Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет56/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   177
1- (1)

Химиявий термодинамика – физик-химиянинг моддалар таркиби, тузилиши ва ҳосил бўлиш шароитлари уларнинг термодинамика хоссаларига боғлиқлигини ўрганадиган бўлими.
Химиявий реактивлар, химиявий реагентлар – химиявий реакцияларни амалга ошириш учун ишлатиладиган моддалар. Турлари: тозалигига кўра – ўта тоза химиявий реактивлар; химиявий тоза химиявий реактивлар; химиявий анализ учун тоза химиявий реактивлар; тоза химиявий реактивлар; тозаланган химиявий реактивлар; техник химиявий реактивлар. Таркибига кўра, анорганик, органик ва радиоактив изотоплар билан нишонланган химиявий реактивлар. Ишлатилишига кўра, органик – аналитик реагентлар, комплексонлар, фиксаналлар, рН – индикаторлар ва бошқаларга бўлинади.
Химиявий реакциялар – бир турдаги кимёвий моддаларнинг таркиби ва хоссалари жиҳатидан фарқ қиладиган иккинчи турдаги моддаларга айланиш жараёни. Химиявий реакцияларни химиявий тенглама билан ифодалаш мумкин, масалан, сульфат кислотага руҳ таъсир эттирилганда руҳ сульфат ва водород гази ҳосил бўлади: H2SO4+Zn=ZnSO4+H2 .Химиявий реакцияларда атомлар ўзгармайди, бир бирикмадан иккинчисига ўтади, холос. Химиявий жараёнларда тўғри (қайтмас) реакция (масалан, водород йодиднинг водород ва йоддан ҳосил бўлиши: H2+I2→2HI) билан бир қаторда, қайтар реакция (масалан, водород йодиднинг парчаланиши: 2HI«H2+I2) ҳам содир бўлади. Химиявий реакцияда иштирок этадиган элементларнинг оксидланиш даражалари (валентликлари) ўзгарса, бундай реакциялар оксидланиш-қайтарилиш реакциялари дейилади. Химиявий реакцияда молекулалар, атомлар ва ионларнинг иштирок этишига қараб, реакциялар оддий, ионли ва радикал реакцияларга бўлинади.
Химиявий синтез – оддий моддалардан химиявий усулда мураккаб моддалар олиш. Айниқса, органик кимёда катта аҳамияти бор. Пластмасса, бўягич моддалар, синтетик каучук ва бошқаларни ишлаб чиқариш химиявий синтез асосида амалга оширилади ва ривожланади.
Ҳозирги замон химиясининг концептуал даражалари тўртта даражадан иборат деб қаралади. Биринчи даража XVII асрдан бошланган бўлиб, бу даражада нарсаларнинг таркиби нималардан ташкил топганлиги ҳақидаги таълимот устуворлик қилган. Шу нуқтаи назардан химия фани химиявий элементлар ва уларнинг бирикмалари ҳақидаги фан ҳисобланиб келган. Иккинчи босқичда бу таълимотга структуравий химия концепцияси қўшилди. Химиявий моддалар на фақат таркиби билан, балки химиявий элементларнинг структуравий жойлашиши билан ҳам фарқ қилади. Графит ва олмоснинг таркиби бир хил углерод атомларидан ташкил топган, лекин уларнинг молекуляр структураси бир-биридан жиддий фарқ қилади. Бу концепция даврида моддаларнинг «реакцион қобилияти» деган тушунча химия фанига киритилади. XX асрнинг 50-йилларидан бошлаб химия фанига химиявий жараёнлар ҳақидаги таълимот кириб келади. Бу учинчи даража бўлиб, бу даврда химиявий реакцияларга физик кенетика ва термодинамиканинг омиллари химиявий алмашинишларнинг боришига, йўналишига, тезлигига таъсир қилиши аниқланди. Химияда реакцияларни бошқариш имконияти вужудга келди. Реакцияларни таъбга кўра тезлатиш ёки секинлатиш мумкинлиги аниқланди. Тўртинчи даражада (бу ўтган асрнинг 70-йилларига мувофиқ келади) химия фанига тирик организмларда рўй берувчи химиявий жараёнларни моделлаштириш, организмлардаги ўз-ўзини ташкиллаш механизмларини химиявий жараёнларга ҳам татбиқ этиш имконияти пайдо бўлди. Бу жараён эволюцион химия деб атала бошлади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет