Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет53/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   177
1- (1)

Антимодда – материянинг антизаррачалардан ташкил топган тури. Антимодда атомларининг ядроси антипротон ва антинейтронлардан, атом қобиғи эса позитронлардан ташкил топган бўлади. Ҳозирча Коинотда антимоддадан ташкил топган космик жисмлар тўдасининг борлиги аниқланмаган, аммо зарядланган заррачалар тезлаткичларида антидейтерий ва антигелий ядролари ҳосил қилинган.
Нанотехнология (юнонча nanos – пакана + технология) – ўлчамлари 10-9м (атомлар, молекулалар ўлчами) даражасида бўлган объектларни ишлаш билан шуғулланувчи технология бўлиб, у атомлардан молекулаларни йиғиш, информацияни ёзиш ва санашнинг янгича методларини ишлаб чиқиш, молекуляр даражадаги химиявий реакцияларга локал стимул қилиш ва бошқа шу сингари микроскопик жараёнларни бошқаришда қўлланилади. Нанотехнология жараёнлари квант механикаси қонуниятларига бўйсунади. Ҳозирги пайтда полимерлар химияси йўналишида нанохимия соҳаси пайдо бўлган. Бундай химия истеъмолчи учун зарур бўлган хоссага эга бўлган химиявий бирикмаларни тайёрлаш имконини яратади. Ўзбекистон химиклари нанохимия соҳасида жиддий кашфиётлар қилишмоқда.
Асослар – таркибида гидроксил гуруҳи ОН- (КОН, NaOH, Ca(OH)2) бўлган ҳамда сувдаги эритмасида гидроксил ионлар ОН- ҳосил қиладиган моддалар. Кўпгина асослар сувда эримайди. Сувда эрийдиган асослар ишқорлар деб аталади. Ишқорлар индикаторлар рангини ўзгартиради. Таркибидаги гидроксил гуруҳи сонига қараб бир, икки, уч кислотали асослар бўлади. Сувда тўла диссоциацияланмайдиган асослар кучсиз асослар (масалан, аммоний гидроксид NН4ОН), калий гидроксид КОН, натрий гидроксид NaОН, барий гидроксид Ва(ОН)2 кучли асослардир. Швед олими С.Аррениуснинг электролитик диссоциация назариясига кўра (1887), сувда диссоциацияланганда гидроксил ионлари ОН- ва катионлар ажратиб чиқарадиган бирикмалар асослар деб аталади.
Оксидлар – химиявий элементларнинг кислород билан бирикишидан ҳосил бўлган химиявий бирикмалар. Оксидлар туз ҳосил қилувчи ва туз ҳосил қилмайдиган (мас., NO) турларга бўлинади. Туз ҳосил қилувчи оксидлар асосли (CaO), кислотали(CO3) ва амфотер (ZnO) оксидларга – уларнинг гидратлари эса мос равишда асосли, кислотали ёки амфотерликни намоён қилади. Металларнинг кислород билан (оддий ва мураккаб табиий оксидлар) ёки гидроксил группа (табиий гидроксидлар) ларнинг О2- ва ОН- (оксигидрат)лар билан табиий химиявий бирикиши натижасида ҳосил бўлган минераллар синфига табиий оксидлар дейилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет