Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет126/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   177
1- (1)

ҲАРАКАТ

Ҳаракатнинг таърифи

Ҳаракат – борлиқнинг асосий ажралмас хусусияти бўлган ўзгарувчанликни ифодаловчи фалсафий категориядир. Ҳаракат – борлиқнинг асосий мавжудлик усулидир. Борлиқнинг мавжудлиги ундаги ўзгаришлар билан белгиланади. Агар ўзгариш бўлмаса, борлиқнинг бор ёки йўқлиги номаълумлигича қоларди. Ҳаракат тушунчаси оламдаги ўзгаришларни, имкониятларнинг воқеликка айланишини, сабабнинг оқибатни вужудга келтиришини, рўй бераётган ҳодисаларни, оламнинг бетўхтов янгиланиб боришини акс эттиради.
Оламдаги ҳар қандай жараён ҳаракат туфайли содир бўлади. Ҳар қандай ўзгариш ҳаракатдир. Ўзгаришлар на фақат моддий объектларга, балки маънавий, ғоявий объектларга ҳам хосдир. Ҳар қандай (моддий ёки ғоявий) объектнинг мавжудлиги ундаги ҳаракат ва ўзгаришлар туфайли намоён бўлади. Шу сабабли ҳаракат борлиқнинг асосий мавжудлик усулидир.
Фалсафий адабиётларда моддий борлиқнинг қуйидаги ҳаракат шаклларини ажратиб кўрсатишади:

  1. моддий ҳаракатнинг энг содда шакли – механик ҳаракат

(уни моддий нуқталарнинг фазодаги силжиши деб таърифлашади);

  1. физик ҳаракат (элементар зарачалар, атом ядроси ва атомнинг ҳаракатдан тортиб, оламнинг фундаментал кучлари, иссиқлик, электр ва майдон ҳаракатигача, ёруғликдан тортиб коинотнинг гравитация кучигача барчаси шу ҳаракат шаклига мансубдир);

  2. химиявий ҳаракат (бунга молекулаларнинг ассоциацияси ва диссоциацияси, ионлар ҳаракати, модданинг музлаши ва кристалланиш жараёнлари, химиявий реакциялар, химиявий синтез ва парчаланиш, ёниш ва оксидланиш ва бошқа химиявий жараёнлар киради);

  3. биологик ҳаракат (ҳаётий жараёнлар); Айрим манбаларда химиявий ҳаракатдан кейин моддий объектларнинг прогрессив ва регрессив йўналишда ривожланишига қараб, юксакликка – биологик ҳаракатга ва қуйи йўналишига, инқирозига қараб – геологик ҳаракат ҳам кўрсатилади, чунки ер юзида жонли организмларнинг ҳалок бўлиши оқибатида катта-катта материклар, маржонлардан пайдо бўлган ороллар вужудга келади. Ундан ташқари Ер шари қобиқларидаги, материклардаги ўзгаришлар ҳам геологик ҳаракатга мансубдир. Бу жараёнлар геологиянинг тадқиқот объектига киради;

  4. социал (ёки ижтимоий) ҳаракат (жамиятдаги ижтимоий жараёнларнинг намоён бўлиши). Булардан ташқари, инсон ақлзаковати ҳамда ахборот жараёнлари билан боғлиқ бўлган идеал, ғоявий, маънавий кўринишдаги ҳаракат шакллари ҳам мавжуддир.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет