Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет111/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   177
1- (1)

«УЮМ» парадокси. Унинг мазмуни қуйидагича: Бир уюм қум турибди.
Агар шу уюмдан битта қумни олиб ташласак, уюм йўқоладими?

  • деб сўралади.

  • Йўқ. – деб жавоб беришади.

  • Яна битта қумни олсак-чи?

  • Йўқ. – деган жавобни яна оламиз. Шу тарзда ҳар сафар савол сўраб биттадан қум донасини олиб ташлайверамиз. Энг охирги қумни олишда ҳам шу саволни сўраймиз ва охирги қумни олганимизда уюм йўқолади.

«КАЛ» парадокси ҳам шунга ўхшаш. Бу жойда қум донаси ўрнига соч толаси юлиб ташланади. Савол юқоридагидек – «Битта сочни юлиб ташласак одам кал бўладими? «Бу саволга «Йўқ» жавоби олингач, биттадан соч юлиб ташланади. Бу жараён то охирги соч толаси қолгунча давом эттирилади.
ҚАДИМГИ ЮНОН СОФИСТЛАРИ МУНОЗАРАЛАРИДАН:
Т е з и с:

А р г у м е н т:

  • Сенда ит борми?

  • Ҳа, бор.

  • Унинг қўшнингнинг қанжиғидан болалари – кучукчалари борми?

  • Ҳа, бор. Мен ўзим кўрганман итимнинг қўшни қанжиғи билан илиқлашиб уни туғдирганлигини.

  • Демак, итинг – ота. У сеники. Демак, у сенинг отанг. Кеча сен итингни роса калтакладинг. Яхши эмас, яхши одам ўз отасини калтаклайдими?

  • Ҳа, айтгандай, сенинг отанг ит бўлгач, сенинг ўзинг ҳам итсан, кўппаксан.

Бу софизмнинг мантиқий хатоси шундаки, унда «сенинг итинг» тушунчаси «сенинг отанг» тушунчаси билан атайлаб алмаштирилгандир.
«СЕНИНГ ШОХИНГ БОРМИ?» Бу софизмда софист уни тингловчидан шундай сўрайди:

  • Сенинг йўқотмаган нарсанг ўзингда бўладими?

  • Ҳа. – деб жавоб беради, уни тингловчи, - Йўқотмаган нарсам ўзимда.

  • Сен шохингни йўқотмагансан, шундайми?

  • Ҳа, мен шох йўқотмаганман.

  • У ҳолда, шохинг ўзингда. Сен шохли одамсан.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет