка тақдим қилинадиган маълумотнома кўрсаткичларига мос келиши ҳам аниқланади. Маълумотномадаги ҳисобланган иш ҳақининг умумий суммаси шу ойдаги 21-шакл “Ходимлар билан ҳисоб-китоблар бўйича жамлама маълумот”нинг суммасига мос келиши керак.
Иш ҳақи бериш учун банкдаги 5110-“Ҳисоб-китобсчёти”дан олинган суммалар, шунингдек, ундан ушланиб, ўтказилган суммалар 21-шаклдаги ҳисоб-китоблар бажариладиган жадвалнинг тегишли маълумотлари билан мос келиши керак.
Иш ҳақи фондининг ошиқча сарфланиши маъмурий бошқарув, хўжалик ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сонининг штат жадвалидагидан ошиб кетганлиги; лавозим маошлари, ставкалар ва расценкаларнинг ошириб юборилганлиги; машина ва механизмларда бажарилиши кўзда тутилган ишлар (ғаллани ўриш, донни юклаш ва қўшимча ишлов бериш, яганалаш, чеканкалаш ва ҳ.к) қўлда бажарилганда иш ҳажмининг қўшибёзилиши ва ҳоказолар. Айрим ҳолларда ошиқча сарфлар объектив сабаблар оқибатида содир бўлади, масалан, қор ёки ёмғир кўп ёққан пайтларда йўлларни тозалаш, молларга озуқа етказиб бериш ва бошқалар. Буларнинг барчаси пухта текширилиши зарур.
Аудитор хўжаликка четдан ишчиларни қанча, қачон ва қайси муддатда жалб қилинганлиги, улардан қандай фойдаланилганлиги ва уларга қандай тартибда меҳнат ҳақи тўланганлигини ҳам аниқлаши керак.
Меҳнатга ҳақ тўлаш масалалари етарли даражада мураккаб. Унда меҳнатнинг тавсифи, меҳнат харажатларини ва унинг натижаларини ўлчаш ҳамда баҳолаш, расценкалар, мукофотлар ва ҳоказоларни белгилаш билан боғлиқ кўплабнозик ва ўзига хос тафсилотлари мавжуд. Шунинг учун аудитордан ушбу масалалар бўйича меъёрий база ва ҳисоб юритишнинг аҳволини аниқлаш, штатлар жадвали, корхона раҳбариятининг ходимларни ойлик маош тайинлаб ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқлари (танлаб текширилади), тузилган пудрат шартномалари ва меҳнат битимлари; меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлаш ва моддий ёрдам бериш тўғрисидаги низомларни ўрганиш талаб етилади. Сўнгра иш вақтини ҳисобга олиш табеллари ва ишбай ишлар учун нарядлар, ҳисоблашув-тўлов ва тўлов ведомостлари, меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда уни тартибга солиш билан боғлиқ бошқа хужжатларнинг расмийлаштирилиши текширилади. Аудитор ушбу масалалар билан танишиб чиқиб, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларнинг асосий блокларини синчиклаб текширади. Хусусан:
1. Корхона ходимларининг штат жадвалида белгиланган ойлик маошларига риоя қилиниши: штат жадвалининг бошқарув кенгаши ёки акциядорлар мажлисида тасдиқланганлиги; ўриндошлик асосида меҳнатга хақ тўлашнинг тўғрилиги; штат интизомига риоя қилиниши; меҳнат битимлари бўйича ҳақ тўлашнинг асослилиги.
2. Ишчиларга ишбай нарядлар бўйича ҳақ тўлашнинг тўғрилиги, хусусан, бажарилмаган ишлар учун қўшиб ёзиш ҳоллари йўқлиги, меҳнатга ҳақ тўлашнинг аккорд тизими қўлланилганлиги, аккорд нарядларининг тегишли бутун иш учун қилинган калкуляция билан асосланиши, аккорд топшириқларининг белгиланган муддатда бажарилганлиги ва юқори сифатлилиги аниқланади.
3. Мукофотлаш тартиби ва асослилиги, мукофотлаш сабабларини аниқлаш ва меҳнат жамоаси томонидан қабул қилиниб, тасдиқланган мукофотлаш тизимини таҳлил қилиш билан биргаликда аниқланади.
Маъмурий бошқарув ходимлари, мутахассислар, хизматчилар ва кичик хизматчи ходимларга тўланадиган ҳақ уларнинг ҳақиқий сонини штат жадвали ва белгиланган лавозим маошлари билан солиштириб текширилади.
Шунингдек, ҳисоблашув-тўлов ведомостлари ва 19, 20, 21-шаклдаги ҳисоб-китоб бажариладиган жадвалларни пухта текшириш зарур. Бош дафтардаги 4210 “Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар” 6710-“Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар” ва 6720-“Депонентланган меҳнат ҳақи” счётларнинг қолдиғи 21-шакл ҳисоб-китоб жадвалидаги қолдиқ билан тенг бўлиши керак. 4210-счёт бўйича дебет қолдиқнинг мавжудлиги ва қанча миқдордалигини аниқлаш зарур. Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китобларда дебитор қарз мавжудлиги бош бухгалтер томонидан ҳисоб-китоблар аҳволи устидан тегишли назорат ўрнатилмаганлигидан далолат беради.
Меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа муомалалар бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни аудиторлик текширувидан ўтказишда 4210-“Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар”, 4220-“Хизмат сафари учун берилган бўнаклар”. 4230-“Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар”, 4710-“Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари”, 4720-“Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзлари”, 4730-“Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзлари”, 4790-“Ходимларнинг бошқа қарзлари”, 6710-“Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар”, 6720-“Депонентланган меҳнат ҳақи”, 6970-“Ҳисобдор шахсларга тўланадиган қарзлар” счётлари бўйича юритиладиган ҳисобнинг тўғрилиги ва ишончлилигини текшириш салмоқли ўрин егаллайди.
Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоблашув-тўлов ведомостлари (73-шакл), оила (жамоа) пудратлари ва бошқа ички хўжалик бўлинмаларининг шахсий ҳисоб варақлари, иш вақтини ҳисобга олиш табели (64-шакл) ва бошқа ҳужжатлар бўйича текширилади.
Ҳисоблашув-тўлов ведомостларида жами суммани атайлаб ошириб кўрсатиш ҳоллари ҳам учрайди.
Иш ҳақидан ушланадиган даромад солиқлари, нафақа фондига ва касаба уюшмасига аъзолик бадаллари Солиқ кодекси ва бошқа тегишли меъёрий хужжатларга мувофиқ текширилади. Иш ҳақидан қонунчиликда белгиланмаган суммаларни ушлаш ман етилади. Масалан, коммунал хизмат ва квартира ҳақлари, махсус кийим-бош, озиқ-овқат, болалар боғчаларда ва бошқа болалар муассасаларида тарбияланганлиги учун ва бошқалар.
Иш ҳақининг белгиланган вақтда берилмаслик ҳоллари мавжудлиги, агар шундай ҳолатлар бўлса, унинг сабаблари (ўз вақтида молиялаштирилмаганлик, ҳужжатларни банкка ўз вақтида тақдим қилмаслик ва бошқалар)ни аниқлаш зарур.
Дастлабки, ҳужжатлар пухта текширилади: хисоблашув-тўлов ведомостлари, берилмаган иш ҳақлари реестри, иш вақтини ҳисобга олиш ва иш ҳақини ҳисоблаш табели ва бошқа ҳужжатлар. Охиригача тўлиқ расмийлаштирилмаган, ўчириб ёзилган ва доғ туширилган дастлабки ҳужжатларга алоҳида еътибор қаратиш керак. Бундай ҳужжатлар билан пул маблағларини ўғирлаш ва суистеъмол қилишлар яширилиши мумкин.
