Гипотезанинг қандай турлари бор?
Гипотезанинг қуйидаги турлари мавжуд: 1) табиат, жамият ва билиш ҳодисаларининг қонуниятлари ҳақида билдирилган асосли тахмин кўринишидаги умумий гипотезалар; 2) айрим фактлар, конкрет предмет ва ҳодисаларнинг келиб чиқиши, хусусиятлари ҳақида билдирилган тахминий фаразлар кўринишидаги жузъий (хусусий) гипотезалар; 3) тадқиқотларнинг дастлабки босқичида илгари суриладиган тахминлар кўринишидаги ишчи гипотезалар. 159. Гипотезанинг верификация қилиниши нима?
Гипотезанинг верификация қилиниши деб уларнинг мавжуд фактларга ёки бошқа ишончли билимларга қай даражада мувофиқ келинишининг аниқланишига айтилади.
160. Гипотезанинг чинлигини асослашнинг яна қандай усуллари бор?
Гипотезанинг чинлигини асослашда верификациядан бошқа қуйидаги усуллар қўлланилади: 1)гипотезани дедуктив йўл билан чинлиги аввал исботланган билимлардан мантиқан келтириб чиқариш;
асоси ишончли билим бўлмаса, уни тасдиқлаш (бу кўпроқ асослари эҳтимолий ҳукм бўлган силлогизмлар воситасида қурилган гипотезаларга тегишли);
гипотезанинг асосларини ишончли билим олиш учун етарли бўлган миқдорга етказиш (бу гипотеза тўлиқсиз индукция воситасида қурилган ҳолларга тегишли).
Фалсификация қилиш йўли билан гипотезани рад қилиш формуласи қандай ёзилади?
Бу формула қуйидагича ёзилади:
((Н → Р) ∧¬Р) →¬Н)
Назария нима?
Назария кенг маънода ақлий билиш, тафаккур юритишдир, тор маънода эса, маълум бир соҳага оид илмий тасаввурлар, тушунчалар, ғоялар, гипотезаларни системага соладиган, предметни яхлит тарзда англашга имкон берадиган билим шаклидир.
Илмий назариянинг таркибий қисмлари нималардан иборат?
Илмий назария мантиқий аппарати: тушунчаларни ҳосил қилиш ва таърифлаш қоидалари, хулоса чиқариш (исботлаш) қоидалари; 4)олинган натижалар (хулосалар). Қуйидаги таркибий қисмлардан ташкил топади: 1)эмпирик асос: назарияга алоқадор фактлар, уларга мантиқий ишлов бериш натижалари; 2)бошланғич назарий асос: назариянинг асосий тушунчалари, постулатлари (аксиомалари), фундаментал қонунлар (принциплар); 3) назариянинг мантиқий аппарати: тушунчаларни ҳосил қилиш ва таърифлаш қоидалари, хулоса чиқариш (исботлаш) қоидалари; олинган натижалар (хулосалар).
Достарыңызбен бөлісу: |