Тошкент молия институти


Ички назоратнинг елементлари ва принсиплари



бет63/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Ички назоратнинг елементлари ва принсиплари
2013 йилда ТКҲТҚ томонидан тавсия етилган йўриқномада кўра 5 елементнинг ҳар бири ўз ичига шу елементнинг ўзи билан фундаментал тарзда боғлиқ бўлган принсипни олади. Бундан ташқари ТКҲТҚ ўзининг янги дастурида бир қатор фойдали маслаҳатлар ва мисоллар билан майдонга чиқган, хусусан менежерлар аввало қулай ва муқобил ҳаракатлар стратегиясини аниқлашга еътибор бериши лозимлиги келтириб ўтилган, қайсики булар ташкилотнинг асосий фаолиятига, амалга оширадиган операцияларига ва бошқарув қонун-қоидаларига боғлиқ бўлиши керак. 5 елемент ва уларга боғлиқ бўлган 17 та муҳим принсиплар 1.2 жадвалда келтириб ўтилган ва изоҳланган. Бунда енг муҳим масала елементлар ва принсипларинг корхона мақсадларига еришишда ишонарли молиявий ҳисоботни тайёрлаш ўта муҳим еканлиги ва бу ташқи аудитор учун ҳам бирламчи зарурият бўлиши билан тушинтирилгандир.
ТКҲТҚ елементи: назорат муҳити
Назорат муҳитини яратиш бошқа елементлар учун дастурил амал болиши ички назоратнинг енг муҳим шартидир. Бу жараён албатта корхона бошқаруви тузилиши билан бошланади, яни дерикторлар кенгаши, аудиторлар қўмитаси, менежерлардир. Директорлар кенгаши ва менежерлар ички назоратнинг муҳимлилигини ва қўйилган барча стандарт талабаларни белгилашади. Ва қўйилган талаблар ва кутилаётган натижалар бутун корхона бўйлаб бирдек амал қилишини таъминлаш ўта муҳим ҳисобланади. Кучли назорат муҳитини яратиш ишончли молиявий ҳисоботни тайёрлашда юзага келиши мумкин бўлган рискларни олдини олишга ёрдам беради.
Ички назорат елементлари ва принсиплари
Елементлар Принсиплар

Н азорат муҳити

1. Ҳар бир корхона якдилликда ишлаб ва ички тартиб қоидаларни ишлаб чиқади ва жорий қилади


2. Директорлар кенгаши менежерлардан ҳоли равишда ички назоратнинг келажакда ривожланиши ва амалга ошириширилишини кўра оладиган даражда ишлаб чиқиши зарур
3. Менежерлар бошқа бошқарув курсисидаги шахслар билан биргаликда корхона ўз олдига қўйган марраларни забт етиши учун барча фаолиятни тўғри йўлга қўйиши, корхона тузулиши, муқобил бошқарувчилар билан ишлаш, мажбуриятларни тўғри аниқлаш ва уларга бўйсуниш каби масалалар билан шуғулланишлари керак
4. Ташкилот шундай амал қўлаши керакки бу унинг ҳодимларини ўзига боғлаб турадиган ришталарни
Рискни баҳолаш
Назорат амали

сақлаб тура олиши ва рақобатбардош ҳодимларни жалб қилишда давом етиши ҳамда корхона мақсадлари билан ҳодимлар хоҳиш истаклари ўртасида уйғунлик бўлишини таъминлаши керак.


5. Корхона ички назоратни амалга оширишда унинг корхона истиқболидаги ўрнини чуқур тушунган ҳолда ўз ҳодимларининг бу жараёндаги мажбуриятларини уқтириши лозим
6. Корхона ҳар бир мақсадини махсуслаштириши керакки бу юзага келиши мумкин бўлган рискларни аниқлашда ва баҳолашда ёрдам берсин
7. Корхона фаолияти давомида дуч келиши мумкин бўлган рискларни аниқлаши ва анализ қилиши лозимки уларни қандай қилиб бошқариш ёки олдини олиш мумкинлигини ишлаб чиқишнинг имкони бўлсин
8. Корхона самарали фаолият юритишда юзага келиши мукин бўлган рискларни баҳолашда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларнинг потенсиалини аниқлаши керак
9. Корхона юз берадиган турли хилдаги ўзгаришлар ички назорат тизимига таъсирини аниқлаши ва баҳолай олиши керак
10. Корхона шундай назорат шаклларидан фойдаланиши керакки танланган стратегиялар рискларни маълум миқдорда, корхонага катта зиён йетқизмайдиган даражада камайтириш имконини берсин.
Маълумот ва алоқа
Мониторинг

11. Корхона шундай умумий технологик жараённи ривожлантириши ва танлаши керакки, бу уни ривожланиш сари йетаклаб борсин


12. Корхона ўзи ишлаб чиққан қонун-қоидаларни йўлга қойиши лозим ва уларни тўлиқ ва барча жараёнларда бирдек ишлашини таъминлаши лозим
13. Корхона шундай тўғри ва мувофиқ ахборотлардан фойдаланиши, ишлаб чиқиши керакки, улар бошқа елементларни ҳам уйғунликда ишлашини таъминлай олсин
14. Корхона ичида турли хилдаги ахборотлар алмашинади, мисол ички назорат учун келажакдаги мақсадлар ва мажбуриятлар, бу маълумотлар ички назоратнинг бошқа елементларининг ҳам яхши ишлашини таъминлайди ва тезлаштиради
15. Корхона ички назоратга таъсир етичи мумкин бўлган бошқа омиллар хусусида ташқи муҳит билан алоқаларни олиб боради
16. Корхона ички назорат елементларининг ўринли, муқобил ва тўғри амал қилаётганлиги тўғрисида жорий ва алоҳида ҳисоботларни тайёрлайди, яратади ва танлайди
17. Корхона ички назоратнинг тўғри амал қилишини таъминловчи омиллар хусусида вақти вақти билан баҳолаш ва ҳисобот бериш ишларини олиб боради, бунда ҳисобни кўриб чиқадиганлар бўлиб директорлар кенгаши ёки юқори менежерлар хизмат қилади.

Назорат муҳитининг яхши йўлга қўйилмаганлиги молиявий фрибгарликлар оқибатида келиб чиқиши барчамизга кундек равшан. Мисол учун, йирик молиявий институтларнинг инқирозга юз тутиши ички назорат муҳити билан чамбарчас боғланади. Бу корхоналарда ,,сифацизъъ директорлар кенгаши юқори менежерлар томонидан бошқарилган бўлиб, менежерларнинг вазифаси корхона қимматли қоғозлар баҳосини оширишга қаратилган бўлиб, бу вазифа корхона фаолиятини кенгайтириш ёки ички имкониятлар орқали еришиш кўзда тутилган. Яна бошқа ички назоратда йўлга қўйилиши мумкин бўлган камчиликлар ҳам бордирки улар қуйидагича бўлиши мумкин:



  • ички назоратни ўтказишда билим ва малаканинг камлиги

  • аудиторлик бўлимида мустақил ва даҳлсиз шахсларнинг йўқлиги

  • муассасада одоб-ахлоқ ва тартиб қоидаларга риоя етилмаслиги ёки уларни самарали бажарилиши устидан назоратнинг паст даражадалиги

  • аудит қўмитасининг ташқи аудитор мижпзаси сифатида кўрилмаслиги

  • менежмент бўлими назорат амалини ҳисоб-китоб счетларида кўр-кўрона юритиши

  • ходимларнинг ўзларига юклатилган топшириқларга бафуржа ёндашмаслиги ва рақоботбардош кадрларнинг камлиги



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет