Объективлик даражаси. Холис далиллар ишончлилигини пухта баҳолаш талаб қилинадиган далилларга қараганда ишончлироқдир. Дебитор ҳисоблар тасдиғи, банк кўчирмалари, қимматли қоғозлар ва нақд пул маблағлари инвентаризацияси натижалари, шунингдек, ҳисоблар бўйича айланмалар ва якунларни баланс ва бош дафтар билан солиштиришни холис маълумотлар сирасига киритиш мумкин. Субъектив ахборотларга мисоллар тариқасида еса мижоз адвокатининг ушбу мижозга нисбатан давом етаётган суд ишининг еҳтимолий натижалари бўйича даъволари, товар-моддий қимматликларни инвентаризация қилиш жараёнида уларнинг ескиришини баҳолаш, шунингдек, кредит бўлими бошлиғининг муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзини тўлаш имконияти ҳақида хабарномаси тилга олинади. Субъектив маълумотларнинг ҳаққонийлигини баҳолашда уни тақдим етаётган шахсни баҳолаш муҳим аҳамият касб етади.
Тўпланган далиллар етарлилиги уларнинг сони билан белгиланади. Шунинг учун аудитор ўзига далиллар етарли ёки етарли емаслигини белгилаб олишида аудиторлар томонидан қўлланиладиган саралаш ҳажми муҳим аҳамиятга ега. Аниқ амал бўйича у 200 ёки 100 та елементли саралашдан далиллар олиши мумкин ва улар, одатда, биринчи ҳолатда етарлироқ бўлади.
Далиллар етарлилигига саралаш ҳажмидан ташқари аниқ елементлар табиати ҳам таъсир кўрсатади. Агар долларда ифодаланган йирик миқдорли мажмуа елементлари танлаб олинган бўлса, у ҳолда бу хатоларни аниқлаш еҳтимолини унчалик оширмайди. Лекин мажмуанинг репрезентатив елементларидан иборат саралаш, одатда, етарли ҳисобланади. Аксинча, аксарият аудиторлар долларда ифодаланувчи йирик миқдорларга ега мажмуи елементларинигина ўз ичига олувчи саралашларни етарли деб ҳисоблашмайди.
Аудиторлик далилларининг ўз вақтидалигини икки ёқлама кўриб чиқиш мумкин: ёки ушбу далиллар тўпланган вақт бўйича, ёки умуман аудит қилинаётган давр бўйича. Агар далиллар баланс санасига иложи борича яқинроқ тўпланган бўлса, улар, одатда, ишончлироқ бўлади. Масалан, баланс санаси учун қимматли қоғозлар ликвидлигининг аудитор баҳолаш уларни икки ой аввал баҳолашдан кўра анчайин ишончлидир. Фойда ва зарар ҳисоботига келсак, даврнинг қандайдир бир қисмини емас, балки тўлиғича ўз ичига қамраб олган саралашга ега бўлинган ҳолатда далиллар янада ишончли ҳисобланади. Мисол учун, бутун йил учун сотишлар бўйича хўжалик операцияларининг ихтиёрий саралаши ушбу йилнинг фақатгина дастлабки олти ойини ўз ичига олган саралашдан ишонарлироқдир.
Бирлашган самара. Далилларнинг ишонарлилик даражасини ишончлилиги, етарлилиги ва ўз вақтидалигини умумий баҳолашдан кейингина баҳолаш мумкин. Юқори даражали ишончли маълумотларни ўз ичига олган саралаш агар ўша ахборот ўз вақтида бўлган ҳолатдагина ишонарли бўлади. Худди шунингдек, ҳажман катта, бироқ ишончсиз ахборотларни ўз ичига олган саралаш ишонарли бўлмайди.
Далилларга нисбатан тўрт қарор билан уларнинг ишонарлилик даражасини белгилаб берувчи уч хусусият ўртасида тўғридан-тўғри алоқа мавжуд.
Аудитор молиявий ҳисоботнинг муҳим позицияси ҳисобланувчи товар- моддий қимматликлар баҳосини текширяпти, деб тасаввур қилайлик. Умум қабул қилинган аудиторлик стандартлари аудитор товар-моддий қимматликлари баҳосида ҳақиқий аҳволни бузиб кўрсатувчи ҳолатлар йўқлигига етарли даражада ишонч ҳосил қилган бўлишини талаб етади. Шунинг учун, аудитор ушбу товар-моддий қимматликлари баҳоси бўйича ишончли ва ўз вақтида олинган далилларни етарли ҳажмда тўплаши керак. Бундан келиб чиқсак, у товар-моддий қимматликлари баҳосини аудит қилиш учун ишонарлилик талабларини қондирадиган амалларни, шунингдек, таркибида етарлилик талабларини қондириши мумкин бўлган елементлар мавжуд саралаш ҳажмини танлаши лозим. Ниҳоят, аудитор ушбу амалларни қачон бажариш лозимлигини ҳал қилиши керак бўлади. Далилларга нисбатан ушбу тўрт қарор уйғунлиги натижасида еса аудиторда товар-моддий қимматликларини баҳолашда жиддий хатоликлар йўқлигига ишонч пайдо бўлиши керак. Товар-моддий қимматликлари баҳоси ҳақида сўз юритиладиган аудит дастури бўлими еса бу қарорларни акс еттириши лозим.
Ишонарлилик ва қиймат. Аудиторлик далиллари ҳақида қарорлар қабул қилишда, уларнинг нафақат ишончлилиги ва ишонарлилигини, балки қийматини ҳам ҳисобга олиш зарур. Ахборотни текшириш учун фақат аллақандай бир турдаги далиллар зарур бўлган ҳолатлар жуда камдан-кам кузатилади. Бундай ахборотнинг енг яхши турини (ёки енг яхши турлари бирикмасини) танлашдан олдин, барча муқобил вариантларнинг ишонарлилиги ва қиймати диққат билан таҳлил қилиниши керак. Аудиторнинг мақсади – ушбу маълумотларни текширишда фойдаланиш мумкин бўлган ишончли ва ўз вақтида олинган далилларни етарли ҳажмда қўлга киритишдан иборат. Шунингдек, бу мақсадга имкон қадар камроқ харажатлар билан еришилиши лозим.
9.3. Аудиторлик далиллари турлари
Қайси аудит амалини танлаш борасида қарор қабул қилар екан, аудитор ихтиёрида далилларнинг еттита кенг кўламли тоифасини танлаш имкони бўлади. Уларни далиллар турлари деб номлаймиз ва қуйида келтириб ўтамиз. Мазкур бўлимда уларга таъриф берилади ва батафсил таҳлил қилинади.
• Ҳақиқатдаги назорат.
• Тасдиқ.
• Ҳужжатлаштириш.
• Кузатиш.
• Арифметик аниқлик.
• Аналитик амаллар.
Достарыңызбен бөлісу: |