Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет55/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   177
1- (1)

Каррали нисбатлар қонунига кўра, икки элемент ўзаро бирикиб, бир бирикма ҳосил қилса, бу бирикмалардаги бир неча элементнинг масса миқдорига тўғри келадиган иккинчи элемент миқдори ўзаро оддий каррали сонлар нисбатида бўлади; масалан, метан (СН4) таркибида 75% углерод ва 25% водород бўлиб, унда 1 масса қисм водородга 3 масса қисм углерод тўғри келади, яъни 3:1. Этилен (С2Н4) таркибида эса 85,71% углерод ва 14,29% водород бор; бу моддада 1 масса қисм водородга 6 масса қисм углерод тўғри келади, яъни 6:1. Демак, бу бирикмалардаги углерод миқдорининг водород миқдорига нисбати 3:6 ёки 1:2 га тўғри келади. Бу қонунни инглиз олими Ж.Дальтон аниқлаган.
Гей-Люссак қонуни. Химия фанида бу қонун ҳажмий нисбатлар қонуни деб аталади. Бу қонунга биноан температура ва босим бир хил бўлганда химиявий реакцияга киришаётган газларнинг ҳажми бир-бирига нисбатан ҳам ва бу реакцияда ҳосил бўлган газсимон модданинг ҳажмига нисбатан ҳам оддий нисбатда бўлади. Масалан, 1 ҳажм водород 1 ҳажм хлор билан бирикади ва айни вақтда 2 ҳажм водород хлорид ҳосил бўлади: Н2+CL2=2HCL. Бу ерда газлар ҳажмининг нисбати 1:1:2 га тенг. Бу қонун фақат идеал газлар учунгина тўғри. Бу қонунни Ж.Л.Гей-Люссак 1808 йилда аниқлаган.
Валентлик (лот. valentia – куч) – маълум элемент атомининг бошқа элемент атоми билан химиявий боғ ҳосил қилиб бирлашиш ёки алмашиш хусусияти. Валентлик тушунчасини фанга 1853 йилда Э.Франкленд киритган.
Квант химияси – назарий химиянинг бир бўлими. Химиявий бирикмаларнинг тузилиши, физик-химиявий хоссаларини квант назарияси, хусусан, квант механика қонуниятлари асосида ўрганади. Квант химияси элементларнинг валентлиги, атомлараро кимёвий боғнинг табиати, молекулаларнинг спектроскопик, электрик, магнит хоссалари, реакцион активлиги ва тузилиши масалаларини таҳлил қилади. Квант химияси физика ва химия фанлари ўртасидаги мустақил назарий фандир.
Массанинг сақланиш қонуни – Ломоносов – Лавуазье қонуни – химиявий реакцияга киришган моддалар массаларининг йиғиндиси реакция маҳсулотлари йиғиндисига тенг. Бу қонун химия фани ва амалиёти учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Моддаларнинг ўзгариши тўғрисидаги бутун таълимот ана шу қонунга асосланади.
Органик химия – углероднинг бошқа элементлар билан бирикмалар ҳосил қилиши ва бу бирикмаларнинг ўзгариш қонунларини ўрганувчи фан. Химия фанининг бир бўлими. Органик химиянинг асосий вазифаси – органик бирикмаларни соф ҳолда олиш ва уларнинг тузилишини аниқлаш, реакцияга киришиши, реакциялар механизмини, моддаларнинг химиявий тузилиши ва хоссалари орасидаги боғланишларни ўрганиш, шунингдек, улардан амалиётда фойдаланиш йўлларини тадқиқ қилишдан иборат. Органик бирикмалар инсоннинг Ер мавжуд бўлиши ва унинг амалий фаолиятда ўта муҳим аҳамиятга эгадир. Тирик организмларни ташкил этадиган барча асосий компонентлар – оқсиллар, нуклеин кислоталар, углеводлар, ёғлар, витаминлар, гормонлар ва бошқалар органик бирикмалардир. Деярли барча синтетик ва табиий толалар, пластмассалар, пестидцидлар, бўягичлар, дорилар ҳам органик бирикмаларга тааллуқли. Инсоният ҳар йили 250 мингдан 300 мингача органик бирикмаларни синтез қилмоқда. Органик бирикмаларнинг умумий сони 10 млн дан ошган.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет