Қуйидаги мулоҳазани тафаккур қонунларидан келиб чиқиб таҳлил қилинг:
“Амалий машғулот пайтида талаба ўқитувчисидан: «Кишини қилмаган иши учун жазолаб бўладими?», – деб сўради. Ўқитувчи: «Йўқ, жазолаб бўлмайди», – деб жавоб берди. Шунда талаба: «Ундай бўлса, мени жазоламанг, уйга берилган вазифани қилмадим» – деди талаба.
Бир-бирига зид бўлган икки жузъий ҳукмлар учинчиси мустасно қонунига бўйсунадими?
(Жавоб: Йўқ. Учинчиси мустасно қонуни умумий ҳукмларга нисбатан амал қилади).
ЖАВОБИ КЎРСАТИЛМАГАН МАСАЛАЛАР
Мантиқий қонунлар билан ҳуқуқий қонунларнинг ўхшашлиги ва фарқларини топинг.
Қуйидаги тушунчаларни миқдорига қараб ажратинг: ОДАМ, СТОЛ, ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ, БАЪЗИ ҚОЛОҚ ТАЛАБАЛАР, ПОЛКОВНИК СОБИРОВ, КАТТА ОДАМ, ЭНГ КИЧИК ТАЛАБА, ДАФТАР, АЙРИМ АЪЗОЛАР, БАРЧА ЖИНОЯТЧИЛАР.
Қуйидаги ижобий ва салбий тушунчаларни ажратинг: САБРЛИ ОДАМ, БЕЗИЁН КИШИ, БЕМЕҲР БОЛА, БАХТСИЗ ИНСОН, НУҚСОНЛИ ИДИШ, НОМАРД КИМСА, ҚАДРЛИ ДЎСТ, ЗАРАРЛИ ХАШОРАТ, АСОССИЗ ХУЛОСА.
Қуйидаги тушунчаларни абстракт ва конкрет тушунчаларга ажратинг: ТИНЧЛИК, ИНСОН, ҲАРАКАТ, ВАҚТ, ЖАСУРЛИК, ТИНЧ ДАРЁ, ҒИЛДИРАКНИНГ ҲАРАКАТИ, ЖАСУР ЖАНГЧИ, ТАЛАБА, ДАЪВО, МЕҲР, ЮРАК, ТЕМИР КОСА, БАХТСИЗ ИНСОН.
Қуйидаги тушунчаларга таъриф беринг: КИТОБ, ТАЛАБА, ҲАЙВОН, МУЗЛИК, ТЕЛЕФОН, ПИЁЛА, ҚАЛАМ, УЙ, ОВҚАТ.
Қуйидаги тушунчалар ичидан нисбатсиз ва нисбатдош тушунчаларни ажратинг: КИТОБ, УЙ, КИЧИК, ПИЁЛА, ДАФТАР, ЎҚИТУВЧИ, ЧОЙНАК, ДАФТАР, ЎҚУВЧИ, ШОГИРД, ОТА, КАТТА, БАЛАНД, ЎҚУВЧИ, БОЛА, ОНА, ПАСТ, УСТОЗ.
Қуйидаги тушунчаларни чегараланг: КОИНОТ, ҲАРАКАТ, ИНСОН, ҲОДИСА, ВАҚТ, ФАЗО, ҒОЯ, ОЛАМ, СТОЛ, УЙ, КИТОБ.
Қуйидаги тушунчаларни умумлаштиринг: САРИҚ ҚАЛАМ, АМУДАРЁ, ТОШКЕНТ, ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ, ЧИННИ ПИЁЛА,
Қуйидаги умумий тушунчаларни бўлинг: ОДАМ, ТАЛАБА, ҲАРБИЙ, ЎҚИТУВЧИ, ФАН, ИНШОАТ, ДАРЁ, ДЕНГИЗ, ДОРИ.
Қуйидаги тушунчаларни классификация қилинг (таснифланг): ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИ, РАНГ, ДАРАХТ, МИЛЛАТ, ШАҲАР, ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИ, ИНСОНИЙ СИФАТЛАР, МАФКУРА, ДАВЛАТ.
Қуйидаги тушунчаларга номинал таъриф беринг: ЛОГИКА, КОМПЬЮТЕР, ПРИНТЕР, НОУТБУК, ПЛЕЕР, ВОЛЕЙБОЛ.
Қуйидаги тушунчаларга генетик таъриф беринг: ХИМИЯВИЙ ЭЛЕМЕНТ, КИСЛОТА, КЕНТАВР, ТУЗ, ПАЛОВ.
Тушунчаларнинг мослик муносабатига мисол келтиринг ва чизмасини беринг.
Тушунчаларнинг қисман мослик муносабатига мисол келтиринг ва чизмасини беринг.
Тушунчаларнинг бўйсуниш муносабатига мисол келтиринг ва чизмасини беринг.
Тушунчаларнинг бирга бўйсуниш муносабатига мисол келтиринг ва чизмасини беринг.
Тушунчаларнинг қарама-қаршилик муносабатига мисол келтиринг ва чизмасини беринг.