Ҳисоблашув-тўлов ведомостлари санаб чиқилиши шарт. Уларни текширишда корхонада ишламайдиган шахслар ведомостга киритилмаганлиги, ҳисобланган иш ҳақи тегишли дастлабки ҳужжатларга мослиги текширилади.
Ижтимоий суғурта фонди бўйича муомалаларни назорат қилиш ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловларни ҳисоб-китоб қилишга доир бухгалтерия ҳужжатларини текшириш; ижтимоий суғурта тўловларини ижтимоий суғурта фондининг жорий счётига ўтказиш ҳақидагитўлов топшириқларини текшириш; санаториялар ва дам олиш уйлари йўлланмалари учун ходимлардан нақд пулларни қабул қилиш бўйича касса ҳужжатлари; ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан қилинган сарфларга доир ҳужжатлар; ишлаб чиқаришдаги бахциз ҳодисалар тўғрисидаги далолатномалар, касаллик варақалари, ҳисоб-китоб ведомостлари (44-шакл), ҳисоб-китоблар бажариладиган “Ходимлар билан ҳисоб-китобларга доир маълумотлар жамламаси” (21-шакл) маълумотларини текшириш орқали амалга оширилади.
Аудитор ижтимоий суғурта фонди бўйича ҳисоб-китобларни текширишда касаба уюшмаси қўмитаси аъзоларини ҳам жалб қилиши мақсадга мувофиқ.
Ижтимоий суғурта фондига ажратмалар сарфланган иш ҳақи фондига нисбатан фоиз ҳисобида ажратилиб 6510-“Суғурта бўйича тўловлар” счётининг кредити ва харажат счётлари (2010, 2310, 2510 ва бошқалар)нинг дебетига, яъни хўжалик бўлинмалари (оила (жамоа) пудратлари ва бошқалар)нинг шахсий ҳисоб варақларига ёзиб қўйилади.
Ходимларнинг ишлаш ва дам олиш тартиби, уларни ижтимоий суғурта қилиш республика қонунчилиги меъёрлари билан тартибга солиб турилади. Бу меъёрлар, агар ҳалқаро ва давлатлараро шартномаларда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, қўшма корхоналарда, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларда ишлайдиган хорижлик фуқароларга ҳам қўлланилади. Хорижлик фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ҳар бир хорижлик фуқаро билан тузилган шартномада белгиланиши таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган бўлиши мумкин.
Меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш шакллари ва миқдорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган фуқаролар ҳуқуқларига риоя қилинган бошқа меҳнат шароитлари каби масалалар қўшма корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар томонидан мустақил ҳал етилади.
Қўшма корхоналарда ишловчи хорижлик ишчилар оладиган иш ҳақлари ҳам Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган тартиб ва миқдорда солиққа тортилади.
Ходимлар ва ёлланган шахслар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар ишончлилигини текшириш ҳисоб ва ҳисобот маълумотлари тенглигини аниқлашдан бошланади.
Баланс (1-шакл)
(тегишли сатр ва устун)
|
|
|
Бош дафтар
4210-“Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар”, 6710-“Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар” ва 6720-“Депонентланган меҳнат ҳақи” счётларининг ҳисобот даври боши ва охирига қолдиқлари.
|
|
|
Бош дафтар
4210-“Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар”, 6710-“Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар” ва 6720-“Депонентланган меҳнат ҳақи” счётларининг синтетик ва ҳисоб аналитик регистрларидан ҳисобот даври охирига қолдиқлар.
|
|
|
Ҳисоблашув-тўлов ведомостларининг жамламаси – тўланадиган суммалар жами.
|
|
|
Ҳисоблашув-тўлов ведомостлари – барча ведомостлар бўйича тўланадиган суммалар жами.
|
|
|
Шахсий ҳисоб варақлар- барча ҳисоб-варақлар бўйича тўланадиган суммалар жами
|
Достарыңызбен бөлісу: |