Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет168/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   177
1- (1)

МЕТОДОЛОГИЯ (метод ва ...логия сўзларидан) – тадқиқотчининг назарий ва амалий фаолиятини ташкил этиш, тиклаш тамойиллари ва усуллари тизими ҳамда бундай тизим ҳақидаги таълимот. Методология методлар ҳақидаги таълимот ёки ялпиумумий билиш методи, деб ҳам таърифланади. Методология методларга ва умуман воқеликка қандай ёндашиш йўлини ўргатади. Воқеликнинг муайян қисмини, бирор жиҳатини, ривожланишининг айрим ҳолатини ўргатувчи методологияга метафизикани, воқеликнинг чизиқли ривожланиш, ўзгариш жараёнини ва уни ташкил этувчи элементлар ўртасидаги ўзаро алоқадорликларни акс эттирувчи методологияга диалектикани, воқеликда рўй берувчи кескин, ҳалокатли ўзгаришлар, ночизиқли ривожланиш жараёнларини ўрганишда қўлланиладиган методологияга синергетиканимисол сифатида кўрсатиш мумкин.
Методологияга илмий билишнинг, воқеликни англаш ва ўзгартиришнинг алгоритми сифатида ҳам қараш мумкин. Macалан, Юнонистонда геометрия ер майдонларини ўлчашда норматив йўл-йўриқ бўлиб хизмат қилган ва геометрия илмини фалсафани ўрганиш учун муҳим методология деб билишган. Платон мақбарасига кираверишдаги эшикка «кимки геометрияни билмаса, бизнинг олдимизга кирмасин» деб ёзиб қўйилган экан. Фалсафада эса, оламни англашда Гераклитнинг логосиметодология вазифасини ўтаган. Методология тараққиётига Суқрот, Арасту жиддий ҳисса қўшишган. Форобий шарқона фикрлаш услуби нуқтаи назаридан Арасту асарларини шархлайди. Бундай шархлар Арасту меросини ўрганишда методология бўлиб келган. Ибн Сино ўзининг хотираларида Арастунинг «Метафизика» асарини 40 маротаба ўқиб чиқса ҳам ҳеч нарса тушуна олмаганлигини, бу асарнинг мазмунига Форобийнинг шархларини ўқигандан сўнггина тушуниб етганлигини ёзиб қолдирган. Методология ҳақида Ф. Бэкон, Р.Декарт, Ж. Локк, Г. Галилей ва б. Европалик олимлар махсус китоблар ёзишган. Шунингдек, методология ривожига Кант, Фихте, Шеллинг, Гегель жиддий ҳисса қўшишган. Гегель диалектик методологиянинг асосларини ишлаб чикди. 20-а. да синергетик, структуралистик ва герменевтик методологиялар фалсафада энг обрўли фалсафий методологиялар сифатида ном қозонди, системавий ва комплекс ёндашиш методологиялари эса инсоннинг барча ҳаётий жараёнларида кенг қўлланилмоқда.
Бугунги кунда синергетика методологияси оламнинг чигал муаммоларини тадқиқ этишда, ҳалокатли портлашлар, ночизикли ўзгариш жараёнларининг моҳиятини тушуниб етишда, оламнинг вужудга келишини илмий асослашда кучли эвристик билиш қуроли вазифасини ўтамоқда.
ЎзМЭ, 5 ж. 2003. Б. 614.
ОБЪЕКТ (лот. оbjectum – нарса) – субъектга қарама-қарши бўлган ҳамда инсоннинг амалий ва билиш фаолияти қаратилган объектив реаллик. Объект инсон ва унинг онгидан мустақил объектив реаллик бўлиб, уни билаётган индивид учун жамият тарихий тараққиёти жараёнида ҳосил қилин-ган фаолият, тил ва илм тарзида на-моён бўлади. Объектни 2 турга: назарий ва эмпирик объектга бўлиш мумкин. Лекин улар фаолиятнинг ҳар хил соҳаси эмас. Баъзида назарий билишнинг предметлари (мас, идеал газлар ва б.) объект сифатида реал мавжуд бўлмай, балки объектнинг эмпирик билимда қамраб бўлмайдиган томонларини кўрсатиш усули ҳисобланади. Macалан, атомлар, элементар заррачалар каби назарий объектлар онтологик жиҳатдан, асосан, макрожисмлардан фарқ қилмайди: ҳамма ҳолларда ҳам назарий объект ҳақидаги билимдан эмпирик объектларни тушунтириш учун фойдаланилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам эмпирик билишдан назарий билиш сари бориш муайян объектдан узоқлашиш эмас, балки объектнинг эмпирик йўл билан аниқ англаш мумкин бўлмаган ҳақиқий мазмунини чуқур назарий акс эттириш усулидир.
ЎзМЭ, 6 ж., 2003. Б. 441.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет