Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет52/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   177
1- (1)

Химиявий бирикма – бир ёки бир неча турли элементдаги атомларнинг химиявий алоқадорлик воситасида, бирон бир химиявий боғ ёрдамида ўзаро бирикиши натижасида хосил бўлган муайян модда. Бир хил химиявий элементдан тузилган оддий моддалар (мас., водород Н2, кислород О2, озон О3, азот N2). Турли хил химиявий элементлардан тузилган мураккаб моддалар (мас., сульфат кислота Н2SO4, сув H2O, аммиак NН3, новшадил спирт NН4ОН) химиявий бирикмалардир. Химиявий бирикманинг муҳим белгиси унинг бир жинслилигидир. У ана шу белгиси билан механик аралашмалардан фарқ қилади. Химиявий бирикмаларни синтез қилиш ва текшириш химия фанининг энг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги пайтда 8 млн. Химиявий бирикманинг мавжудлиги фанга маълум. Уларнинг асосий қисмини (96 %) органик бирикмалар ташкил этади.
Атом (юнон.atomos – бўлинмас) – молекуляр системанинг таркибий элементи, химиявий элементнинг барча хоссаларини ўзида мужассамлаштирган энг кичик заррача. 19-асрнинг охирларигача атомни бўлинмас элемент деб ҳисоблашган. 20 асрга келиб атомнинг таркибий элементлари ҳақидаги маълумотлар аниқланди. Атом мураккаб тузилган. У мусбат зарядли ядро ва манфий зарядли электронлар қаватидан ташкил топгандир. Атом ядроси эса мусбат зарядли протон ва нейтрал нейтронлардан иборат. Атомдаги электронлар сони ядродаги протонлар сонига тенг, атомдаги барча электронлар заряди ядро зарядига тенг, протонлар сони элементнинг даврий тизимидаги тартиб рақамига тенг. Атом электронларни тутиб олиб ёки бериб, манфий ёки мусбат зарядланган ионларга айланади. Атомнинг химиявий хоссалари асосан ташқи қобиқдаги электронлар сони билан аниқланади. Атомлар химиявий қўшилиб молекулалар ҳосил қилади. Атомнинг ички энергияси маълум (дискрет) қийматларга эга бўлиши ва у сакрашсимон квант ўтишлардагина ўзгариши мумкин.
Кислоталар деб таркибида водород бўлган (НСl, HNO3, H2SO4, CH3COOOH ва ҳ.к.) ва сувда эриган (аралашган)да диссоциацияланиб, ионлар Н+ (протонлар), ёки аниқроғи, гидроксоний Н3О+ ионлари ҳосил қиладиган моддаларга айтилади. Ажралиб чиқувчи протонлар сонига қараб бир асосли (масалан, нитрат, хлорид, сирка кислоталар – HNO3, HCl, CH3COOH), икки асосли (сульфат, карбонат кислоталар – H2SO4, H2CO3), уч асосли (ортофосфат кислота – H3PO4) кислоталар мавжуд. Кислотанинг сувдаги эритмасида гидроксоний ионлари қанча кўп бўлса, яъни кислота қанча кўп диссоциацияланса, у шунча кучли бўлади. Ионланиш константаси 10-5 дан кам кислоталар (сирка кислота 1,8⋅10-5, карбонат кислота 3,5⋅10-7, цианид кислота 7,8⋅10-10) кучсиз кислота ҳисобланади. Кислоталарнинг сувдаги эритмалари электр токини ўтказади, индикаторлар рангини ўзгартиради (масалан, кислота таъсирида кўк лакмус қизаради). Швед олими С.Аррениуснинг электролитик диссоциация назариясига кўра (1887), сувда диссоциацияланган водород Н+ ионлари ва анионлар ҳосил қиладиган бирикмалар кислоталар дейилади.
Модда – материянинг тинч массага эга бўлган кўриниши (кўпчилик элементар заррачалар, атомлар, молекулалар, ионлар ва улардан ташкил топган системалар, тирик организмлар шулар жумласига киради), химияда эса модда оддий (бир хил химиявий элементдан ташкил топган) ва мураккаб (химиявий бирикмалар) турларга бўлинади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет