Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет13/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   177
1- (1)

4. ДИАЛЕКТИК ТАФАККУРНИ


ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ИМКОНИЯТЛАРНИ ИЗЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ
Ҳозирги пайтда, жаҳон миқёсида буюк инқилобий ўзгаришлар кетаётган, бутун дунёда қудратли илмий-техника инқилобининг кенг қулоч ёзаётган ва бутун сайёрамиз миқёсидаги глобал (умумжаҳон) муаммоларининг ҳаддан зиёд кескинлашаётган бир даврда инсоннинг билиш қобилиятларини кенгайтириш долзарб муаммога айланмоқда. Бу эса, ўз навбатида, инсоннинг тафаккур маданиятини ривожлантириш масаласини қўяди.
Ҳозирги замон илмий-техника тараққиёти мобайнида фан (демак, инсоннинг ақлий фаолияти ҳам) бевосита ишлаб чиқариш кучига айланиб боради. Ижтимоий онг ижтимоий борлиққа нисбатан нисбий мустақилликка эгадир, шу туфайли инсон тафаккури ўзида узоқ ўтмишдаги тарихий воқеалардан тортиб, энди рўй бериши мумкин бўлган келажакдаги ҳодисаларгача акс эттира олиш имкониятларига эга.
Ижтимоий борлиқ илмий-техника тараққиётини жадаллаштириш асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланишни тезлаштириш ва ижодий фаолиятнинг самарадорлигини оширишни талаб қилади. Бу эса, ўз навбатида, билиш фаолиятини методологик жиҳатдан қуроллантириш заруриятини туғдиради. Илмийтехнологик тараққиёт шароитида организмсимон ўз-ўзича ривожланувчан системаларнинг пайдо бўлиши, тикланиши, шаклланиши ва ривожланиши жараёнларини ўрганиш тадқиқотларнинг асосий объекти ҳисобланади. Бу тараққиёт жараёни жадаллашувининг бориши билан барча бундай системаларнинг глобаллиги, комплекслиги, системавийлиги, структуравий мураккаблиги ошади ва ўз навбатида, уларнинг зиддиятлилиги ва ривожланишининг динамизми ҳам кучайиб боради.
Бу даврда ақл эҳтиросни, ҳиссий-жўшқинликни белгилаши, бошқариши лозим. Шундагина, яъни ақл билан ҳиссий жунбишлик мувофиқ келгандагина инсоннинг моҳиятида ётувчи ижтимоийлик нормал ривожлана олади. Бу ерда инсон шахси ихтиёрий равишда ижтимоий мақсад ва эҳтиёжларни ўзлаштириб, унга мувофиқ равишда ўз хатти-ҳаракатларини белгилаб боради. Бу эса, юқори даражадаги билимни, демак шахснинг билиш қобилиятларини ҳам талаб қилади.
Ижтимоий ҳаётда миллатлараро муносабатлар жадаллашуви ва бирхиллашувнинг ўсиши тафаккур фаолиятининг ижтимоий детерминациялаштирувчи омилларининг бир хил йўналищда ўсиб боришига, турли хил миллатлар ва ижтимоий қатламларнинг тафаккур маданиятининг яқинлашувига ҳамда уларда ягона тафаккур маданиятининг тикланишига олиб келиши мумкин.
Ҳозирги даврнинг глобал (умумжаҳон) муаммоларидан бири бўлиб қолган информацион «портлаш» ахборотларнинг жуда катта миқёсда кенгайиб кетишига олиб боради. Инсон бу ахборотларни ўз ижтимоий функцияларини бажариш учун жамият талаб қилган даражада эгаллаб олиши лозим. Бу эса ҳозирги замон таълим, тарбия ва ўқитиш системаси олдига улкан вазифаларни юклайди. Информацион инқироздан қутилишнинг асосий йўлларидан бири ҳар бир шахсни узлуксиз ўз-ўзини ўқитиш, ўзи-ўзига ўргатиш ва ўзини-ўзи тарбиялаш одатлари билан қуроллантиришдир.
Бу одатларнинг асосида диалектик тафаккур маданиятини эгаллаш ётади.
Тафаккур маданиятининг методологик жиҳатдан куроллантирилганлиги ва ривожланганлиги даражаси ва ҳозирги даврда шахснинг билишдаги хатти-ҳаракатларининг самарадорлиги уларнинг диалектик тафаккурни қай миқёсда эгаллаганлиги билан белгиланади.
Тафаккурнинг диалектиклиги ва илмийлиги ҳозирги тафаккур маданиятининг ўзаро узвий алоқадор, бир-бири билан чамбарчас боғлиқ жиҳатларидир, чунки диалектика назария сифатида моддий ва маънавий дунёнинг энг умумий универсал системавий ривожланиш жараёнинннг моҳиятини инсоний билишда яхлит акс эттиради, унинг бартафсил манзарасини эса, ҳозирги замон илмий билимлар системаси беради. Шунинг учун ҳам дунёнинг замонавий илмий манзарасини билиб олиш диалектик тафаккурни эгаллашга ва дунёни амалий ўзгартириш (фаолиятида фаол, мақсадга мувофиқ равишда иштирок этишга кенг имкониятлар очади.
Илдизи инсониятнинг жамоа амалий фаолиятида жойлашган мантиқ қонунлари моҳиятан диалектика қонунлари билан мос келади. Демак, дунёнинг диалектик ривожланиш манзарасини инъикос эттирувчи яхлит илмий дунёқарашни шакллантириш диалектик мантиқни эгаллашга йўл очади. Шунингдек, бу диалектик тафаккур маданиятини ҳам шакллантиради, аммо бунинг учун дунёқараш пассив, ақлий мушоҳадагагина асосланиб қолмасдан у жамиятнинг жамоа, амалий ва назарнй фаолиятида фаол ижодий қатнашиш ва диалектикани инқилобий ҳаракат ва ўзгартириш фаолияти назарияси сифатида эгаллаб олишга асосланган ҳолда шаклланган бўлиши лозим. Шу муносабат билан биз қуйидаги фикрларга эътиборингизни қаратамиз: «Табиий ва ижтимоий воқеликни, улар ривожланишининг диалектик қонунларини билиб олиш асосида оқилона ўзгартириш ишларида онгли равишда иштирок этиш – бу ўзини диалектик тафаккур маданияти чўққисида турувчи кўп қиррали шахс қилиб тарбиялашнинг энг тўғри йўлидир»1. Бу йўл, айниқса, демократлаштириш, ошкоралик шароитида инсонни фаоллаштиришга кенг имкониятлар очади.
Билиш назариясининг асосий қонунлари ўз моҳияти жиҳатидан диалектика қонунларига мос келади, шунинг учун илмий дунёқарашни шакллантириш фақат диалектик мантиқнигина эмас, балки диалектик тафаккур маданиятининг муҳим қисми бўлган гносеологияни ҳам ўзлаштиришга имкон яратади.
Мантиқ ва билиш назарияси (гносеология) энг муҳим (асосий) назария сифатида мавжуд бўлган диалектикадан мавҳумликдан муайянликка кўтарилиш йўли билан ҳосил қилиниши лозим. Шу сабабли диалектикани дунёнинг диалектик ривожланиш манзараси шаклида ўзлаштириш зарур бўлсада, лекин у диалектик тафаккур маданиятини ўзлаштириш учун етарли эмас: бунинг учун эса, диалектикани мантиқий-методологик ва гносеологик жиҳатдан муайянлаштирилган ва қайта шакллантирилган шаклда ўзлаштириш талаб қилинади, яъни уни билиш назарияси ва диалектик мантиқ сифида ўзлаштириш керак бўлади.
Тафаккур маданиятини ривожлантириш инсон маданиятини шакллантиришнинг муҳим таркибий қисмларидан биридир, чунки инсон билишнинг ижтимоий шаклланган махсус таркибий қисми бўлган тафаккур инсоннинг билиши ва хатти-ҳаракатларининг система ҳосил қилувчи бўлагидир ва индивидуал борлиғининг моҳиятига оид хусусиятини белгилайди.
Фалсафанинг тафаккур маданиятини шакллантирншдаги аҳамияти фалсафанинг борлиқ ва тафаккурнинг табиат, жамият ва инсон тафаккури ривожланишининг умумий қонунларини аниқлаши билан чамбарчас боғлангандир. Замонавий тафаккур маданиятини шакллантириш учун диалектика қимматли қадрият ҳисобланади. У ўзида ўтмиш фалсафаси ва илмий фикрлари тараққиётининг ютуқларини мужассамлаштиришга интилган.
Билиш фаолияти методологиясида икки нарса асосий мезон бўлиб келади: биринчиси – самарадорлик, яъни тадқиқ қилинаётган объект билан амалий фаолиятларнинг сермаҳсуллиги ва самарадорлиги, иккинчиси эса, тадқиқ этилаётган объектнинг адекват образини яратиш учун билишнинг маҳсулдорлиги. Билишнинг моҳияти амалий фаолиятдадир, амалиёт эса, билишнинг бошланғич нуқтаси, асоси, ҳақиқатлилигининг мезони ва мақсадидир. Шунинг учун, биринчи мезон етакчидир, иккинчиси эса биринчи мезонга эришишга хизмат қилувчи абстракт лаҳзаси сифатида намоён бўлади. Аммо биринчи мезонни прагматик нуқтаи назардан яъни, иккинчи мезоннинг зарарига мутлақлаштирмаслик ҳам керак. Шунингдек, объективизмга берилиб иккинчи мезонни ҳам биринчи мезоннинг зарари ҳисобига мутлақлаштирмаслик лозим. Диалектик методни эгаллагандагина бу икки мезоннинг изчил алоқадорлигига эришиш мумкин.
Олимларнинг методологик қуроллари орасида системавий ва комплекс ёндашишлар муҳим ўринни эгаллайди. Шу туфайли олимларнинг методологик жиҳатдан қандай қуролланганликларини аниқлашда бундай ёндашишларнинг диалектика билан алоқаси масаласини ҳам қараб чиқиш зарурдир. Бу алоқадорлик бир-бири билан чамбарчас боғланган, лекин бирбиридан сифатий фарқ қилувчи икки жиҳатга – экстенсив ва интенсив жиҳатларга эгадир. Экстенсив жиҳатдан, яъни қамраб олинган объектларнинг синфи миқёсида диалектика – системавий ёндашишга қараганда кенгроқдир. Системавий ёндашиш эса, комплекс ёндашишга нисбатан кенгроқдир. Интенсив жиҳатдан, яъни қамраб олинган синфдаги объектларнинг хоссалари жиҳатидан диалектика системавий ва комплекс ёндашишларга нисбатан торроқдир. Аммо диалектика конкрет-ялпи умумийлик сифатида намоён бўлиб, абстрактликдан конкретликка кўтарилиш усули орқали ундан системавий ва комплекс ёндашишлар келиб чиқиши лозим. Системавий ва комплекс ёндашишлар унинг махсус шарт-шароитларда намоён бўлишидир. Бу маънода эса диалектика ҳам системавий, ҳам комплекс ёндашишларга нисбатан имконияти бойроқдир, яъни диалектика интенсив жиҳатдан ҳам уларга қараганда кенгроқдир. Ривожланиш жараёнларини тадқиқ қилишда, диалектик фалсафада ҳар қандай объектларни амалий жиҳатдан ўзгартириш ва билиб олишнинг универсал фалсафий методи бўлган диалектика фалсафий-методологик асос бўлиб хизма қилади. Лекин воқеликка диалектик ёндашиш ҳам чизиқли ривожланишнигина акс эттириши билан чеклангандир.
Хуллас, илмий дунёқарашни ва диалектик тафаккурни шакллантириш инсонни фаоллаштириш жараёнининг боришида, ижтимоий воқеликни демократлаштиришда, жамиятни ижтимоийиқтисодий жиҳатдан ўзгартиришда ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришда муҳим аҳамиятга эгадир.
1994

ВАҚТНИНГ БОШЛАНИШИ БОРМИ?1


Бу савол қадимдан мутафаккирларнинг диққатини ўзига жалб қилиб келади. Қадимги ҳинд ва хитой файласуфларининг қарашларида, Бобил, Миср ва Юнонистон мутафаккирларининг асарларида, қадимги Турон юртининг ёзувларида ҳам, ўрта асрларда ўтган табиатшуносларнинг баҳсларида ҳам, янги дунё олимларнинг таълимотларида ҳам вақтнинг чеклилиги ёки чексизлиги, мангулиги ёки ўткинчилиги кенг муҳокама этилган. Аммо вақтнинг моҳияти ҳамон сирлилигича, қоронғулигича қолмоқда.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет