Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет30/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   177
1- (1)

ФИЗИКА ВА КОСМОЛОГИЯ


Оламнинг фундаментал кучлари – моддий оламнинг структуравий яхлитлигини сақлаб турувчи асосий ўзаро таъсир кучлари. Бу кучлар қаторига кучли ядровий ўзаро таъсир кучлари, кучсиз ядровий ўзаро таъсир кучлари, электромагнит ўзаро таъсир кучлари, гравитацион ўзаро таъсир кучлари киради. Бу кучлар объектив борлиқнинг мавжудлигини, структуравий яхлитлигини, ўзаро алоқадорликларини, ривожланиши ва ўзгаришини таъминлайди. Бу кучлар бир-бири билан узвий боғланган ҳамда бир-бирини тақозо қилади ва ҳар бирининг ўзига хос хусусиятлари бор.
Масса (лот. massaкатта тош, бўлак) – жисмнинг инертлик ва гравитацион хусусиятларини ифодаловчи физик катталик. Масса тушунчасини фанга И.Ньютон 1687 йилда «Натурал фалсафанинг математик асослари» номли асарида олиб кирган. Ҳар қандай жисм унга бошқа жисмлар таъсир этмагунча тинч ёки тўғри чизиқли текис ҳаракатини сақлайди. Жисмларнинг бу хусусияти инертлилик деб аталади. Жисм инертлилигининг ўлчови – инерцион масса. Жисмларнинг массалари Халқаро бирликлар тизими(СИ)да килограммларда, атом ва ядро физикасида атом масса бирликларида ва ЭВ(электронвольт)ларда ўлчанади. Тинч ҳолатдаги массаси нолга тенг бўлган зарралар ҳам бор. Масалан (фотонлар), аммо бундай зарралар тинч ҳолатда мавжуд бўлмайди, пайдо бўлган ондаёқ тезлик билан ҳаракатлана бошлайди.
Атмосфера (юн. atmos – буғ ва сфера) – ер шари атрофини қуршаб олган ва у билан биргаликда айланадиган ҳаво қатлами бўлиб, унинг массаси 5, 15⋅1015 т. Бўлиб, ер шари оғирлигининг тахминан миллиондан бир бўлагига тенг. Атмосферанинг ер сиртидаги таркибини 78,1% азот, 21 кислород, 0,9 аргон ва озгина миқдорда корбонат ангидрид, водород, гелий, неон ва бошқа газлар ташкил қилади. Атмосфера қатламлари тропосфера, стратосфера,мезосфера, термосфера, экзосфера. Ер юзасидан 20 км гача сув буғлари мавжуд, 20–25 км оралиқда озон қатлами мавжуд, 100 км дан баландликда енгил газлар салмоғи ошади, ундан анча юқори қатламда атомлар, ионлар ва эркин электронларга ажралиб ионосферани ташкил этади. Ҳозирги атмосферамиз жонли модда биосферанинг махсулоти. Сайёрамиздаги жонли моддалар атмосферадаги кислородни тўлиқ қайта янгилаши учун 5200 – 5800 йил кетади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет