Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет48/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   177
1- (1)

Қуёш системаси – Қуёш, унинг атрофида айланувчи 9 та сайёра ва уларнинг йўлдошлари, кичик планеталар (астероидлар) ва уларнинг синиқ бўлаклари, кометалар ва сайёралар аро космик муҳитдан ташкил топган астрономик объект. Қуёш системасига кирувчи астрономик объектлар Қуёшнинг гравитацион таъсир майдони ичида ҳаракатланади. Қуёш системасида 9 та планета ҳаракатланади. Меркурий, Венера, Ер (1), Марс (2), Юпитер (28), Сатурн (30), Уран (15), Нептун (8), Плутон (1) (қавс ичида планетанинг йўлдошлари сони берилган). Қуёш массаси Ерга нисбатан 332 958 марта катта. Қуёш массаси = 1,989⋅1033 г. Ер Қуёш атрофини 1 йилда 1 марта айланииб чиқади. Ердан Қуёшгача бўлган масофа – 149·504·000 ±17·000 км. Марс билан Юпитер планетаси орбиталари оралиғида кичик планеталар орбитаси жойлашган. Қуёш системасининг катталиги Қуёшнинг гравитация кучи таъсири сфераси билан белгиланиб, у 30 млрд.км ни ташкил этади. Қуёш системаси Галактика (ўзбек тилида Сомон йўли) нинг марказидан 8 Кпк. Узоқликда жойлашган. Қуёш системаси Галактика маркази атрофини 220км/с.тезликда айланади. Қуёш системасининг ёши 4,6 млрд. йил.
Планеталар (ўзбек тилида сайр қилиб юрувчи юлдузлар – сайёралар деб аталади) (юнонча, planets – санқиб юрувчи) – юлдузлар (Қуёш системасида эса Қуёш атрофида) атрофидаги орбита бўйлаб ҳаракатланувчи, шу марказдаги юлдуздан чиқувчи нурни акслантириб, ўзидан ёруғлик чиқармайдиган йирик шарсимон осмон жисмлари. Планеталарнинг катталиги юлдузнинг катталигидан бир неча ўнлаб баравар кичик бўлади. Меркурий Қуёшдан 57,91 млн. Км узоқда, Венера – 108,21 млн.км, Марс – 227,94 млн.км, Плутон – 5·947 млн.км узоқда жойлашган.
Ой – Ернинг табиий йўлдоши бўлиб, у Ерга энг яқин осмон жисми. Ой Ердан 344 400 км узоқда жойлашган. Ойнинг астрономик белгиси. Ой Ер атрофида ғарбдан шарққа ҳаракатланиб, бирор юлдузга нисбатан тўла айланиш даври унинг сидерик – юлдуз даври деб аталади. Бу давр 27, 32 ўртача Қуёш суткасига тенг. Ой орбитасининг эклиптика1 текислиги билан кесишиш нуқталари унинг чиқиш ва тушиш тугунлари дейилади. Ой тугунлари эклиптика бўйлаб Ойнинг ҳаракатига қарама-қарши йўналишда, яъни ғарбга томон силжиб боради ва бу силжиш 18 йилу 7 ой (6793 сутка)да эклиптикани тўла бир марта айланиб чиқади. Ойнинг бирор тугундан чиқиб, яна шу тугунга қайтиб келиши орасида ўтган вақт аждар ойи дейилиб, у ўртача 27,21222 суткага тенгдир. Қуёш ва Ой тутилишларининг даврийлиги шу ой билан боғлиқ. Ойнинг ўз ўқи атрофида айланиш даври 27,32 сутка сидерик ой даврига тенг, шу сабабли Ой ҳамма вақт Ерга бир томони билан «қараб» туради. Ой шар шаклида бўлиб, унинг радиуси 1737 км, яъни 0,2724 Ернинг экваториал радиусига тенг. Ой сирти майдони 3,8⋅107 км3ни, ҳажми – 0,0743 ≈1/49 Ер ҳажмини ташкил этади. Ой массаси 7,35⋅1025 г.
Астероидлар (юнон. asteroeideis – юлдузсимон) – диаметри 1 км дан то 1000 км гача бўлган кичик планеталар. Барча астероидларнинг жами массаси 10-3 Ер массасига тенг. Кўпчилик астероидларнинг орбитаси Марс ва Юпитер орбиталари оралиғида жойлашган бўлиб, одатда бу жойни астероидлар белбоғи деб аташади. Энг машҳур астероидлар қаторига Церера (№1), Паллада (№2), Юнона (№3), Веста (№4), Эрот, Амур, Гидальго, Икар ва бошқалар киради.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет