Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар


Геология – Ер ва ер қобиғининг таркиби, тузилиши ва ривожланиш тарихини ўрганувчи фанлар комплекси. Геосистема



бет58/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   177
1- (1)

Геология – Ер ва ер қобиғининг таркиби, тузилиши ва ривожланиш тарихини ўрганувчи фанлар комплекси.
Геосистема (географик система) – географик қобиқнинг ўзаро бир-бири билан боғланган, бир-бирига ўзаро таъсир қилувчи компонентларининг (мас., ландшафт, худудий ишлаб-чиқариш комплекслари) яхлит хилма хиллиги.
Геосфера – Ернинг концентрик қобиқлари: Ер атмосфераси, Ер гидросфераси, Ер пўсти, Ер мантияси, Ер ядроси.
Ер пўсти Ернинг ташқи қаттиқ қобиғи, геосфералардан бири. У литосфера ва гидросферадан ташкил топган. Қуруқликда ер пўсти уч қатлам: юқоридаги чўкинди (қалинлиги 15-20 км гача), ўртадаги шартли равишда «гранит» (10 – 20 км), пастдаги «базальт» (ўртача 15 – 20 км)дан ташкил топган. Океан ости Ер пўстиники 5 – 10 км бўлиб, унда «гранит» қатлами йўқ, чўкинди қатлами ҳам юпқа.
Ер мантияси – Ер пўсти билан Ер ядроси орасида жойлашган қатлам. У Ер (атмосферасиз) ҳажмининг 83%ини, массасининг 63%ини эгаллайди. Ер мантияси Ер пўстидан Мохоровичич юзаси билан ажралган. Ер мантиясининг қалинлиги 2865 км.
Ер ядроси – Ернинг марказий энг чуқур геосфераси. Унинг юқори чегараси 2900 км чуқурликда, радиуси 3500 км. Ернинг марказидаги температура 5000°, зичлиги 12,5 минг т/м3 , босими 361 ГПа гача. Ер ядросини қаттиқ бўлса керак деган фараз бор. Ер ядроси эҳтимол никель ва олтингугурт аралашмали темирдан ташкил топган деган фараз бор.
Геохимия – Ернинг химиявий таркибини ўрганувчи фан. Бу фан химиявий элементлар ва уларнинг барқарор изотопларининг Ер таркибида қандай тарқалганлиги, турли геосфераларда химиявий элементларнинг тақсимланиши қонуниятларини, табиат жараёнларида элементларнинг миграцияси (концентрацияси ва ёйилиши) ва хатти-ҳаракатларининг бир-бирига қандай мос келиши қонунларини ўрганади. Бу терминни К.Ф.Шёнбейн 1838 йили фанга киритган.
Геохронология: Ер сиртида рўй берган геологик жараёнлар кетма-кетлигини акс эттиради. Ер пўсти тахминан бундан 4,6 млрд йил муқаддам вужудга келган. Криптозой (кембрий давригача бўлган) пайти – эони 3500 млн.йилдан кўп вақт давом этган. Бу эон икки эрани ўз ичига олади Архей эраси 1000 млн йилдан кўпроқ давом этган ундан кейин Протерозой эраси 2000 млн йилдан кўпроқ давом этиб, икки даврга бўлинади – Илк протерозой 950 млн йил давом этган. Кейинги протерозой даври икки замон(эпоха)га – Рифей (1100 млн йил) ва Венд (80-110 млн йил)га ажралади. Шу билан Криптозой эони тугайди. Шундан сўнг 570 млн йил давом этган Фанерозой эони бошланади. У учта эрани ўз ичига олади: Палеозой (340 млн йил), Мезозой (169 млн йил), Кайнозой (66 млн йил) эралари. Палеозой эраси 6 та даврни ўз ичига олган ( Кембрий даври – 80 млн йил; Ордовик – 65 млн йил; Силур – 30 млн йил; Девон – 55 йил; Тошкўмир – 65 млн йил; Перм – 45 млн йил). Мезозой эраси 3 даврдан ташкил топган (Триас даври – 50 млн йил; Юра – 53 млн йил; Бўр даври – 66 млн йил). Ҳар бир давр, ўз навбатида, уч замон(эпоха)га илк, ўрта ва кеч замон(эпоха)ларга бўлинади. Кайнозой эраси 3 даврдан иборат бўлиб, Палеоцен (8 млн йил), Эоцен (20 млн йил) ва Олигоцен (12 млн йил) замон(эпоха)ларидан ташкил топган Палеоген даври, Миоцен (15 млн йил) ва Плиоцен (7 млн йил) замон(эпоха)ларидан иборат бўлган Неоген даври ва Плейстоцен (1,8 млн йил), бундан 10 минг йил илгари бошланган Голоцен замон(эпоха)ларини қамраб олувчи Антропоген даврларини ўз ичига олади.
ГеофизикаЕрнинг тузилиши, унинг қобиқларида рўй берувчи физик хусусиятлари ва жараёнларни физик методлар воситасида тадқиқ этувчи фанлар комплекси. Шунга кўра, геофизика Қаттиқ Ер физикаси (сейсмология, геомагнетизм, гравиметрия, геофизик разведка ва бошқ.), гидрофизика ва атмосфера физикасига тармоқланади. Геофизик тадқиқотлар об-ҳавони прогноз қилишда, Ердаги энергетик ва хомашё бойликларини ўзлаштиришда фойдаланилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет