Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет18/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   177
1- (1)

ҲОЗИРГИ ЗАМОН ТАБИАТШУНОСЛИК


КОНЦЕПЦИЯЛАРИ ФАНИНИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРИ
Ҳозирги замон табиатшунослик концепциялари фанининг предмети. Ҳозирги замон табиатшунослик концепциялари фани бутун борлиқнинг универсал табиий ривожланиш хусусиятлари, ўзаро алоқадорликлари, таркибий тузилиши ва моҳияти ҳақидаги умумий билимларни ўрганади. У табиий фанларга оид муҳим ғоялар, қонуниятлар ва принципларнинг моҳиятини ўрганувчи, системага солувчи фандир.
Табиётшунослик ёки табиатшунослик – табиат ҳақидаги фанлар мажмуасидир.
Табиатшуносликнинг вазифаси – табиатнинг объектив қонунларини билиб олиш ва улардан инсон манфаатлари йўлида амалий фойдаланишга имкон яратиш.
Ҳозирги замон табиатшунослик концепциялари фанининг объекти – табиий ривожланувчи, ўзгарувчан ва мураккаб тузилган объектив моддий борлиқ. Шу нуқтаи назардан, бу фан моддий олам ва унда инсоннинг ўрни, инсон яшайдиган табиий муҳит, унинг тузилиши ва таркиби, физик, химик, биологик ва физиологик объектлар, ҳодисалар ва жараёнлар ҳақида маълумот беради, уларга хос қонуниятларни таҳлил қилади. Бу фан яхлит Коинот, унинг келиб чиқиши, ривожланиши қонуниятлари, таркибий тузилиши, унда ҳукмронлик қилувчи фундаментал кучлар, бу кучларнинг табиати, хусусиятлари ҳақидаги асосий билимларни ўргатади.
Ҳозирги замон табиатшунослик концепциялари фанининг аҳамияти – юқори малакали кадрлар тайёрлашда уларнинг олам тўғрисидаги тасаввурларини ривожлантиради ва системага солади, дунёқарашини кенгайтиради, борлиқдаги нарса ва ҳодисалар ўртасидаги турли хил алоқадорликларнинг моҳиятини, фундаментал қонуниятларини билишига, бу қонуниятлардан ўзининг амалий фаолиятида тегишли миқёсда фойдаланишига имконият яратади. Бу фан жаҳоннинг барча ривожланган мамлакатларида фундаментал дарс сифатида махсус ўқитилмоқда.
Оламнинг етти жумбоғи тўғрисида немис биологи Эрнст Геккель (Haeckel) (1834–1919) ва немис физиологи ва файласуфи Эмиль Генрих Дюбуа-Реймон (Du Bois-Reymond) (1818–1896) қуйидагиларни айтишган: бу жумбоқларнинг иккитаси физикага (1,2) иккитаси биологияга (3, 4) ва учтаси психологияга (5,6,7) мансуб. Улар қуйидагилардир:
1-жумбоқ – материя ва кучнинг моҳияти охиригача очилмаган. 2-жумбоқ – ҳаракатнинг келиб чиқиш сабаби аниқланмаган.
3-жумбоқ – ҳаётнинг келиб чиқиш сабаби ҳали исботланмаган. 4-жумбоқ – табиатдаги мақсадга мувофиқликнинг илдизи номаълум.
5-жумбоқ – сезги ва онгнинг пайдо бўлиш сабаби маълум эмас.
6-жумбоқ – тафаккур ва нутқнинг келиб чиқиш сабабини билмаймиз.
7-жумбоқ – ирода эркинлигининг асл моҳияти ҳеч кимга аён эмас.
Бу жумбоқларнинг ечилиши жонсиз табиатдан жонли табиатнинг асосий фарқини, ўсимликлар билан ҳайвонлар ўртасидаги асосий фарқни, ҳайвонлар билан одам ўртасидаги асосий фарқларнинг асл моҳиятини ечиш имкониятини беради.
Концепция сўзи (лот. conceptio) муайян асарнинг маъносини белгиловчи яхлит ва етакчи фикр(ғоя)ни англатади. Ҳозирги замон табиатшунослик концепциялари жуда кўп табиий-илмий фан соҳалари аро боғланишлар ва умумийликларни асослаб берганлиги сабабли у трансдициплинарлик хусусиятига, яъни соҳалараро алоқадорлик хусусиятига эгадир. Бу фан охироқибатда моддий оламнинг глобал миқёсдаги умумий бирлигини, ягоналигини, яхлитлигини асослаб бериши лозим. Шу жиҳатдан ҳам ҳозирги замон табиатшунослик концепциялари фани табиийилмий тадқиқотларнинг умумий ғоялари ва принципларини ўзига қамраб олади. Бундай ғояларни ҳар бир инсон атрофлича билиши, бир-биридан фарқлай олиши ва теварак-атрофда рўй бераётган жараёнларга соғлом ақл нуқтаи назаридан зийрак баҳо бера олиши лозим. Бундай одамларнинг фикри асосли, мантиқли ва ишончли бўлади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет