Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар


Фанларнинг методлари ва методология ҳақида. Метод



бет22/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   177
1- (1)

Фанларнинг методлари ва методология ҳақида. Метод – мақсадга эришишга ёрдам берувчи усуллар йиғиндиси. Метод (юнонча methodos, таржимаси «нимагадир элтувчи йўл»). Ҳозирги замон табиатшунослик фанларида илмий билишнинг турли босқичларида фойдаланиладиган методлар мавжуддир. Методлар ўзининг қўлланилиш миқёсига қараб уч гуруҳга ажралади. Биринчи, ҳамма фанларда ва илмий билишнинг барча босқичларида қўлланиладиган универсал методлар. Бундай методлар ялпи умумий (фалсафий) методлар дейилади. Улар ўта умумий ва универсал хусусиятга эга бўлиб, фалсафий методлар ҳисобланади. Улар, айни пайтда, бошқа фанлар учун методология ролини ўтайди. Бундай методлар гуруҳига метафизика, диалектика, синергетика методларини киритиш мумкин. Иккинчи гуруҳ методлар илмий билишнинг у ёки бу босқичида, яъни ё эмпирик, ё назарий босқичида, ёки эмпирик босқичидан назарий босқичга ўтиш чегарасида қўлланилувчи умумий илмий методлар дейилади. Эмпирик босқичда қўлланилувчи методларга кузатиш, эксперимент, тасвирлаш, ўлчаш методлари киради. Назарий босқичда қўлланилувчи методларга формализация, аксиоматизация, гипотетик-дедуктив методлар киради. Эмпирик босқичдан назарий босқичга ўтиш чегарасида қўлланиладиган умумий илмий методларга анализ ва синтез, индукция ва дедукция, экстраполяция ва интерполяция, абстрактлаштириш, умумлаштириш, аналогия, классификация, моделлаштириш ва бошқалар киради. Учинчи гуруҳ методлари эса, айрим олинган фан ёки фан соҳасида қўлланилувчи хусусий илмий методлардир. Хусусий илмий методларга, масалан, физикада спектрал анализ методини, грамматикада қиёсий таҳлил, социологияда анкетали сўров, криминалистикадаги ашёвий анализ ва бошқа методларни мисол тариқасида кўрсатиш мумкин.
Кузатиш – илмий тадқиқот учун дастлабки маълумотлар берувчи метод бўлиб, у ташқи дунёнинг мақсадга биноан ва ташкилий идрок этилишини ифодалайди. Кузатиш бевосита ёки билвосита амалга оширилиши мумкин. Кузатиш жараёнида кузатилувчи объектга ёки у мавжуд бўлган муҳитга ҳеч қандай таъсир этиш ва ўзгартиришлар киритиш мумкин эмас.
Эксперимент – бирорта ҳодисани, унга тадқиқотнинг мақсадига мувофиқ келувчи янги шарт-шароитлар яратиш йўли билан фаол таъсир қилиш орқали ўрганиш. Экспериментда ўрганилувчи объектнинг ўзига ёки яшаш муҳитига тегишли ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилади. Эксперемент жисмоний (физик асбобускуналар билан амалга ошириладиган) ёки фикрий бўлиши ҳам мумкин.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет