Ривожланишнинг уч хил йўналиши бўлади.
Агар система нисбатан қуйи даражадан юқори даражага, содда ҳолатдан такомиллашган ҳолатга ўтса, бу прогрессив ривожланиш йўналишидир.
Агар система нисбатан юқори даражадан қуйи даражага, такомиллашган ҳолатдан соддалашган ҳолатга ўтса, бундай системадаги ривожланиш регрессив йўналишга юз тутганлигидан далолат беради.
Агар система ўзининг ўсишида бир такомиллашган, системалашган ҳолатдан шу даражадаги ҳолатга ўтса, бундай ривожланиш бир текис ривожланиш йўналиши дейилади.
Ривожланишнинг бундай хусусиятларини, яъни унинг йўналишини акс эттирувчи хусусиятларини инкорни инкор қонуни изоҳлаб беради. Бу қонун – «Ривожланиш қаёққа бормоқда?» – деган саволга жавоб беради. Бу учала қонун диалектиканинг қонунларидир. Диалектика қонунлари нисбатан бир текис, барқарор ва чизиқли ривожланувчи системалардаги ўзгаришларни тўғри тушунтириб бера олади. Аммо кескин катастрофик ўзгаришдаги, ночизиқли, мураккаб иерархик тузилган системалардаги ривожланишни ўзгаришларни, флуктуацион ўзгаришли системалардаги, бифуркацион жара-ёнлардаги ўзгаришларни синергетика қонуниятлари асосида, синергетик методологияни тадбиқ этиш асосидагина билиб олиш мумкин. Синергетика ночизиқли, кўп тармоқли, мураккаб, очиқ ва ўз-ўзини ташкил этувчи, ўзини-ўзи бошқарувчи ва такомиллаштирувчи системаларнинг ривожланиш механизмига хос қонуниятларни очиб беради.
Бутун Коинотнинг ўзи ана шундай ривожланувчи системалар қаторига киради. Дастлаб, тадқиқотчилар ўзини-ўзи такомиллаштириш хусусиятини жамиятгагина хос бўлган хусусият деб ўйлашар эди. Бориб-бориб, бу хусусиятнинг барча тирик организмларга ва нотирик системаларга ҳам хос бўлган универсал хусусият эканлиги аниқланди.
Борлиқнинг яна бир жиҳати унинг тузилиши, структураси, жараёнлар суръати ва қандай таркибда эканлигини ифодаловчи хоссаси фазо ва вақтдир.
Фазо ва вақтнинг таърифши
Достарыңызбен бөлісу: |