Яхлитлик ва ахлоқий нормаларга бўйсунувчанлик(ТКҲТҚ 1 принсипи)
Корхона яхлитлиги ва ахлоқий меъёрий қоидаларга бўйсунувчанлик директорлар кенгаши ҳамда менежерлар томонидан қабул қилинган қонун-қоидалар орқали амалга оширилади. Ҳар бир корхона ўз ҳудудида амал қиладиган жорий стандартлар орқали маълум натижаларга еришишни мақсад қилади. Бунда ходимларнинг қай даражада бошқарув қоидаларига риоя етишини, қўйилган стандартларни қай даражада бажаришини аниқлаб, кузатиб бориши муҳим аҳамият касб етади. Енг муҳими, кутилган натижалар ва ҳақиқатдаги натижалар ўртасидаги фарқ тадрижийлик ва мувофиқ тарзда, ўз вақтида муқобил амаллар қўллаш орқали бартараф етиб борилади. Агар юқорида таъкидлаб ўтилган ишлар ўз вақтида ва мувофиқ тарзда амалга оширилиб борилмаса бу ички назорат жараёнининг бузилишига олиб келиши кўплаб йирик корхоналар тажрибасида кузатилганлигига тарих гувохдир.
Директорлар кенгаши назорат маъсулятини ўз зиммасига олиши (ТКҲТҚ 2 принсипи)
Директорлар кенгаши аъзолари бошқа таъсисчилар томонидан таъйинланади. Ҳукумат ташкилотлари ва бошқа йирик ташкилотлар директорлар кенгаши аъзолари маълум бир қўмиталар таркибини ташкил етувчилар ҳисобланади. Мисол учун, аудиторлик қўмитасига мансуб аъзо менежмент устидан текширув ишларини амалга оширади, бунда молиявий ҳисоботнинг қай даражада ишончилик даражасини ўрганади ва ташқи аудитор фаолиятини ҳам назорат қилади. Компенсация қўмитаси еса молиявий бошқарувчилар ва бошқа бошқарувчи шахслар фаолиятини яқиндан ўрганади, корхонанинг маҳсулдор режаларини кўриб чиқади (мисол учун мукофот компенсация амаллари) ҳамда компенсация тўғрисидаги керакли маслаҳатларни беради.
Директорлар кенгаши аудит қўмитаси орқали ички бошқарувни ривожланиши ва амалга оширилишини қўйилган мақсадларга мувофиқ тарзда бажарилишини назорат қилади. Мисол учун директорлар кенгаши ўз маъсулятларининг ажралмас қисми сифатида корхонада яхши ва самарали ишламаётган бўлимлар тўғрисида бошқарув лавозимидаги бошқа ҳодимлар билан жорий назоратда кузатилаётган нуқсонларни қандай қилиб бартараф етиш мумкинлиги ҳақида муҳокамаларни олиб боради. Директорлар кенгаши ўз вазифаларини тўлақонли адо етиш учун йетарлича билим ва малакага ега бўлиши лозим. Талаб етиладиган билимлар бўлиб бозор, компания хусусияти, қонун ҳужжатлари, бошқарув талаблари, техника ва технология ва муаммоларни ҳал ета олиш қобилияти тушунилади. Директорлар кенгаши ва унинг қўмиталари аъзолари тадрижий, ҳолис ва даҳлсиз кўрсатма, ҳулоса ва таклифларни бергандагина бошқарув тизими обйектив тарзда амалга оширилган бўлади.
Достарыңызбен бөлісу: |