Тушунчаларнинг зидлик муносабатига мисол келтиринг ва чизмасини беринг.
Қуйидаги таърифлар ичидан тавтологик таърифни топинг:
а) Оксид металларнинг кислород билан бирикиши натижасида
ҳосил бўлган кимёвий бирикма;
б) Хаёл – учқур от:
в) Хасис – қурумсоқлик қилувчи киши:
г) Онг моддий эмас;
д) Метафора кўчирма маънода ишлатиладиган сўз;
е) Семиотика тил белгиларини ўрганувчи фандир.
Қуйидаги ҳукмларнинг миқдори ва сифатини аниқланг:
Талабалар – Ватан ҳимоячиларидир;
Айрим кишилар гиёҳванддир;
Карим жиноятчи эмас;
Талабаларнинг 50 фоизи имтиҳондан йиқилди; 5) Ҳеч бир ҳарбий погонсиз эмас;
6) Айрим ўқитувчилар маҳоратли эмас.
21. Қуйидаги гаплар ичидан ҳукмларни топинг:
1) Яшасин тинчлик! 2) Комил Собирдан катта; 3) Бу кимнинг ўғли?
Ҳаёт қувончи;
Аҳмад 101 гуруҳ талабаcи эмас; 6) Сен шуниям билмайсанми?
22. Қуйидаги ҳукмларда терминлар ҳажмини аниқланг: 1) Баъзи талабалар вақтини беҳуда сарфламайди;
Кўпгина ёввойи ўсимликлар медицинада ишлатилади;
Курсимиздаги барча талабалар синовдан ўтишди; 4) Ҳеч ким мангу яшай олмайди; 5) Бу соат электрон механизмга эга.
Умумий инкор ҳукмга мисол келтиринг ва терминларини кўрсатинг.
Жузъий тасдиқ ҳукмга мисол келтиринг ва терминларини кўрсатинг.
Умумий тасдиқ ҳукмга мисол келтиринг ва терминларини кўрсатинг.
Жузъий инкор ҳукмга мисол келтиринг ва терминларини кўрсатинг.
Субъекти ва предикати тўлиқ ҳажмда олинган умумий тасдиқ ҳукмга мисол келтиринг
Предикати тўлиқсиз, субъекти эса тўлиқ ҳажмда олинган умумий тасдиқ ҳукмга мисол келтиринг.
Предикати тўлиқсиз ҳажмда олинган жузъий тасдиқ ҳукмга мисол келтиринг.
Предикати тўлиқ ҳажмда, субъекти эса, тўлиқсиз ҳажмда олинган жузъий тасдиқ ҳукмга мисол келтиринг.
Конъюнктив ҳукмнинг чинлик жадвалини тузинг.
Оддий дизъюнктив ҳукмнинг чинлик жадвалини тузинг.
Қатъий дизъюнктив ҳукмнинг чинлик жадвалини тузинг.
Импликатив ҳукмнинг чинлик жадвалини тузинг.
Эквивалентлик ҳукмининг чинлик жадвалини тузинг.
Айирувчи ҳукмни инкор қилиш формуласини ёзинг.
Айирувчи инкор ҳукмни инкор қилиш формуласини ёзинг.
Бирлаштирувчи ҳукмни инкор қилиш формуласини ёзинг.
Бирлаштирувчи инкор ҳукмни инкор қилиш формуласини ёзинг.
Зарурий (алетик) модал ҳукмга мисол келтиринг.
Ассерторик оддий ҳукмга мисол келтиринг.
Мураккаб ҳукмларнинг турларини айтинг.
Бевосита хулоса чиқариш турларини айтинг
44.Қуйидаги ҳукмлардан алмаштириш йўли билан бевосита хулоса чиқаринг:
Гуруҳимизнинг барча талабалари мантиқни ўзлаштиришди.
Айрим талабалар тортинчоқдир.
Ҳеч ким тоғни кўтара олмайди.
Айрим маълумотлар ишончли эмас.
Ҳеч нимадан ҳеч нарса пайдо бўлмайди.
45. Қуйидаги ҳукмлардан айлантириш йўли билан бевосита хулоса чиқаринг:
Барча одамлар чекли умр кўради.
Учта тоқ сон йиғиндиси тоқ сондир.
Ҳеч бир одам Марсда бўлмаган.
Барча ромблар тўрт бурчаклидир.
Айрим профессорлар Ўзбекистон Миллий Университетида хизмат қилади.
Ҳеч бир жиноятчи талаба эмас.
46. Қуйидаги ҳукмлардан предикатга қарама-қарши қўйиш йўли билан бевосита хулоса чиқаринг:
Барча тингловчилар ҳарбийдир.
Ҳеч бир жиноят жазосиз қолмайди. 3. Баъзи китоблар мантиққа оид эмас.
Баъзи жиноятчилар ўғрилик қилади.
Маст кишидан ақл кетади.
Ахмоқлик даъвоси йўқ касалликдир
Достарыңызбен бөлісу: |