ИЛМОҚЛИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР:
Қуруқ тош бўлмайди.
Ҳўл дарахтнинг тагида.
Денгизчи: «Ке-мани-е» деган, бу сўз «кел мани егин» деган гапдир.
«билан» деган сўз бор.
«Алфавит» сўзида 7 та ҳарф бор.
Сувга ун қўшилса хамир ҳосил бўлади.
Фақат шимолий қутбдагина ҳамма йўналишлар жанубга олиб боради, демак уй шимолий қутбда, шимолий қутбда эса, оқ айиқлар бўлади, демак айиқ оқ рангда.
Ҳар қандай ўйин бошланмасдан олдин ҳисоб 0 : 0 бўлади.
Яримигача бўм-бўш бўлса, демак, у бутунлай бўм-бўш.
Омон қолганлар, яъни тириклар дафн этилмайди.
5 тийинлик.
Билан сўзи бор.
Йўловчилар дарёнинг қарама-қарши қирғоқларидан келишган.
Китоб қурти бор йўғи икки бетни еган.
Тракторчи аёл киши экан.
Ўлган инсон уйлана олмайди.
Таксичи – сиз-ку, демак у сизнинг ёшингизда).
80 минут 1 соат-у 20 минутга тенг.
40 метр.
У тушунарли баён этдингиз, демоқчи.
Ҳар иккала поезд Тошкентдан бир хил масофада бўлишади.
Хўроз тухум туғмайди.
VI БЎЛИМ
Коктейль идишидаги тангалар. Коктейл ичишга мўлжалланган конуссимон стаканчаларга 11 та тангани ҳар бир стаканда тоқ сонли тангалар бўлиши учун биринчи стаканга 1 та, иккинчи стаканга 3 та, учинчи стаканга 7 та қилиб тақсимласак бўлади. Агар 10 та тангани 3 та стаканга тоқ сондан қилиб тақсимлаш керак бўлса, сиз бу топшириқни қандай қилиб бажарган бўлар эдингиз.
Шаҳар ҳокиминикида меҳмондорчилик. Шаҳар ҳокими ўзининг қайнисини, хотинининг укасини, ўғлининг тоғасини, қайнонасининг ўғлини, қайнотасининг қизининг укасини, отасининг қудасининг қизининг укасини, онасининг кудасининг ўғлининг жиянининг тоғасини меҳмондорчиликка таклиф қилди. Савол: мехмондорчиликка неча киши келган?
Достарыңызбен бөлісу: |