Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар


Тасвирлаш – кузатиш ёки эксперимент ўтказишдан олинган маълумотларни муайян белгилар системаси ёрдамида, муайян тартиб асосида қайд этиб бориш. Ўлчаш



бет23/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   177
1- (1)

Тасвирлаш – кузатиш ёки эксперимент ўтказишдан олинган маълумотларни муайян белгилар системаси ёрдамида, муайян тартиб асосида қайд этиб бориш.
Ўлчаш – объектларнинг асосий хусусиятларини муайян ўлчов асбоблари ёрдамида, муайян катталикларда аниқлаш.
Формаллаштириш (Формализация) – фикрлаш натижаларини аниқ тушунчалар ва далилларда акс эттириш.
Аксиомалаштириш (Аксиоматизация) – назарияни муайян аксиомалар (чинлигини исботлаш талаб қилмайдиган мулоҳазалар) воситасида тиклаш.
Гипотетик – дедуктив метод – баъзи бир мулохазаларни гипотезалар тарзида илгари суриш ва бу гипотезаларни далиллар ёрдамида текшириш.
Анализ ва синтез – бутунни фикран ёки амалда таркибий қисмларга ажратиш анализ дейилади. Қисмлардан фикран ёки амалда бутунни ҳосил қилиш синтез дейилади.
Индукция ва дедукция – хусусийликдан умумийликка, якка фактлардан умумий мулоҳазаларга ва аксинча умумийликдан хусусийликка, бир умумий мулохазадан бошқа хусусий мулоҳазага мантиқий қонунлар асосида ўтиш.
Экстраполяция ва интерполяция – ичкаридан ташқарига (экстраполяция) ёки ташқаридан ичкарига (интерполяция) воқеликни билиш методини кўчириб қўллаш. Экстраполяцияда бизга шу жойдаги маълум тадқиқот шарт-шароитлари ва қонуниятларини тадқиқотчидан узоқда жойлашган объектга кўчириш асосида уни тадқиқ этиш. Интерполяцияда эса ташқаридаги тадқиқот объектида ўтказилган тажрибаларни шу субъект жойлашган системага кўчириб келиш. Масалан, ҳайвонларда ўтказилган тажрибани инсонда қўллаш.
Абстрактлаштириш (Абстактизация) – ўрганилаётган объектни унга унча муҳим бўлмаган муносабатлар ва тасодифий алоқадорликлардан ажратиб тадқиқ этиш.
Идеаллаштириш (Идеализация) – тажрибада ва воқеликда амалга ошириб бўлмайдиган, баъзи мавҳум объектларни тузиш билан боғлиқ бўлган фикрий услуб. Математикадаги – «нуқта», «тўғри чизиқ», «актуал чексизлик» тушунчалари, физикадаги – «мутлақ қаттиқ жисм», «идеал газ», «мутлақ қора жисм», химиядаги – «идеал эритма» тушунчалари идеаллаштирилган объектларга мисол бўлади (М.Абдуллаева).


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет