Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет25/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   177
1- (1)

Потенциал борлиқ – (юн. Potentia – куч) борлиқнинг энди рўй бериши мумкин бўлган қисми, имконият шаклидаги борлиқ. Борлиқнинг келажакда бўлиши мумкин бўлган қисми. Хью де Эвереттнинг концепциясига биноан, борлиқнинг келажакдаги ҳар бир имконияти воқеликка айланади, лекин ҳар бир имконият алоҳида олинган оламда воқеликка айланади. Яъни, агар бир нарсанинг келажакда рўй бериши мумкин бўлган минг хил имконияти бўлса, бир олам минг хил оламга тармоқланиб кетади ва ҳар бир оламда ўша имкониятлардан биттаси рўй беради. Ҳар бир олам яна ўзидаги имкониятларга кўра, тармоқланиб кетаверади. (Қаранг: «Квант механикасининг уч хил талқини»).
Борлиқнинг келажаги.
Актуал борлиқ – (ингл. aktual – замонавий, ҳақиқий, амалда мавжуд) борлиқнинг ҳозирги замонда мавжуд, рўй бераётган, субъект билан ҳамнафас қисми. Актуал борлиқ мавжудлик ҳам дейилади.
Тарихий борлиқ – борлиқнинг ўтмишда бўлиб ўтган ва тарихий хотирага айланган қисми. Борлиқнинг ўтмиши.
Виртуал борлиқ (лот. virtualis – эҳтимолий) – борлиқнинг рўй бериш эҳтимоллиги бор қисми, хаёлий борлиқ.
Мавжудлик – борлиқнинг субъект билан ёнма-ён яшовчи, ҳозирги замондаги қисмидир. Маълумки, борлиқнинг ўтган замондаги қисми энди мавжуд эмас, борлиқнинг келажакдаги қисми ҳали мавжуд эмас. Шу жиҳатдан, мавжудлик биз билан ёнма-ён яшовчи борлиқ. У моддий ёки маънавий, руҳий, табиий ёки ижтимоий борлиқ шаклида намоён бўлади. Мавжудлик нисбий тушунчадир. Сиз учун мавжуд бўлган нарса бошқа киши учун мавжуд бўлмаслиги мумкин. Бугун мавжуд бўлган нарса эртага мавжуд бўлмаслиги мумкин.
Реаллик (лот. realis – ҳақиқий, моддий) – мавжудликнинг ҳаммага аён бўлган, кўпчилик томонидан тан олинган қисми. Реаллик, муайян асосда борлиқнинг қисмини акс эттиради, масалан, физик реаллик – борлиқнинг физик қонуниятлар доирасига кирадиган қисми, химик реаллик – химия, биологик реаллик – биология асосида борлиққа ёндашишдир. Реалликнинг яна бир маъноси – объектив реалликнинг нореалликдан, мавҳум, потенциал, эҳтимолдаги, виртуал борлиқлардан фарқ қилиниши, ажратиб олинишини ифодалайди. Шу маънода, у актуал борлиқ моҳиятини беради.
Фазо (макон) – вақтнинг муайян лаҳзасида мужассамлашган оламнинг мавжуд нуқталари ва улар ўртасидаги муносабатлар мажмуаси. Уларнинг ўзаро жойлашиш тартиби, кўлами, миқёси, вазияти, ўлчамлари (кўп ўлчамлилиги).
Вақт (замон) – фазонинг муайян нуқтасида рўй берувчи ҳодисалар, жараёнлар кетма-кетлиги тартиби. Уларнинг давомийлиги, суръати, узлуксизлиги, анизотроплиги, бир ўлчамлилиги ва орқага қайтмаслиги.
Фазо – вақт – релятивистик физикада кашф этилган фазо ва вақтнинг чамбарчас ва узвий боғланганлигини, инвариантлигини ифодаловчи концептуал тушунча. Унинг формуласи қуйидагича :
dS2 = c2dt2 – dx2 – dy2 – dz2
Бу формулада S – икки ҳодиса ўртасидаги фазо-вақт оралиғи; с – ёруғликнинг вакуумдаги тезлиги; t – вақт; x, y, z – фазо координатлари.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет