Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет108/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   177
1- (1)

Бисквит қанча туради? 1 стакан лимонад, 3 та бутерброд ва 7 та бисквит 1 шиллинг 2 пенс туради. 1 стакан лимонад, 4 та бутерброд ва 10 та бисквит 1 шеллинг-у 5 пенс туради. Топингчи: 1) 1 стакан лимонад, 1 та бутерброд ва 1 та бисвит қанча туради? 2) 2 стакан лимонад, 3 та бутерброд ва 5 та бисквит қанча туради?

  • Шарнинг рангини топинг. Ёпиқ идиш ичида иккита шар бор. Шарлар тўғрисида уларнинг ҳар бири ёки қора, ёки оқ рангда эканлигидан бошқа маълумот йўқ. Шунга асосланиб, шарларни идишдан чиқармасдан туриб, уларнинг қандай рангда эканлигини айтинг-чи?

  • Қотил ким? Икки киши қотиллик айби билан судланмоқда. Суд маслаҳатчилари улардан бирини айбдор деб, иккинчисини эса, айбсиз деб топишди. Судья айбдор деб топилган кишига юзланиб, шундай мурожаат қилди: «Бу мен ҳал қилган суд жараёнлари ичида энг ғалати ишдир. Гарчи сизнинг айбингиз ҳар қандай шубҳалардан ҳоли тарзда тасдиқланган бўлса ҳам, қонунга биноан, мен сизни озод қилишга мажбурман». Судьянинг бундай кутилмаган ҳукмини қандай изоҳлаш мумкин?

  • Бешта қоп берилган. Биринчи ва бешинчи қоплар биргаликда 12 фунт, иккинчи ва учинчи қоплар 13 ½ фунт, учинчи ва тўртинчи қоплар 11 ½ фунт, тўртинчи ва бешинчи қоплар 8 фунт, биринчи, учинчи ва бешинчи қоплар – 16 фунт. Ҳар бир қопнинг оғирлигини топинг.

  • Ночор ногиронлар. Ногиронларнинг 70% кўзини йўқотган, 75% қулоғини, 80% қўлини, 85% оёғини. Неча процент ногиронлар ҳам кўзини, ҳам қулоғини, ҳам қўлини, ҳам оёғини йўқотган?

  • Топқир таксичи. Бу ҳодиса Нью-Йоркда бўлган. Бир хоним такси тўхтатиб, уйига олиб бориб қўйишини илтимос қилиб, уйининг адресини айтибди. Йўлда хоним тўхтовсиз жаврайвериб, таксичининг қулоғини қоматга келтирди. Бундан қутилиш учун, таксист хонимга шундай дебди: «Кечирасиз, хоним. Менинг қулоғим том битган, эшитмайди. Аксига олиб, эшитиш аппаратим ҳам бугун бузилиб қолибди». Бу гапни эшитгач, хонимнинг чакаги ўчибди. Аммо у таксичи хонимни айтган жойига олиб келгандан сўнг таксидан тушиб, уйига кириб кетгач, бирдан таксичининг кар эмаслигини пайқаб қолибди. Хоним ҳайдовчининг алдаганлигини қандай билиб олган?



  • Достарыңызбен бөлісу:
  • 1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   177




    ©dereksiz.org 2024
    әкімшілігінің қараңыз

        Басты бет