Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар


Онгнинг яна бир муҳим элементи ўз-ўзини англашдир



бет157/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   177
1- (1)

Онгнинг яна бир муҳим элементи ўз-ўзини англашдир. Ўзлигини англаш кишининг онгли фаолияти бўлиб, инсон ўзининг имкониятларини онгли равишда баҳолашида, ўзининг хаттиҳаракатларини онгли равишда бошқаришида намоён бўлади. Ўз фаолиятини танқидий баҳолаш жараёни ўз-ўзини рефлекция қилиш дейилади. Инсон ўзининг келгуси хатти-ҳаракатларини тўғри бошқариши учун ўзининг илгариги хатти-ҳаракатларини танқидий баҳолай олиши зарур бўлади. Бу инсоннинг маънавий фаолияти.
Шундай қилиб, онг борлиқнинг маънавий шаклидир.

ОЛАМНИНГ БИРЛИГИ ВА ХИЛМА-ХИЛЛИГИ


Инсон ўз тимсолида ҳам моддий, ҳам маънавий хусусият ва аломатларни мужассам этган ноёб хилқат.
Ислом Каримов1
Борлиқ ҳақидаги юқоридаги мулоҳазаларни фалсафий таҳлил этар эканмиз, борлиқнинг моҳиятида ётувчи бир тамойил – оламнинг бирлиги ва хилма-хиллиги тамойилига дуч келамиз. Бу тамойилнинг маъноси қуйидагича: оламда нимаики мавжуд бўлса, оламдаги хилма-хил нарсаларнинг барчасини бирлаштирувчи моҳият нимада? Бу саволга турли даврдаги, турлича қарашга эга бўлган файласуфлар турлича жавоб беришган. Арастунинг концепцияси бўйича ҳамма нарсани бирлаштирувчи ва жонлантирувчи куч шаклдир. Материя пассив, инерт моҳиятга эга, уни ҳаракатга келтирувчи моҳият шаклдир. Чунки, материя шаклга эга бўлгач, муайян нарсага айланади. Бундан оламнинг бирлиги шаклдадир деган хулоса пайдо бўлади. Бу масалага теологик нуқтаи назардан қаралганда оламнинг бирлиги яратгандадир, яратгувчи чексиз хилма хил оламни яратган. Бошқа гапларга ҳожат йўқ. Аммо шу яратилган оламнинг бирлиги нимада, деган савол пайдо бўлганда юқоридаги муаммо яна пайдо бўлади.
Хўш, оламнинг бирлиги ҳақида гапирганда нималар назарда тутилади?
Биринчидан, моддий ва маънавий оламнинг, материя ва онгнинг, моддийлик ва маънавийликнинг, жисм ва фикрнинг бирлиги. Буларнинг бирлиги уларнинг мавжудлигида, бор эканлигида. Бу объектларнинг ҳар бири бир-бири билан умумийликка, чамбарчас боғлиқликка эгадир. Воқеликдаги барча ҳодисалар ва нарсалар бу тамойилнинг ҳаққонийлигини исботламоқда. Бу бирлик борлиқ категорияси тимсолида ҳам ўз тасдиғини топган. (Бу ҳақда китобнинг борлиқнинг шакллари ва турлари ҳақидаги қисмига назар ташланг).


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет