Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет51/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   177
1- (1)

ХИМИЯ ВА ГЕОЛОГИЯ


Химиямоддаларнинг алмашиниши ҳамда бу жараённинг оқибатида моддалар таркиби ва тузилишининг ўзгаришини ўрганувчи табииётшунослик фани. У бошқа фанлар сингари инсон фаолиятининг махсули сифатида вужудга келиб табиий эҳтиёжларни қондириш, зарурий махсулотлар ишлаб чиқиш, биридан иккинчисини ҳосил қилиш ва ниҳоят турли ҳодисаларнинг сабабларини билиш мақсадида пайдо бўлган. Химия фани дастлаб Мисрда пайдо бўлган дейилади. Араблар уни «Алкимё» деб аташган. Муҳаммад Хоразмийнинг маълумот беришича химия арабча «кимоякми», яъни «яширмоқ», «бекитмоқ» деган маъноларни англатади. Турк олими Тошкўпирзоданинг фикрича – химия яҳудийча «кимях”дан олинган. Баъзи олимлар «химия» сўзи Мисрнинг қадимги номи «Хем» ёки «Хаме»дан олинган деган фикрни илгари суришади. Бу сўз «қора» ёки «қорамтир» маъносини англатиб, химия «Миср фани» деган маънода келади. Баъзи олимлар «химия» сўзи юнонча «кимё» иборасидан келиб чиққан бўлиб, «суюқлик», «эритилган металл»ни англатади дейишади. Аммо бу фаннинг шаклланиши ва ривожланишида шарқ мамлакатларининг, хусусан ўртао сиёлик олимларнинг ҳиссаси катта. «Алкимё»нинг асосчиси Жобир ибн Хайём металларнинг пайдо бўлишидаги олтингугурт-симоб назариясини илгари сурган. Унинг фикрича, ер қаърида қуруқ боғланишдан олтингугурт («металлар отаси»), нам буғланишдан эса симоб («металлар онаси») пайдо бўлади деган фикрни айтган. Абу Наср Форобий, Абу Бакр ар Розий, Абу Абдулло ал Хоразмий, Абул Ҳаким ал Хоразмий, Ал Хазиний, Беруний, Ибн Сино сингари олимлар химия фани тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшишган.
Химиявий элемент – бир хил ядровий зарядга Z (химиявий элементлар даврий жадвалида бир хил тартибдаги атом рақамига) эга бўлган атомлар мажмуаси. 1998 йилги химиявий элементлар даврий системаси жадвалига 109 та химиявий элемент киритилган бўлса (109-элемент – Мейтнерий Mt), ҳозирги пайтда Z = 110 – 112, 114, 116 ва 118 элементлар синтези ҳақида ҳам маълумотлар бор. Технеций – Tc, прометий – Pm, астат – At, франций – Fr ва Z> 92 элементлари сунъий равишда олинган. Ҳозирги пайтда 118 та химиявий элементнинг борлиги аниқланган. Лекин, химиявий элементларнинг аллатропик кўринишларини (масалан, О23 каби) ҳам ҳисобга оладиган бўлсак химиявий элементлар сони 500 дан ошиб кетади. Ер пўстлоғида энг кўп тарқалган химиявий элементларга кислород –O(46,1%), кремний –Si(26,7%), алюминий –Al(8,1%), темир–Fe(6,0%), кальций–Ca(5,0%), магний–Mg(3,0%) лар киради, космик фазода водород – Н ва гелий – Не тарқалгандир.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет