Узкоммунхизмат” Агентлигининг 2014 й. «26» декабрдаги


§ 2. Ертула хоналарининг пойдевор ва деворлари



бет2/13
Дата12.07.2016
өлшемі1.52 Mb.
#193371
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
§ 2. Ертула хоналарининг пойдевор ва деворлари.

56. Уй -жой биноларининг ертўла хоналари пойдевор ҳамда деворларида носозликлар (деворларда ёриқлар, ғиштин (бетон) деворлар қаторлари ёки ётиқ бирикиш жойларида қийшайишлар, ташқи деворларининг ички деворлардан ажралиши, уйнинг девори ёхуд цокол қисмида сув доғлари ва ҳакозо) пайдо бўлганлиги аниқланганда улардан фойдаланувчи ташкилот ана шу конструкцияларни синчиклаб кўздан кечириши ҳамда яшовчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва носозликлар янада катталашиб кетишининг олдини олиш юзасидан шошилинч чора -тадбирлар кўриши шарт.

Бинонинг фалокатли ҳолатда эканлиги ҳақидаги уй жой эгасига ёки ундан бошқариш ҳуқуқини олган ташкилотга, жойлардаги давлат ҳокимияти органларига зудлик билан хабар бериш зарур.

57. Тош (харсангтош, йирик блок ва бошқалар) дан қурилган пойдевор ва ертўла деворларида дарҳол бартараф этилишини талаб қилувчи қуйидаги нуқсонлар пайдо бўлиши мумкин: тик ва қия ёриқлар, маҳаллий чўкишлар, шўр чиқишлар, деворнинг қатламларига ажралиши ва айрим тошлар (ғиштлар) нинг тушиб кетиши, темр бетон панелларнинг ҳимоя қатлами ёки сувоғи кўчиши ёки тушиб кетиши, панелларнинг қуйма металл маҳкамлаш деталлари емирилиши, ертўла деворларини зах босиши ва ҳакозо.

Ушбу нуқсонларга асос тупроғини сув ювиб кетиши, тажовузкор сизот сув сатҳининг кўтарилиши ва таъсир қилиши, асос тупроғининг шишиб кўтарилиши, зилзила, сув босиши сабаб бўлиши мумкин.

58. Бино асосининг тупроғини ихтисослашган пудратчи ташкилотларни жалб қилган ҳолда қудуқ ковлаш усули билан текшириш тавсия этилади.



3-§. Деворлар.

59. Бинодан фойдаланиш жараёнида унинг деворлари аҳволини ҳар доим кузатиб ткриш зарур. Ёриқлар пайдо бўлганда бунинг сабабларини аниқлаш, камчиликларни бартараф этиш, яъни тошлари нураган ёки тушиб кетган жойларини тиклаш ва янги тош (ғишт) билан эски тош (ғишт) чоклари ўртасидаги боғламани сақлаб қолган ҳолда янгидан териш девраза ҳамда эшик ўринлари тепасилаги яроқсиз ҳолга келган тўсинчаларни алмаштириш, бўшашиб қолган ғишт (тошларни) мустахкамлаш, қопламанинг шикастланган жойларини ямаш, бинолар бурчакларининг пастки қисмини автомобиллар ғилдираги шикаст ўтказишдан ҳимоялаш, деворларининг музлаб қолган қисимларига иссиқ тутадиган материаллардан қоплаш, учма уч брикиш жойларини зичлаштириш, сув четлатиш қурилмаларининг нуқсонларини йўқотиш лозим. Учма уч брикиш жойларини очиб, уларнинг, шу жумладан учма уч бириктирувчи қисимларининг ҳам аҳволини аниқлаш ишлари “Йирик панелли бинолар узелларидаги пўлат қисимлар аҳволини назорат қилиш, занглашдан ҳимоялаш ва мустаҳкамлашга оид технологик карта” кўрсатмаларига мувофиқ равишда амалга оширилади.

60. Бутунлай тайёр темир бетон қисимлардан йиғилган биноларни кўздан кечиришда мўри шамоллатиш панеллари ўрнатилагн ички кўтариб турувчи деворларга, ташқи деворлар панеллари орасидаги тик ва ётиқ чокларига, панеллар билан дераза кесаклари ўртасидаги чокларга, бинонинг ташқ бурчакларига, чордоқ чордоқсиз томларнинг деворлари га туташган жойларига, шунингдек синчнинг учма уч бирикиш жойларига ҳамда унинг тўсиқ конструкцияларига тутатиш жойларига алоҳида эътибор бериш керак.

61. Деворларнинг техникавий аҳволини аниқлашда икки дераза ёки эшик ва дераза ўртасидаги деворга ташқи деворларнинг ташқи бурчакларига, уларнинг ички деворлар билан ва ораёпмалар (ёпмалар) билан тутатиш жойларига дераза ромларининг деворларига тутатиш жойларига, парапетлар, эркерлар, маъморлик деталлари айвонлар, деворларнинг энг оғир юк тушадиган қисимларига (прггонлар, тўсиқлар, эркерлар ва ҳакозолар остидаги), деворларнинг музлайдиган ва ҳўл бўлиб турадиган қисимларига (биринчи қават пойдеворлари ҳамда цокол деворларининг пастки қисимлари) алоҳида эътибор қаратиш лозим.

62. Бинодан фойдаланиш мобойнида улар тош (ғишт) деворларида бартараф этиш лозим бўлган ушбу нуқсонлар юзага келиши: деворларнинг терим қаторлари қатламларга ажралиши ва айрим жойлари чўкиши девор материаллариниг ташқи устки қатлами емирилиши, дераза ҳамда эшик ўринлари тепасидаги тўсинчалардан айрим ғиштлар тушиб кетиши терим чоки емирилиши ва чоклардаги қоришма нураши, сувоқ ҳамда қоплама кўчиши ва емирилиши, конструкцияларни зах босиши ва музлаб қолиши, шўрланиши мумкин ва ҳакозо.

63. Майда бўлаклардан қилинган деворларни таъмирлашга оид қуйидаги ишларни мунтазам бажариш керак:

тушиб кетган ғишт ёки тошлар ўрнига бошқасини қўйиш, шикастланганларини алмаштириш ва бўшашиб қолганларини мустаҳкамлаб қўйиш;

дераза ва эшиклар тепасидаги тўсинчаларнинг шикастланган ғиштларини янгилаш;

ғиштли (майда бўлакли) биноларнинг олди томонидаги шикастланган ва нураб кетган чокларини цемент қоришмаси билан пардозлаш ва ҳакозо;

девордан чиқиб турган қисимлар дераза чоклари, кошинлари ва ҳакозо) устидаги қопламасини янгилаш.

64. Йирик панел ва йирик блоклар (бутунлай тайёр темир бетон конструкцияла)дан йиғилган биноларнинг ўзига ҳос нуқсонлари қуйидагилардир: конструкцияларнинг чокларидан сувсизиши ва ҳаво ўтказиш даражасининг юқорилиги; конструкциялар чоклари сувоғининг емирилиши; кўп қатламли панеллар ташқи темир бетон қатламларидаги қуйма пўлат деталлар занглаши ва арматуранинг қоришма билан етарлича ҳимояланмаганлиги; фактурали қоплама қатламининг емирилиши.

65. Йирик панелли ва йирик блокли деворларда қуйидаги ишларни ўз вақтида бажариш зарур:

панелларнинг шикастланган (тешилган, ўйилган ва ҳакозо) жойларини тузатиш;

сув сизаётган ва ҳаво ўтаётган бирикиш жойлари ва чокларини беркитиш;

музлайдиган панелларни совуқ ўтмайдиган қилиш;

ёриқларни суваб беркитиш;

панелларнинг ташқарига чиқиб турувчи металл деталларини занглашдан ҳимоялаш.

66. Панелли ва блокли уйларнинг сув сизаётган учма уч бирлашиш жойлари ташқи томондан махсус самарадор материаллар билан беркитилиши (зичланиши) лозим.

Йирик панелли бинолар панеларининг зичланган учма уч бирикиш жойларининг ва ана шу жойлардаги зичлагичларнинг аҳволи биноларни режа ўйича текшириш чоғида ва учма уч бирикиш жойларидан сув сизаётганда, ҳаво ўтаётганда ҳамда улар музлаб қолаётоганда навбатдан ташқари ўтказиладиган (қисман) кўздан кечиришлар пайтида “Фойдаланилаётган йирик панелли бинолардаги полимер зичлагичлар (герметиклар) ва зичланган учма уч брикиш жойлари аҳволини аниқлашга оид услубий тавсиялар”га мувофиқ тарзда аниқланиши керак.

67. Ўз-ўзидан қотувчи тиокол (бир ва икки таркибий қисмли) ҳамда кремний органик мастикалар учма-уч брикиш жойи таъмирлангандан сўнг уни энг ишончли тарзда зичлашни таъминлайди. Уларнинг мустаҳкамлиги юқори бўлгани учун ишлатишга қулай ва иқтисодий жиҳатдан фойдалидир.

Ёриқлар, ўйиқлар ва бошқа нуқсонлар пардоз қопламанинг тегишли рангини ҳамда мос материалини танлаган ҳолда беркитилади.

68. Деворлар сувоғи, блок ва панелларнинг фактурали қатламалари барвақт емирилишининг олдини олиш учун қоришмалар қотаетганда юзага келган ериқлар, пардоз қатламнинг майда ериқлари ва катта маҳаллий шикастланишларни бартараф этмоқ лозимю Юзаларини аввал шпаклевкалаб, кейин цемент эритмаси билан бўяш мақсадга мувофиқдир. Юзани бинонинг олд томонини навбатдаги бўяш олдидиан таъмирлаш даркор (8 иловага қаранг).

69. Панелли ва блокли уйларнинг сув сизаетган учма уч брикиш жойлари, шунингдек шакли ўзгарган чоклари ташқи томондан самарали зичлаш материаллари билан зичланади. Ишлар ҳажми катта бўлганда учма уч брикиш жойларини зичлаш ишларини бинонинг олд томонини таъмирлаш билан бир вақтда амалга оширган маъқул. Деворларнинг иссиқлик ҳимояси етарли даражада эмаслиги туфайли музлайдиган еки зах босадиган қисимлари лойиҳа асосида совуқ ўтмайдиган қилинади.

70. Ташқи тўсиқ конструкциялар “Тайер темир бетон конструкциялардан йиғилган, фойдаланаетган уй жой биноларидаги кўп қатламли ташқи тўсиқ конпструкциялар музлаб қолишининг олдини олиш ва бу нуқсонни бартараф қилиш қилиш юзасидан тавсияларга муофик равишда совук утмайдиган килинади. Шу максадда бажарилиши керак булган ишлар мажмуи музлаш сабаблари аниклангандан кегинина амалга оширилади.

71. Деворнинг музлап колаетган кисмининг намлмги йул куйилган мъердан ортиқ бўлса, конструкция еки учма уч бирикиш жойи қуритилиши ва бундан кейин сув тегмайдиган қилиниши лозим. Бинонинг ғишт, табиий тош ва бошқа материаллардан қилинган деворлари фойдаланиш ва мукаммал таъмирлаш чоғида қуритилади.

72. Цоколларнинг ташқи бурчакларини шикастланишдан мухофазалаш учун чекловчи тумбалар қўйилади еки бинонинг бурчакларига узунлиги 2 m бўлган пўлат бурчакликлар ўрнатилиб, анкерлари деворга маҳкамланади

73. Чирмашип ўсадиган ўсимлмклар бино деворлари яқинига фақат махсус панжаралар еки сим тўрга чирмашадиган қилип экилади.

Ёғоч деворлар.

74. Еғоч деворларни кўздан кечириш вақтида синч устунларининг чорчўплари, тагсинчлари, деворларнинг ташқн бурчаклари, дераза тагидаги ва устки (ораёпма тагидаги) қисмлари, чорчўплар билан шитлар орасидаги уланган жойлари ўртасидаги тирқишлар, тош цокол билан девор ўртасидаги нам ўтказмайдиган қатламнинг хусусиятлари, деворларнинг сув ва оқова қувурлари ҳамда санитария-гигнгена асбоблари жойлашган қисмлари, шунингдек яшовчиларнинг аризасига кўра ҳаво ўтиш, музлаш ёки зах босиш даражаси юқори бўлган жойлари аҳволи айниқса синчиклаб текширилмоғи лозим.

75. Ёғоч уйлардан фойдаланиш жараёнида уларнинг деворларида бартараф этиш лозим булган қуйидаги нуқсонлар пайдо булиши: ёғочни емирувчи ҳашоратлар ва уй замбуруғлари шикастлаши, деворлар музлаб қолиши, ёғоч уйларнинг хода деворлари тешиклари ва уланган жойлари ҳа вони кўп ўтказиб юбориши, деворлари (икки дераза ёки дераза ва эшиклар ўртасидаги деворлари) шишиши, бурчаклари чўкиши, бурчакларининг сувоғи, қопламаси ва пардози ҳамда ички деворлар билан ташқи деворларнинг уланган жойлари емирилиши ёки шикастланиши, синч деворлар оралиғига тўлдирилган материал ўтириши, ёмғирдан сақловчи тахталар шикастланиши, нишаби кам бўлиб қолиши ёки улар деворларга зич тақалиб турмаслиги, цоколнинг нам ўтказмайдиган қатлами сувдан ҳимоялаш хусусиятларини йўқотиши мумкин.

76. Синчнинг ёғочни емирувчи ҳашаротлар анчагина шикастлаган чорчўплари, боғлагичлари ва устунлари ёки уларнинг қисмлари ва бошқа деталлари антисептикланган янгилари билан алмаштириш ҳамда пойдевор ва цоколга нам ўтказмайдиган қатлам қоплаш орқали бартараф этилиши мумкин.

77. Деворларнинг музлаб қолаётган қисмлари иссиқ тутадиган қатлам чўкиши натижасида синч деворлар қопламалари оралиғида вужудга келган бушлиқларни иссиқ ўтказмайдиган материал билан тўлдириш, шунингдек иссиқ ўтказмайдиган қатламларга тахта қоплаш йули билан совуқ ўтказмайдиган қилинади.

78. Деворларнинг ташқи сиртларидаги қор ёмғир суви кириши мумкин бўлган тирқишлар, ёриқлар беркитилади, цоколлар, деразалар, белбоғларнинг қия тахталари деворларга яхшилаб зичланиб, қиялиги камида 1.3 га келтирилади.

79. Агар синч уйлар деворларининг намиқиб қолишига уларнинг ҳаво ўтказувчанлиги юқорилиги сабаб бўлаётган бўлса, буғ ўтказмайдиган қатламни тиклаш ёки рулон мате риаллардан янгисини қилиш (уни ички қоплама тагига жойлаштириш), деворларни ичкари томонидан мураккаб қоришма билан суваш ва сувалган юзаларни мойли ёхуд синтетик буёқ билан буяш керак

80. Ёғочни емирувчилар кучли шикастлаган чорчўплар, боғлагичлар ва устунлар ёки уларнинг қисмлари янгиланади, кейин эски ва янги деталлар антисептикланади ва пойдевор ёки цокол устидан нам ўтказмайдиган қатлам қопланади.



4-§. Биноларнинг олд томони

81. Биноларнинг олд томонини кўздан кечиришда меъморлик деталлари ва қопламанинг пухта махкамланганлиги, парапет ҳамда айвон тусиқларининг мустаҳкамлиги текшириладн. Цокол, деворларнинг тарновлар жойлашган, айвонлар яқинидаги ва жала ҳамда қор-муз суви кучли таъсир қиладиган, шунингдек металл деталлар маҳкамланган жойлардаги қисмлари айниқса синчиклаб кўздан кечирилади.

82. Ташқи деразатокчаларнинг тунука қопламалари (свеслар) ва тарновлар пухта маҳкамланганлиги, тўғин ўр- натилганлиги (йўлак сатхидан 20—25 cm баландликда бўлиши керак), нам ўтказмайдиган қатламнинг ва пешайвонлар (лоджиялар)дан сув четлаткичларнинг ишончлилиги мунтазам текшириб турилади

83. Йирик панелли биноларда панелар билан блоклар ўртасидагн ётиқ ва тик уланган жойларнинг аҳволига алоҳида эътибор берилади.

84. Уйларнинг олди томонида юзага келадиган, фойдаланиш жараёнида бартараф этиш зарур бўлган асосий нуқсонларга қуйидагилар киради: деворларнинг сиртидан чиқиб турувчи қисмлар (ариқлар, айвонлар, кронштейнлар, розеткалар ва ҳоказо) маҳкамланган жойларининг емирилиши, шикастланиши ҳамда бўшашиб қолиши, сувоқ, русим берувчи қатлам ва буёқ қатламларнинг кўчиши, шикастланиши қамда айрим жойларининг емирилиши, сувоқнинг киришиб ёрилиши, қоплама, ғишт ва майда блокли деворлар чокларидаги қоришманинг нураши ҳамда тушиб кетиши, йирик панелли ва йирик блокли уйларнинг учма-уч бирикиш жойларидаги зичловчи материалнинг емирилиши, занг доглари, деворларнинг сиртидан чиқиб турувчи металл қисмлари ва улар элементларининг шикастланиши ёхуд емирилиши, тарновларнинг бузилиши, ҳўл доғлар, шўрлар, шунингдек юзанинг умуман ифлосланиши.

85. Қоплама кошинлари тушиб кетаётган, қопламаси кўтарилиб кетаётган биноларнинг олд томони яхшилаб текширилиб, нуқсонли юзалар чегаралари ва бунинг сабаблари аниқланиши керак.

86. Қимирлаб қолган меъморлик деталлари ва қоплама кошинлари олинади, деворлар сиртидан кўчиб қолган сувоқ ва қатламлари синдириб ажратиб олинади. Бинонинг олд томонидаги шикастланган жойлар, ажратиб олинган, аммо шикастланмаган қисмлардан фойдаланиб тикланади.

Айни чоғда шикастланган меъморлик деталлари таъмирланади ёки алмаштирилади ва деталлар бир-бирига ҳамда деворга туташган жойлардаги чоклар яхшилаб беркитилади.

87. Бетонланган (сувалган) пўлат тўсинларда бетон (қоришма)нинг металлга пухта ёпишганлиги текширилади. Кўчиб қолган бетон (қоришма) кўчириб олинади. Ҳимояловчи қатлам дарҳол тикланади.

88. Керамзит-бетон деворлардаги занглаш манбаи бўлган темир қўшилмалар кесиб олиб ташланади, занглаган юзалар эса металл чўтка ёрдамида тозаланиб, бино олд томонининг сирти билан баравар бўлгунча қоришма билан ишқалаб текисланади.

89. Бинонинг олд томонидаги темир-бетон панелларнинг чиқиб турувчи металл деталлари сув юқтирмайдиган (гидрофоб) суюқлик қўшилган цемент қоришмаси билан қопланнб ҳимояланади. Бунда таъмирланган жойларнинг ранги ва куўриниши бино олд томонининг ранги ҳамда кўринишига мос тушиши керак.

90. Панел ва блокларнинг енгил бетондан қилинган, ташқи фактура қатламига эга бўлмаган айрим жойлари сув юқтирмайдиган модда қўшилган цемент қоришмаси билан олд томоннинг сирти билан бнр текис қилиб сувалади.

91. Агар енгил бетон панеллардан ишланган, фактура қатламинннг қалинлиги кичик (40 мм дан юпқа) булган цокол шикастланган бўлса, унинг хизмат муддатини узайтириш учун, уйни мукаммал таъмирлаш пайтида уни табиий тошлар, керамик ёки бетон кошинлар билан қоплаш мақсадга мувофиқдир

92. Уйларнинг олд томонини бўяш ишларини бошлашдан олдин деворлар, парапетлар, мўриларни, олд томондаги чиқиб турувчи қисмлар (айвонлар, эркерлар, соябонлар ва ҳоказо)ни, сувоқ ва ёпиштирма меъморлик безакларини, томни, арақиларнинг очиқ қисмлари (сандриклар, деразатокчалар ва б.)ни ва новларни таъмирлаш ниҳоясига етказилиши лозим. Кўчиб қолган эски буёқ қатлами қириб ташланмоғи даркор.

Учма-уч бирикиш жойларининг қопламаси рухланган тунука ёки керамик кошинлардан қилиниши зарур.

Ташқи деворлардаги барча сув четлатиш қурилмалари девор томондан зарур қияликка эга бўлиши ва қор-ёмғир сувларини уйдан бемалол четлатишни таъминламоғи керак.

93. Деворларда ифлос оқмалар ва занг доғлари пайдо бўлмаслиги учун пўлатдан ясалган маҳкамлаш деталлари (ўт ўчирувчилар нарвонларининг ҳамда байроқ ўрнаткичларнинг кронштейнлари, новларнинг маҳкамлагичлари ва б.) девордан оғиб турадиган қилиб ўрнатнлиши керак. Девор томонга нишаб бўлган деталларга эса девордан 5—10 сm оралиқда рухланган пўлатдан ясалган таглик тиғиз тегиб турадиган қилиб ўрнатилмоги лозим.

Металл нарвонлар, байроқ ўрнаткичлар, электр тармоғи тортқичларини маҳкамлаш элементлари, томлардаги ва цокол панелининг шамоллатиш тешикларидаги тусиқ; панжаралар уйнинг ранг-тус паспортига мувофқ ҳар 3—6 йилда мойли бўёлар билан бўялиши зарур.

94. Зарур ҳолларда биноларнинг олд томони тозаланади, ювилади ёки материални ва буёвқ ранг-тусининг ифлосланиш ҳам ўчиш даражасини, шўрланган жойлари бор-йуқлигини, шунингдек пардоз қопламанинг емирилган-емирилмаганини ҳисобга олган ҳолда буялади. Тозалаш усули пардоз қопламанинг ифлосланганлик даражасн, тури ва характерига қараб танланади.

95. Бинонинг перхлорвинил бўёқлар бнлан бўялган олд томони ҳар 1—2 йилда сув билан ювиб тозаланади, керамик кошинлар бнлан қопланган олд томони эса зарур ҳолларда ифлосликлардан тозаланади.

96. Уйнинг керамик кошинлар қопланган олд томонини тозалаш учун кимёвий моддалардан фойдаланиш керак

97. Сувалмаган ёгоч уйнинг олд томони зарур ҳолларда мойли буёқлар билан буялади.

98. Бинонинг олд томонини таъмирлаш ишлари унинг томи ва сув четлатиш қурилмалари таъмирлаб бўлингандан кейингина бошланиши даркор. Янги қурилган, шуиингдек мукаммал таъмирланган уйларнинг олд томонига уни кўздан кечириш ҳамда таъмирлашда фойдаланиладиган ўзи кўтарилувчи кажава ва ҳавозаларни маҳкамлаш учун қўйма қурилмалар ўрнатилган бўлиши керак.

5-§. Айвонлар (балкон), соябонлар, пешайвонлар (лоджия) ва эркералар

99. Айвон конструкцияларини текшириш натижалари асосида сув сизишини бартараф этиш усуллари ҳақида бир қарорга келиш керак. Бу усуллар қуйидагилар бўлиши мумкин: айвон плитасининг сиртидаги қоплама-сувоқнииг тегишли нишабини таъминлаш: айвон плитаси девор панелига туташган жойларни зичлаш; остона билан эшик кесакиси оралиғини зичлаш; нам ўтказмайдиган қатламни алмаштириш; ташқи деразатокчаларга рухланган тунука қоплаш ва ҳоказо.



6-§. Ораёпмалар Темир-бетон (йигма ва яхлит) ораёпмалар

100. Фойдаланиш мобайнида темир-бетон ораёпмаларда вужудга келувчи асосий нуқсонларга қуйидагилар киради: меъёрдан ортиқ эгилиши; ташқи деворлар яқинидаги қисмларинннг музлаб қолиши; сувоғининг кўчиши; ораёпмалар деворларга ва панеллар бир-бирига туташган жойларда ёриқлар пайдо бўлиши; ораёпмаларнинг товуш ўтказиш хусусиятининг камлиги ва уларнинг ўзаро уланган ҳамда қувурлар билан кесишган жойларининг очилиб қолиши натижасида товушдан етарли даражада сақламай қолиши

101. Сувоқдаги ёриқлар ораёнманинг кўпроқ эгилиши, шунингдек динамик таъсирлар натижасида ораёпмалар тез- тез силкиниши оқибатида пайдо бўлади

102. Икки устун оралиғи (пролёт) L<7 m бўлганда текис шифтли йиғма темир-бетон ораёпманинг эигилиши оралиқиинг 1/200 дан, L<7 m бўлганда эса 1/300 дан ортиқ бўлмаслиги керак. Ораёпманинг кўрсатилганидан ортиқ эгилиши плиталар (панеллар)нинг кўзга кўринмайдиган айрим нуқсонлари натижасида конструкниянинг букнрлиги пасайгани- дан далолат беради. Такрорий ўлчашларда ораёпманинг эгилиши ортганлиги аниқланса, уни кучайтириш зарур. Эгилишлар барқарорлашгандан сўнг уни таъмирлаб, ёриқларини беркитиш мумкмн.

103. Ораёпма плиталарида >0,3 mm ёриқлар бўлганда ва уларда эгилиш аниқланмаган ҳолларда ёриқлар пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш ҳамда айниқса намлик даражаси юқори бўлган хоналар (ошхоналар, санитария узелларн)даги плиталар бетони ва арматураси аҳволини аниқлаш лозим.

104. Ораёпмаларда куп микдорда анча кенг ёрицлар мавжуд булганда очиб куриш йулн билан панеллар бетони ва арматурасининг ахволини аниқлаш ҳамда ана шу очиб куриш натижалари асосида ораёпмани таъмирлаш ёки алмаштиришнинг тегишли усулларинн белгилаб олиш керак.

105. Қаватлараро ораёпманинг зарб шовқини таъсирида товушни кўп ўтказадиган бўлиб қолишига тўсинлар ёки пол асоси тагида, шунингдек пол қўшни конструкцияларга туташган жойларда товуш ўтказмайдиган қистирмалар йўқлиги ёхуд борларининг эскириб қолганлиги сабаб бўлади. Ҳаво шовқини таъсирида ораёпманинг товуш ўтказмаслик хусусияти пасайиб қолишига унинг мутлақ зичлиги камлиги ва ораёпманинг учма-уч бирикиш жойлари ҳамда уларни қувурлар кесиб ўтган жойлари очилиб қолганлиги ҳам сабаб бўлиши мумкин.

106. Темир-бетон ораёпмаларнинг техник аҳволини аниқлашда ораёпмаларнинг эгилиш даражасига, уларнинг кўтариб турувчи қисмларидаги ва уларнинг ўзаро ҳамда қўшни конструкциялар билан туташиш жойларидаги ёриқларга, сувоғининг кўчган-кўчмаганлигига, уларнинг арматураси очилиб қолмаганлигига ва ораёпмаларнинг товуш ўтказиш даражасига зътибор бериш зарур.

107. Шифтнинг сувоғи осилиб қолганда ёки унда чуқур ёриқлар пайдо бўлганда уриб кўриш йўли билан сувоқнинг аҳволи аниқланади. Ораёпмадан кўчиб қолган сувоқ кўчириб олинади ва темир-бетон плита юзасини кертиб чиқиб, қайта сувалади.

108. Агар сув, оқова тармоқлари ва шу кабиларнинг носозлиги туфайли қаватлараро темир-бетон ораёпмалар намиқиб қолган бўлса, носозликлар тўлиқ бартараф этилиб, ораёпмалар қуригандан кейингина шифтнинг пардози қайта тикланмоғи лозим.

109. Қаватлараро ва чордоқ ораёпмалари шифтларининг ташқи деворлар яқинидаги қисмида конструкциялар музлаб қолганлигини билдирувчи тўқ рангли йўл-йўл доғлар пайдо бўлганда улар совуқ ўтказмайдиган қилинади. Чордоқ ораёпмасидаги иссиқ ўтказмайдиган қатламнинг қалинлиги лойиҳадагига етказилади, девор яқинидаги қисмига эса девордан 0,7—1 m оралиқда қўшимча қатлам солинади.

Қаватлараро ораёпманинг деворларга туташувчи қисмлари полни очгандан сўнг панелларнинг учларига иссиқлик ўтказмайдиган қатлам ётқизиш, ғиштин деворларнинг поллараро бўшлиқдаги ички юзасини суваш, панел деворларнинг учма-уч бирикиш жойларини зичлаш ва ораёпма ташқи деворга туташган жойларда оғир қоришмадан сувалма нишаблар ҳосил қилиш йўли билан совуқ ўтказмайдиган қилинади.

110. Чордоқ ораёпмасини сочилувчан ғовак материаллар (шлак, керамзит шағали) ёрдамида совуқ ўтказмайдиган қилинганда устидан оҳак-қум қатлами ётқизилади.

111. Қозонхоналар, кир ювиш хоналари, кўмирхоналар, дўконлар ва ишлаб чиқариш хоналари тепасига қўйилган ораёпмаларнинг сув ва газ ўтказмаслик даражаси камида 3 йилда бир марта текширилиши керак. Юқорида айтилган хоналар тепасида жойлашган квартираларнинг юқори даражада захлиги, газ билан ифлосланганлиги ва уларда ўзига хос ҳидлар борлиги аниқланганда ораёпмаларни махсус лойиҳа асосида зичлаш ишлари амалга оширилади.



Ёғоч ораёпмалар (ёғоч ва металл тўсинлар устидан кўйилган ораёпмалар)

112. Ёғоч ораёпманинг техникавий аҳволи кўздан кечирилаётганда полда шамоллатиш тешиклари мавжудлигига ва борларининг аҳволига, ораёпмаларнинг ташқи деворларга туташиш жойларига, уларни қувурлар кесиб ўтган жойларга, совуқ ўтказмайдиган материалларнннг аҳволига, чордоқ ораёпмаларининг металл тусинлари қай тарзда совуқ ўтказмайдиган қилинганига, полнинг чўккан-чўкмаганлигига ва шифтлар сувоғида ёриқлар бор-йуқлигига эътибор берилиши лозим.

113. Ёғоч тўсинлар учлари чиришига тўсинларнинг ғиштин деворлар ичида нотўғри ўрнатилиши, шунингдек хоналар ва пол тагида зарур температура — намлик режими йўқлиги (натижада ғиштин деворлар ва ораёпма қисмларида конденсат юзага келади) сабаб бўлади.

114. Томдан чакка ўтиши, совуқ ўтказмайдиган қатламнинг қалинлиги етарли эмаслиги, температура-намлик режимининг қониқарсизлиги, чордоқхонанинг ёмон шамоллатилиши ва бошқа сабаблар туфайли ҳам чордоқхонанинг ёғоч тўшамаси ҳамда тқсинлари чириши мумкин.

115. Ёғоч ораёпмаларин уй замбурғглари, ҳашаротлар шикастлаганининг билвосита белгилари (ўзига хос ҳид, эгилиб кетиш) ва бевосита белгилари (ёғочнинг чириши, чўкиши) аниқланганда нуқсонларни бартараф қилиш ҳамда уй замбуруғлари ва ёғочни емирувчи ҳашаротлардан муҳофазалаш учун шошилинч чоралар кўрилмоғи лозим.

116. Ораёпмалар йўл қўйиб бўлмайдиган даражада эгилган ва омонат бўлса, уларни кучайтириш ёки алмаштириш зарур.

117. Муҳандислик системаларининг қувурлари ўтган жойларда тирқишлар юзага келганда бу нуқсонлар махсус поналар тиқиб, тирқишларни асбест чилвир билан беркитиш орқали бартараф этилади

7-§. Поллар

118. Қуйидагилар полларнинг асосий нуқсонлари саналади:

едирилиши, қуриб кетиш ва қийшайиб кетиши натижасида шикастланиши;

айрим жойларининг чукиши, кўчиши, узилиши, кўтарилиб кетиши, ёрилиши;

ёғоч асосга ётқизилган паркет полларнинг ғичирлаши;

тахталар (паркетлар)нннг қимирлаб қолиши, чириши.

119. Ёғоч полларнинг нуқсонларига юқори намликка эга тахталар ишлатиш, энли тахталар ётқизиш, нотўғри фойдаланиш (тахта полларни эҳтиётсизлик ва кўп сув билан ювиб уларни намиқтириб қўйиш, паркет полларни артиш ўрнига ювиш, полларни ўз вақтида артиб турмаслик ва ҳоказо) сабаб бўлади.

120. Квартиралар ва кўпчилик фойдаланадиган жойлардаги полларнинг техник аҳволини вақт-вақтида текшириб улардан фойдаланиш (ювиш, артиш, намдан сақлаш) тартибига эътибор бериш ҳамда аниқланган носозликларни ўз вақтида бартараф қилиш керак.

121. Тахта полларни нам таъсиридан ва ифлосланишдан яхшироқ ҳимоялаш учун уларни бир ойда бир марта мастика билан пардозлаш лозим. Ҳаддан ташқари қуриб, ораси очилиб қолган тахта поллар жипслаштирилади. Янгидан ётқизиладиган тахта ҳавода қуритилган ва сиртидан ташқари ҳамма томонлари антисептнкланган бўлиши керак

122. Паркет полнннг ғичирлашини йўқотиш учун паркет кўчириб олиниб, тагига қурилиш картони ётқизилади ва бошқатдан маҳкамланади.

123. Паркет поллар камида 2 ойда бир марта мастика билан пардозланади ёки ҳар 2—3 йилда едирилишга чидамли оч рангдаги лак билан қопланади. Пардозлашдан олдин поллар нам латта билан артилади. Агар паркет полнинг тахталари асосига битум мастикаси ёрдамида маҳкамланган бўлса, полни скипидарда эрийдиган мастика билан пардозлаш ярамайди, чунки у битумни эритади ва пол қорайиб қолади. Бундай поллар учун фақат сувда эрийдиган мастикалар ишлатилади. Бу линолеум ва синтетик кошинлардан қилинган полларга ҳам тааллуқлидир. Битум мастикаси ишлатилганини чокларнинг қора рангидан билиб олса бўлади.



Линолеум ва синтетик материаллардан қилинган поллар

124. Линолеум шикастланиши (узилиши, дўмбайиб қолиши, кўчиши), остки тўшама қатламнинг чўкиши, шунингдек қоплама материалининг киришиб шакли ўзгариши оқибатида линолеум полларнинг бутунлиги бузилади

125. Линолеум полни таъмирлашда эскирган жойлари кесиб олиниб, ўрнига ўша рангдаги худди шундай материалдан ямоқ солинади. Кўчган синтетик кошинлар, шунингдек линолеумнинг кўтарилиб қолган жойлари нуқсон пайдо бўлган заҳотиёқ таъмирланади. Мебелнннг оёқчалари тагига қаттиқ қистирмалар қўйилади

Керамик плита мозаика ва цементдан қилинган поллар

126. Сопол кошинлардан қилинган, нақшинкор ҳамда цемент поллардан фойдаланиш жараёнида юзага келадиган ва бартараф этиш зарур бўлган нуқсонларга қопламанинг кўчиши ва емирилиши, айрим жойларининг чўкиши, ўйилиши, ёрилиши ҳамда едирилиши киради.

127. Полнинг шикастланган, кошинлари ва цемент қопламаси кўчган қисмлари нуқсон аниқланган заҳотиёқ таъмирланиши керак. Бетон асосдан ажралган сопол кошинлар қоришмадан тозаланиб, сув билан ювиб тозаланади. Ажралган кошинлар цемент қоришмаси билан маҳкамланади, бунинг иложи бўлмаганда эса (кошинларнинг сатхи полнинг бузилмаган қисми сатхидан баланд бўлганлиги сабабли) алмашти- рилаётган кошиннинг лойиҳадаги сатҳи таъминланишини ҳисобга олган ҳолда коллоид-цементли, эпоксидли ёки бошқа сувга чидамли бошқа елимлар ёрдамида ёпиштирилади. Таъмирлаш учун полнинг ранги ва нақшига мос кошинлар танланиши зарур

128. Цементдан қилинган ва нақшинкор полларнинг бузилган жойлари илгари ётқизилган полникига ўхшаш материаллар билан ўша қалинликда таъмирланади. Таъмирланаётган қисмлар поли асосининг сирти пишиқ, кертилган, чанг ва ахлатдан тозаланган ва намланган бўлмоғи керак. Цемент полларнинг таъмирланган қисмларини иккннчн куни цемент сепиб мустаҳкамлаш лозим.



Ксилолит поллар

129. Фойдаланиш давомида ксилолит полларни барвақт ишдан чиқарувчи ўта намланиш ва едирилишдан сақлаш даркор. Шу мақсадда, шунингдек электр ўтказувчанлигинн камайтириш учун уларни ҳар ойда мум ёки паркет мастикаси билан пардозлаш керак.

Ксилолит полларни ҳар 2—3 йилда илитилган алифмой ёки мойли бўёқ; билан бўяш тавсия қилинади.
130. Ксилолит полнинг айрим қисмлари бузилганда нуқсонли жойлари кесиб олинади, ўйиқлар ўша рангдагн ксилолит массаси билан сувалади. Айрим ҳолларда ксилолит полдан бошқа материаллардан қилинадиган қоплама остига тўшама қатлам сифатида фойдаланиш мумкин.

131. Ксилолит поллардан фойдаланиш ва уларни таъмирлашда:

а) полларни тез-тез ва мўл хўллаш (акс ҳолда поллар тезда яроқсиз ҳолга келади ҳамда электр ўтказувчанлиги ортади);

б) асосни текислашда оҳак, оҳак-цемент қоришмалари, шлакли цементларни, гипсдан қилинган боғловчи моддаларни ишлатиш ман қилинади





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет