Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет103/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   177
1- (1)

Назариянинг қандай турлари бор?

Назарияларнинг тўрт турини кўрсатиш мумкин: 1) тажриба билан иш кўрадиган фанларнинг мазмундор назариялари; 2) гипотетик-дедуктив (ёки ярим аксиоматик) назариялар; 3) аксиоматик назариялар; 4) формаллашган назариялар.

  1. «Мазмундор» назариялар нима?

Мазмундор назарияларда маълум бир соҳага оид фактлар тизимга солинади, умумлаштирилади ва тушунтирилади. Улар асосан тажриба натижаларига, эмпирик материалларга таянади, уларни таҳлил қилади, тартибга солади ва умумлаштиради.

  1. Гипотетик-дедуктив назариялар нима?

Гипотетик-дедуктив назариялар табиатшуносликда учрайди. У турли хил мантиқий кучга эга гипотезалар тизимидан иборат бўлиб, унда мантиқан кучлиларидан мантиқан кучсизроқлари дедукция қилинади.

  1. Аксиоматик назариялар нима?

Аксиоматик назариялар асосан математикада қурилади ва асосий аксиомалардан дедуктив йўл билан келтириб чиқарилади.

  1. Формаллашган назариялар нима?

Формаллашган назария деб мантиқий алоқадорликларнинг формулалар орқали ифодаланган кўринишига айтилади. У мантиқ ва математикада кўп қўлланилади.

  1. Софизм нима?

Фикрларнинг турли маънода қўлланилишига таяниб бошқаларни атайлаб чалғитиш, алдаш, ҳийлакорлик қилиш йўлида мантиқий қонун қоидаларни атайлаб бузиб мулоҳаза юритиш усули. Софизм сўзи юнонча sophisma – ҳийлакорлик, айёрлик деган маънони англатади.

  1. Паралогизм нима?

Мантиқий қонунларни англамасдан, билмасдан бузиб ишлатиш оқибатида хато хулоса чиқариш. Паралогизм сўзи юнонча paralogismos – нотўғри мулоҳаза сўзидан олинган бўлиб, беҳосдан хато фикр юритишни англатади.

  1. Парадокс нима?

Парадокс сўзи юнонча пара – қарши ва доха – нуқтаи назар сўзларининг бирикмасидан ташкил топган бўлиб, кўрилмаган, ғаройиб, ғалати мулоҳаза бўлиб, у мулоҳаза юритиш тартибига кўра, воқеликда учрайдиган, одатдаги соғлом ақлга мос келувчи нуқтаи назарлардан кескин фарқ қилиши билан кишиларнинг эътиборини тортади. Уларни исботлаш мумкин эмас, шунингдек, бундай мулоҳазаларни на чин, на ёлғон мулоҳазаларга киритиб бўлади.



  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет