Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет47/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   177
1- (1)

Реликт нурланишлар (лот. relictum – қолдиқ)– космик фазонинг фон нурланиши бўлиб, унинг спектри абсолют қора жисм спектрига яқин, ҳарорати эса 3°К ёки –270°С дир. Бу нурланишлар асосан изотроп табиатли бўлиб, унинг тўлқин узунлиги бир неча мм дан то ўн см ни ташкил этади. Бу нурланишлар Коинотнинг дастлабки Катта портлаш даврида вужудга келган. У пайтда ниҳоятда иссиқ бўлиб (∼1019ГэВ –1ГэВ =1014°К), 10–20 миллиард йиллар ичида совиб борган. Бу нурланишларни 1964 йили америкалик радиоинженерлар А.Пензиас ва Р.Уилсон сунъий йўлдошни кузатувчи рупорли радиоантеннани текшириш пайтида тасодифан микротўлқинли космик радиошовқинларни тутади. Бу реликт нурланишлар эди. Бундай радиотўлқинларга реликт радионурланишлар деган номни И.С.Шкловский берган.
Умумий нисбийлик назарияси (УНН) фазо, вақт ва материянинг бирлигини ифодалайди. Яъни объектдаги вақт ва фазонинг табиати шу объектнинг инерциал массаси ва ҳаракат тезлиги билан боғлиқдир. Бу назария А.Эйнштейн томонидан 1915 йили илгари сурилган. Унинг математик ифодаси қуйидагича:
Rik – ½ Rg ik = χTik - Λgik
Бу назарияни гравитация назарияси деб ҳам аташади. Бу назарияга кўра жисм массасининг миқдори унинг фазо-вақт хусусиятлари билан чамбарчас боғлангандир. Масалан, массив юлдузлар яқинида фазо структураси мусбат томонга эгилади ва вақтнинг оқиши эса секинлашади.
Хусусий нисбийлик назарияси (ХНН) (махсус нисбийлик назарияси) – А. Эйнштейн томонидан 1905 йили илгари сурилган бўлиб, бу назария фазо ва вақтнинг хусусиятларининг система ҳаракат тезлиги билан чамбарчас боғлиқлигини асослайди. Нисбийлик назариясида ўрганиладиган ҳодисалар релятивистик ҳодисалар деб аталиб, бу сўз лотинча relativus – нисбий сўзидан олингандир. Унга кўра, ҳаракатланувчи объектнинг тезлиги ёруғликнинг вакуумдаги тезлигига (с = 299 792 458 км/с) яқин тезликда ҳаракатланса, бундай объектда вақтнинг ўтиши тинч турган системага нисбатан секинлашади ва объектнинг ҳаракат йўналиши бўйича ўлчами тинч турган системадаги ўлчамга нисбатан қисқаради. Бу муносабат Лоренц алмаштиришлари қоидасига мувофиқ келади.
Қуёш – Қуёш системасининг марказий жисми; Ерга энг яқин жойлашган юлдуз. Қуёш системаси массаси(Мо=1,99⋅1033г)нинг 99,866% қисми Қуёшда жойлашган. Қуёш қизиган плазмали шардан иборат, радиуси 696·000 км. Унинг массаси Ер массасидан 332·958 марта, диаметри Ер диаметридан 109 марта катта. Қуёш ўз ўқи атрофида ер сингари мунтазам шарқдан ғарбга томон айланади. Айланиш тезлиги Қуёш экваторида 2 км/сек бўлиб, қутблари томон камайиб боради. Экваторда айланиш даври 25, қутблари яқинида эса 31 суткага тенг. Қуёшда 69 химиявий элемент борлиги аниқланган. Қуёш асосан водород ва гелийдан таркиб топган. Ҳар бир 1·000 та водород атомига 100 та гелий, бир неча ўн кислород, углерод, азот ва бошқа элемент атоми тўғри келади. Қуёш атмосфераси 3 та асосий қатлам, яъни энг пастки қатлам – фотосфера, ўрта қатлам – хромосфера ва ташқи қатлам – Қуёш тожидан ташкил топгандир.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет