Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар


ҲОЗИРГИ ЗАМОН ТАБИАТШУНОСЛИГИ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ1



бет17/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   177
1- (1)

    Бұл бет үшін навигация:
  • КИРИШ

ҲОЗИРГИ ЗАМОН ТАБИАТШУНОСЛИГИ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ1


(асосий тушунчаларига изоҳлар)
Китоб ҳозирги замон табиатшунослиги муаммоларига қизиқувчи талабалар, аспирантлар, тадқиқотчилар ва олам сирларини билишга қизиқувчи,ҳамда ўз дунёқараш доирасини кенгайтиришга интилувчи ҳар бир ўқувчи учун мўлжаллангандир.

КИРИШ


Йигирма биринчи асрга келиб, инсоният табиатнинг кўплаб муҳим универсал қонуниятларини кашф этишга эришди. Бу кашфиётлар инсониятнинг табиий борлиқни янада чуқурроқ, янада мукаммалроқ, янада муфассалроқ билиб олишига имконият яратди. Бу қонуниятларни ўзлаштириш, улардан фойдаланиб инсон ва табиат, жамият ва табиат ўртасидаги мутаносибликни, гармоник мувозанатни сақлаш, ривожлантириш, инсон ва инсониятнинг яшаши учун зарар бўлган имкониятларни, айни пайтда, табиий муҳитга, флора ва фаунага (ўсимликлар ва ҳайвонот оламига) зарар келтирмасдан, янада кенгайтириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бирига айлангандир. Шунинг учун ҳам, ҳозирги замон табиатшунослиги концепциялари фанини олий маълумот олаётган ёшларимизга ўргатиш уларнинг дунёқарашини чуқурлаштиришга, табиий-илмий билимларини системага солишга, ҳаётда учрайдиган айрим ҳодиса ва жараёнларга эътиборлироқ муносабатда бўлишига ёрдам беради. Бундай билимлар инсонларнинг бугунги ҳаётини фаровонлаштириш, хавфсизлигини муҳофазалаш ва келажагини таъминлаш, асраш учун жуда зарурдир. Маълумотлар мажмуи тарзидаги луғат шаклида тузилган ушбу қўлланмани ўрганишда унинг табиий фанларнинг турли соҳаларига ажратилганлигига эътибор беринг. Қўлланмадаги изоҳларни табиатшунослик тарихи, методология, физика ва космология, химия ва геология, биология ва физиология қисмларига ажратиб кўрсатдик. Айрим қонуният ва тушунчалар устида кенгроқ, батафсилроқ тўхталиб ўтдик. Бу китоб ёшларимиз дунёқарашини кенгайтиришда, тизимга солишда, табиат ҳодисаларига оид асосий қонуниятларни ўрганишларида муҳим восита бўлиб хизмат қилади, деб ўйлаймиз.
Ҳозирги замон табиатшунослиги концепциялари ўқув предмети жаҳондаги кўпгина нуфузли университетларнинг ўқув дастурларига махсус дарс сифатида киритилган.
Китобни ёзишда Ўзбекистонда ва чет мамлакатларда эълон қилинган ҳозирги замон табиатшунослигига оид хилма-хил адабиётлардан, луғат ва маълумотномалардан, хусусан, Ўзбекистон миллий энциклопедиясида босилиб чиққан мақолалардан кенг фойдаландик. Айрим қонуният ва тушунчалар устида кенгроқ, батафсилроқ тўхталиб ўтдик. Бу китоб уни ўқувчиларнинг олам ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиришда муҳим восита бўлиб хизмат қилади деб ўйлаймиз.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет