Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет100/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   177
1- (1)

Аргументлар нима?

Аргументлар – тезиснинг чинлигини асослаш учун келтирилган ҳукмлар.

  1. Нималар аргумент бўлиб келиши мумкин?

Аргументлар бўлиб тезис билан боғлиқ фактларни қайд қилувчи ҳукмлар, таърифлар, аксиомалар, теоремалар, қонунлар ҳамда бошқа эмпирик ва назарий умумлашмалар келади.

  1. Исботлаш усули – демонстрация нима?

Исботлаш усули – демонстрация тезис билан аргументлар ўртасидаги мантиқий алоқадан иборат. У хулоса чиқариш шаклида бўлади, яъни тезис аргументлардан хулоса сифатида мантиқан келиб чиқади.

  1. Исботлашнинг қандай турлари мавжуд?

Исботлашнинг икки тури мавжуд: бевосита исботлаш ва бавосита исботлаш.

  1. Бевосита исботлаш нима?

Бевосита исботлаш тезиснинг чинлигини тўғридан-тўғри аргументлар билан асослаш бўлиб, унда тезисга зид бўлган ҳукмлардан фойдаланилмайди.

  1. Бавосита исботлаш нима?

Бавосита исботлаш тезиснинг чинлигини унга зид бўлган ҳукмнинг (антитезиснинг) хатолигини кўрсатиш орқали асослашдир.

  1. Бавосита исботлашнинг қандай турлари бор?

Бавосита исботлашнинг апагогик ва айирувчи исботлаш турлари бор.

  1. Апагогик исботлаш нима ва унинг қандай босқичлари бор?

Апагогик исботлаш тезис ва антитезис ўртасидаги муносабатга асосланиб исботлаш усулидир. Унинг уч босқичи бор. 1-босқичда антитезис топилади ва 2-босқичда у вақтинча чин деб қабул қилинади ва ундан маълум бир натижалар келтириб чиқарилади; 3-босқичда эса, бу натижаларнинг хато эканлиги кўрсатилиб, тезиснинг чинлиги исботланади.

  1. Айирувчи исботлаш нима?

Айирувчи исботлаш тезиснинг соф айирувчи ҳукмнинг, кучли дизъюнкциянинг) бир аъзоси сифатида унинг чинлигини бошқа аъзоларининг, антитезиснинг хатолигини кўрсатиш орқали исботлаш усулидир.
Унинг формуласи қуйидагича: (abc; ¬b¬c)/c 148. Раддия нима?
Раддия – исботни бузишга қаратилган мантиқий амалдир.



  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет